Центральный банк Республики Узбекистан

"Эҳтиёткор ёндашув": МБ қайта молиялаш ставкасини ўзгартиришсиз қолдирди

234
Қарорни қабул қилишда бир марталик инфляцион шокларнинг юзага келиши шароитида фоиз ставкаларни янада оширишда хорижий валютадаги кредитлар ўсиши борасидаги айрим ҳавотирларнинг мавжудлиги инобатга олинган

ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди, деб хабар қилди Марказий банк ахборот хизмати.

"Марказий банк Бошқарувининг 2019 йил 19 октябрдаги қарори билан қайта молиялаш ставкаси йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мазкур қарорни қабул қилишда иқтисодиётда инфляция ва инфляцион кутилмалар динамикасининг сақланиб қолиш, бир марталик инфляцион шокларнинг юзага келиши шароитида фоиз ставкаларни янада оширишда хорижий валютадаги кредитлар ўсиши ва кредит бозорида сегментация кучайиши борасидаги айрим ҳавотирларнинг мавжудлигини инобатга олиб, эҳтиёткорона ёндашувни қўллаш заруриятидан келиб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк Бошқаруви қайта молиялаш ставкасини 2018 йилнинг 25 сентябрида 2 фоизга ошириб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

234
Логотип ВТО

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича учрашувларни қайта бошлайди

188
(Янгиланган 18:20 01.07.2020)
Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириш жараёни «муҳим вазифа бўлиб, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига дахлдор бўлган кўплаб масалаларни тезкор ҳал этишни талаб этади».

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти 7 июлда қарийб 15 йиллик танаффусдан кейин ушбу ташкилотга аъзо бўлиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ мажлисини бошлайди, деб хабар қилди ЎзА.

Учрашувлар пандемия туфайли ҳозирча видеоконференция форматида бўлиб ўтади, дейилади хабарда.

Ўзбекистон 1994 йил июнь ойида тарифлар ва савдо бўйича Бош битимда кузатувчи мақомини олган, 1998 йилда ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокара олиб борувчи ишчи гуруҳ ташкил этилган. Кейинги йилларда ушбу ишчи гуруҳ фақат уч маротаба йиғилган. Сўнгги учрашув 2005 йил октябрь ойида бўлиб ўтганди. Бундан аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ишчи гуруҳ мажлислари жорий йил март ойининг охири, апрель ойининг бошларида бошланишини режалаштирган эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли учрашувлар амалга ошмади.

Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказган. Унда иштирокчилар музокара олиб борувчи гуруҳ мажлисини қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириш жараёни «муҳим вазифа бўлиб, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига дахлдор бўлган кўплаб масалаларни тезкор ҳал этишни талаб этади».

2017 йил ноябрь охирида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга ташрифи чоғида мамлакат ЖСТга аъзо бўлиш бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаб юборганини таъкидлаган эди. 2019 йил июлда Ўзбекистон томони мамлакатнинг ташкилотга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш учун ЖСТга ташқи савдо тўғрисидаги янгиланган меморандумни берган. Мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг маълумоти бўйича, Ўзбекистон ЖСТга қўшилишида иқтисодий ривожланаётган мамлакат сифатида маълум бир имтиёзларга эга бўлишни мўлжалламоқда.

188

"Палов индекси": Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида ош қимматлади?

216
(Янгиланган 16:44 01.07.2020)
Давлат статистика қўмитасининг алоҳида қайд этишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида июнь ойи учун тайёр паловнинг ўртача нархларига оид маълумотлар билан бўлишди.

Кузатувларга кўра, июнь ойида Тошкент шаҳрида 1 порция палов нархи 16 600 сўм (май ойига нисбатан арзонлашган), Қорақалпоғистон Республикаси (13 333) ва Бухоро вилоятида (16 333) 333 сўмга, Хоразмда 200 сўмга (14 200) қимматлашган. Самарқанд (16 000) ва Сирдарёда (14 167) эса палов нархи арзонлашган.

Қолган ҳудудларда 1 порция палов нархи ўзгаришсиз қолган: Андижон вилоятида 14 800 сўм, Қашқадарёда 16 250 сўм, Жиззахда 15 166 сўм, Навоийда 13 минг сўм, Наманганда 11 571 сўм, Сурхондарёда 11 800 сўм, Тошкент вилоятида 14 333 сўм, Фарғонада 15 250 сўм.

Шундан келиб чиқиб, апрель ойида Тошкент шаҳрида бир килограмм (етти порция) ош 116 200 сўм, Қорақалпоғистонда 93 331 сўм, Андижонда 103 600 сўм, Бухорода 114 331 сўм, Жиззахда 106 162 сўм, Қашқадарёда 113 750 сўм, Навоийда 91 минг сўм, Самарқандда 112 00 сўм, Сурхондарёда 82 600 сўм, Сирдарёда 102 669 сўм ва Хоразмда 99 400 сўм, Тошкент вилоятида 100 331 сўм, Фарғона вилоятида 106 750 сўмни ташкил этмоқда.

Давлат статистика қўмитасининг алоҳида қайд этишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

"Маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган", — дейилади хабарда.

216

Коронавируснинг енгил шаклини уйда даволаш учун тавсиянома ишлаб чиқилди

3
(Янгиланган 11:56 02.07.2020)
Ўзбекистонда коронавируснинг енгил шаклини уйда даволаш учун БССТ тавсияномаларига асосланган йўриқнома ишлаб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. COVID-19нинг енгил шаклини уй шароитида даволаш учун Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан Вақтинчалик қўлланма ишлаб чиқилди, деб хабар қилмди муассаса матбуот хизмати.

Қўлланма БССТ тавсияномаси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унда уй шароитида даволанаётган беморлар, уларнинг оила аъзолари ва уларни назорат қилиб турган тиббиёт ходимлари учун йўриқномалар, шунингдек ўз-ўзини кузатув варақасини тўлдириб бориш ҳақида кўрсатмалар берилган.

Тиббиёт ходимлари учун тайёрданган тавсиномалар, COVID-19нинг бугунги кунда маълум бўлган барча клиник белгилари, ижобий натижага олиб келган самарали даволаш услублари ҳамда мутахассислар хулосалари келтириб ўтилган.

Ушбу протокол биринчи навбатда тез ёрдам шифокорлари, умумуий профилли шифокорлар, инфекционистлар, терапевтлар, педиатрлар, пульмонологлар, отоларингологлар, кардиологлар, невропатолог ва ҳамширалар учун мўлжалланган.

Беморни уйида даволаш ҳақидаги қарор – касалликнинг клиник ҳолати, давлаш учун керак бўладиган мулажалар сони, касаллик оғир шаклга ўтиш хавфи ҳамда беморнинг уйида касалликка чалиниш хавфли бўлган оила аъзолари борлигига қараб, ҳар бир ҳолатда алоҳида белгиланади. Касаллик кескин оғирлашиши хавфи бўлмаган ҳолларда беморга уйида даволанишга рухсат берилади.

Қўлланмада шунингдек бемор ва унинг оила аъзолари билан ҳам доимий равишда санитар-таълимий иш олиб бориш ва беморнинг ҳолини доимий кузатиб бориш кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 июлга қадар COVID-19га чалинган беморлар фақат шифохона шароитида даволанар эди. Июн ойининг охирида Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси халқаро тажрибага асосланган ҳолда, коронавирус енгил кечаётган беморларни уй шароитида даволаш ҳақида йўриқнома ишлаб чиқди. Айни дамда ушбу йўриқнома Соғлиқни сақлаш вазирлигига тасдиқлаш учун йўналтирилган.

3