Сотрудник налоговой инспекции Узбекистана

Солиқчиларнинг биринчи гуруҳи Москвада малака ошириб қайтди

105
Ўзбекистонлик солиқчилар Москвада солиқ тўлаш жараёнида руҳий стресс ҳолатларини олдини олиш, солиқ тўловчилар билан самарали мулоқотни йўлга қўйишни ўрганиб қайтишди.

ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Москвага малака ошириш мақсадида келган 38 нафар солиқчилар бугун Ўзбекистонга қайтиб келди, деб хабар қилмоқда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, солиқчилар Москвада солиқ тўловчи ва солиқ инспекторлари орасидаги муносабатларни самарали йўлга қўйиш, стресс ҳолатларни олдини олиш ва улардан чиқиш каби йўналишларда малака оширишган.

Ўзбекистонлик мутахассислар ушбу йўналишларда Россия тажрибасни ўрганиб, уни Ўзбекистон шароитида самарали қўллашга бел боғлаган.

Ўтган ҳафтада, Россия солиқ органлари билан келишув асосида ўзбекистонлик 166 нафар солиқ мутахассислари Москвада малака ошириши режалаштрилгани ҳақида хабар берган эдик.

Солиқчиларнинг 50 кишидан иборат 2-гуруҳи 20-27 октябрда, 50 кишидан иборат 3-гуруҳи 27 октябрдан 3 ноябргача, ҳамда 28 кишидан иборат 4-гурҳи  3-10 ноябрда Москвада малака ошириши режалаштирилган. 

105