Автосалон GM Uzbekistan

UzAuto 9 ойда неча автомобил сотгани маълум бўлди

382
UzAuto Motors 2019 йилнинг 9 ойида 236 000 та автомобил сотди. Сўнгги 2 ой ичида автомобиллар савдоси айниқса чаққон бўлган.

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. UzAuto Motors 2019 йилнинг 9 ойида 236 000 та автомобил сотди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

Ушбу автомобиллардан 80 000 мингтаси сўнгги 2 ойга тўғри келган. Мутлақ рекорд савдо эса август ойида ўрнатилган – ушбу ой мобайнида 40 971 дона автомобиль сотилган.

Автомобиллар орасида энг оммабопи Nexia 3 бўлди — компания томонидан 2019 йил бошидан буён 54 056 дона ушбу русумдаги автомобиль сотилган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ravon бренди Қозоғистонда энг оммавий бренд бўлганини ва Ravon R3 модели Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар орасид иккинчи ўринни эгаллаганини хабар қилган эдик.

382

Бундестаг энергетикада кўмирдан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисида қонун қабул қилди

92
Жума куни Greenpeace фаоллари ушбу қонунчилик лойиҳаси муҳокамаси кечаётган рейхстаг биноси томига чиқиб, "Кўмир энергетикасисиз келажак", дея ёзилган транспарантни илиб қўйганлар.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Бундестаг жума куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда 2038 йилга келиб энергетика соҳасида қазилма кўмирдан фойдаланишни таъқиқлашни назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда овоз бериш натижалари кўрсатмоқда.

Депутатлар иккита қонун лойиҳаси бўйича овоз берганлар: биттаси кўмир энергетикаси энергия қувватининг асосий манбаи бўлган минтақаларни тузилмавий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ушбу ҳужжат ислоҳотлар туфайли Шимолий Рейн-Вестфалия, Саксония-Анхальт, Саксония ва Бранденбургда иш ўринларини йўқотадиган ёшларга молиявий кўмак кўрсатишни назарда тутади.

Иккинчи қонун лойиҳаси - қазилма кўмирдан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисидаги асосий ҳужжатдир.

Ушбу қонун 2038 йилга келиб кўмир энергетикасидан чиқишни назарда тутади. Шу тариқа, ҳукумат комиссияси томонидан тузилган "кўмир комиссияси" деб ном олган "Ўсиш, тузилмавий ўзгаришлар ва ишга жойлашиш" тавсияларини амалга ошириш режалаштирилган.

2022 йилга келиб қазилма кўмирдан олиданидан энергия 15 гигаваттга, 2030 йилга году - яна 16 гигаваттга камайтирилади.

Федерал тармоқ агентлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда кўмирдан ишлаб чиқариладиган электр манбаи 42 гигаваттни ташкил этган.

Май ойида эълон қилинган Федерал статистика идораси маълумотларига кўра, биринчи кварталда умумий ишлаб чиқарилган кўмир энергетикаси улуши 22,3%ни, шамол электростанциялари эса худди шу даврда илк бор биринчи ўринга чиққан. Қонунлойиҳаси кўпчилик томонидан маъқулланган.

Жами 354 киши овоз берган, 314 нафар депутат қонунни маъқуллаган, 37 нафари қарши овоз берган, 3 нафари бетарафликни сақлаб қолган.

Ушбу қонунга Германия экология фаоллари қарши чиқишмоқда. Уларга кўра, 2038 2038 йил кўмирдан воз кечиш учун жуда кечиктирилган муддатдир, уларнинг бир қисми ТЭСларни 2025 йилга келиб ёпиш кераклигини таъкидласа, айримлари 2030 йилгача амалга ошириш кераклигини қайд этмоқда.

Фаоллар ушбу масалада норозилик акцияларини амалга оширмоқда, хусусан, куни кеча Extinction Rebellion ва Jugendrat ҳаракатлари фаоллари Бундестаг коридорида шовқинли акцияни уюштириб, ўзларидан бир неча метр нарида турган канцлер Ангела Меркелни шошириб қўйдилар.

Видеода ҳукумат раҳбари ёш экологларнинг кескин шовқини ва фаоллигидан сесканиб кетганлиги аниқ акс этган. Жума куни Greenpeace фаоллари ушбу қонунчилик лойиҳаси муҳокамаси кечаётган рейхстаг биноси томига чиқиб, "Кўмир энергетикасисиз келажак", дея ёзилган транспарантни илиб қўйганлар.

92
Портфель с документами

Айрим монополияларга берилган эксклюзив ҳуқуқ ва имтиёзларни бекор қилиш таклиф қилинди

77
Монополияга қарши курашиш қўмитаси қатор ташкилотлар, жумладан, “Ўзметкомбинат” “Ўзавторцветмет”ни эксклюзив ҳуқуқлар, имтиёзлар, преференциялардан маҳрум қилишни режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Монополияга қарши курашиш қўмитаси рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига бериладиган эксклюзив ҳуқуқлар, имтиёзлар, индивидуал солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, “Ўзметкомбинат” AЖнинг қора металларни, “Ўзавторцветмет” AЖнинг рангли металларни, “Давлат белгиси” ДУКнинг турли хил қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқаришидаги монопол ҳолати ва эксклюзив ҳуқуқларини, “Ўзстандарт” Aгентлигига тегишли ўлчов воситаларини текшириш ва штрих-кодларни бериш бўйича корхоналари каби монополияларни бекор қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари муайян соҳаларда лойиҳалаш ишлари учун индивидуал дизайн институтлари, алоҳида давлат идораларига хизмат кўрсатадиган индивидуал суғурта компаниялари монопол ҳолатини бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, бизнес учун тенг бўлмаган шарт-шароитларни, хусусан, “Ўзбекипаксаноат”, “Ўзёғмойсаноат”, “Ўзэлтехсаноат”, “Паррандасаноат”, “Ўзбекистонасаларичилари”, картошка ишлаб чиқарувчилар, “Ўзчармсаноат” каби турли бирлашмалар аъзоларига, “Халқ банк”, “Микрокредитбанк”, “Aгроэкспортбанк” тижорат банклари, индивидуал пахта ва тўқимачилик кластерларга бериладиган имтиёз ва преференцияларини бекор бўлиши кўзда тутилган.

Қонун лойиҳаси 16 июлга қадар муҳокама қилинади.

77
Двери СИЗО

ДХХ жиҳодчилар фаолиятига чек қўйди

53
(Янгиланган 14:07 04.07.2020)
Гуруҳларнинг бири 2019 йилнинг май ойида ташкил этилиб, унга етакчилик қилган шахс ўтган йилнинг ноябрь ойида Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилган.

ТОШКЕНЬ, 4 июл - Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида ўтказган тезкор тадбирлари натижасида жами аъзолари 25 нафар бўлган иккита яширин “жиҳодчилар” гуруҳи фаолиятига чек қўйилди.

Гуруҳларнинг бири 2019 йилнинг май ойида ташкил этилиб, унга етакчилик қилган шахс ўтган йилнинг ноябрь ойида Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилган.

Иккинчи гуруҳ эса муқаддам экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги учун жазо муддатини ўтаб чиққан фуқаро томонидан тузилган.

Дастлабки суриштирув жараёнларида маълум бўлишича, биринчи гуруҳ аъзоларининг аксарияти ҳозирда Суриядаги жангарилар сафида бўлган ўз етакчиси билан интернет орқали мунтазам равишда алоқа қилиб турган.

Ўзаро йиғинларда гуруҳлар аъзолари диний экстремистик ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг, жумладан, “Абу Салоҳ”, “Абдуллоҳ Зуфар”, “Содиқ Самарқандий”ларнинг “ҳижрат” ва “жиҳод” қилиш тўғрисидаги аудио-видео маърузалари ҳамда даъватларини тинглаб, “Жиҳодчилар” оқими ғояларини ўз атрофидагиларга тарғиб қилиб келишган.

1968-2002 йиллар оралиғида туғилган мазкур шахсларнинг 3 нафари аввал экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноятлар содир этганликлари учун жавобгарликка тортилган бўлсаларда, қилмишларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Таъкидлаш лозимки, мазкур гуруҳлар аъзолари орасида хусусий нашриёт раҳбари, тиббиёт ходими, араб тили курси ўқитувчиси, умумий овқатланиш муассасалари ишчилари ва тижорат ишлари билан шуғулланувчи шахслар бор.

Ҳар икки гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларида ўтказилган тинтув тадбирлари давомида 200 дан ортиқ норасмий диний адабиётлар ва варақалар, шунингдек, компьютер, ноутбук, планшет, мобил телефон, флеш-карта ва DVD дисклар борлиги аниқланиб, уларда сақланаётган маълумотларни экспертизадан ўтказиш учун процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинди.

Ҳозирда Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаларига кўра “Абу Салоҳ”, “Абдуллоҳ Зуфар”, “Содиқ Самарқандий”ларнинг маърузалари ақидапарстлик ғоялари билан йўғрилганлиги ва мамлакатимиздаги конституцион тузумни қонунга хилоф тарзда ўзгартиришга қаратилганлиги боис, уларни республикамиз ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланади ҳамда Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

53