Денежные купюры России и США

Францияда Россиянинг доллардан воз кечишдаги муваффақияти қайд этилди

978
Француз ОАВлари Россиянинг доллардан воз кечишдаги муваффақиятларини қайд этишди. Таъкидланишича, Россия АҚШ долларидан мустқақил бўлиш йўли сари бормоқда.

ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Француз ОАВлари Россиянинг доллардан воз кечишдаги муваффақиятларини қайд этишди. Россия АҚШ долларидан мустқақил бўлиш йўли сари бормоқда, дея ёзади Les Echos нашри.

Мақола муаллифи Москва 2014 йилда АҚШ билан муносабатларда кескинлик юзага келгандан сўнг иқтисодиёт ва молия тизимининг дедолларизация жараёнини бошлаганини эслатган.

Мақолада Россия АҚШ билан муносабатлари кескин бўлган мамлакатлар Ирон, Хитой ва Туркия каби мамлакатлар билан валюта операциялари тўғрисида битим тузгани қайд этилган. Қолаверса, Россия БРИКС мамлакатлари валюталаридаги захиралар сонини оширган.

Шунингдек, Россия 2018 йилда 17 фоизга тушиб кетган рубль курсини барқарорлаштиришга эришгани таъкидланган. Жорий йил бошидан Россия валютаси ўсишини қайта тиклаган – унинг курси Америка валютасига нисбатан 7,6 фоизга кўтарилган.

Путин Россия нега доллардан воз кечиши кераклигини тушунтирди

978