Эксперт Литва орқали ўзбек товарлари Европага чиқиши юзасидан изоҳ берди

© Sputnik / Александр Натрускин / Медиабанкка ўтишЗаведующая сектором Центра постсоветских исследований Института экономики РАН Елена Кузьмина
Заведующая сектором Центра постсоветских исследований Института экономики РАН Елена Кузьмина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Примаков номидаги постсовет тадқиқотлар маркази (ИМЭМО РАН) сектор раҳбари Елена Кузьмина Литва Ўзбекистонга Европа бозорига чиқишига ёрдам бериш истаги юзасидан изоҳ берди.

Литва Ташқи ишлар вазири Линас Линкявичюс Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган бизнес-учрашувида, Болтиқбўйи мамлакати Ўзбекистон билан иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ниятида эканлиги ва Клайпед порти орқали Европага ўзбек товарларини транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлаганди.

Аисты - символ Независимости  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Россия, Хитой ва Ҳиндистон иштирокида улкан бозор яратилади - эксперт

Ушбу музокараларда кимё, озиқ-овқат, қурилиш ва фармацевтика саноати йўналишларда Ўзбекистонда Литва капитали иштирокида 14 та корхона фаолият кўрсатаётганини таъкидланди.

2019 йил 9 ойда икки давлат ўртасида ташқи савдо айланмаси 362,1 миллион долларни ташкил қилди.  

Кузьмина  Литва Ўзбекистонга Европа бозорида олдинга силжишга ёрдам бериш ниятини изоҳлар экан, Европага чиқишга Ўзбекистон етарли имкониятларга эга эканлигини таъкидлади.

“Йўналишларнинг аксарияти Россия орқали ўтади. Бутун тизимни қайта ўзгартириш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисобламайман. Ўзбекистон учун бу иқтисодий жиҳатдан қийин. Эҳтимол, Ўзбекистон баъзи товарлари Литва орқали олиб кириши мумкин, бироқ бу бутун савдо оқимларини Клайпед портига йўналтирилишини англатмайди”, - деди эксперт Sputnik Ўзбекистон радио эфирида.

Кузьмина Ўзбекистон ва Литва ўртасида товар айланмаси ҳажмини баҳолади. Унинг сўзларига кўра, 362,1 миллион доллар -  бу “дарёдан бир томчи”.

Кузьмина усомнилась в перспективности торгового сотрудничества РУз и Литвы
Янгиликлар лентаси
0