Тепловоз с грузовыми вагонами

Россия “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасига сармоя киритди

385
Лойиҳа узоқ вақт келишмовчилик туфайли “музлатиб” қўйилган эди. Энди эса амалга ошиш имкониятига эга бўлди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Россия “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишга 200 миллион рубль ажратди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков маҳаллийтелеканаллардан бирига берган интервьюсида маълум қилган.

Лойиҳа 2000 йилларнинг бошларида эълон қилинганди, аммо ўша вақтдан бери амалга оширилмаган. Илк ғояга кўра йўл Хитойнинг Синьцзян провинциясидаги Қошғар шаҳридан ўтиб, Қирғистоннинг Норин ва Ўш вилоятлари орқали Ўзбекистоннинг Андижонигача олиб борилиши керак.

Бундай йўналиш бу уч давлатни Туркманистон, Каспий денгизи портлари, Европа ва ҳаттоки Эрон билан боғлаши лозим эди. Унинг умумий узунлиги 268 километрни ташкил этиши керак бўлган.

Аммо иккита тўсқинлик бор эди – молиялаштириш ва темир йўл изи кенглиги: Хитой халқаро, Қирғизистон ва Ўзбекистон эса совет стандартидан фойдаланади.

Шунингдек, томонлар йўналиш борасида якдил фикрга келишмаган. Ўшанда йўлнинг яна бир варианти ишлаб чиқилган эди. Поездлар Қирғистонннинг Ўш шаҳрига эмас, балки жанубий шаҳри Жалолободга боришини назарда тутарди. Бироқ Қирғизистон ҳукумати бундай йўл мамлакат учун фойдали эмас деб ҳисоблаган эди.

Қирғизистон томони узунроқ бўлган муқобил йўлни таклиф қилган эди. Аммо Ўзбекистон ва Хитой йўл жуда қисқа бўлиши тарафдори эдилар.

Эндиликда Россия барча томонларнинг манфаатлари ҳисобга олган ҳолда темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб маблағ ажратди. Яқин келажакда лойиҳа амалга оширилишининг имкониятлари ошди.

385
Строительство дома

Уйларни улуш киритиш асосида қуриш тартиби белгиланди

192
Маблағларни жалб қилиш учун қурувчи ва улушдор ўртасида шартнома тузилади ва белгиланган тартибда ҳисобга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Президент қарори билан уйларни улуш киритиш асосида қуриш тартиби белгиланди.

Қарорга мувофиқ, кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш учун жисмоний ва юридик шахслар (улушдорлар)нинг маблағларини жалб қилиш фақат юридик шахс мақомига эга бўлган ва Улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхатига киритилган қурувчилар томонидан амалга оширилади.

Маблағларни жалб қилиш учун қурувчи ва улушдор ўртасида шартнома тузилади ва белгиланган тартибда ҳисобга қўйилади.

Қурувчилар қурилиш-монтаж ишларини ўз кучи билан ёки қурилиш-пудрат ташкилотларини (бош пудратчини) жалб қилган ҳолда амалга ошириши мумкин. Бунда бош пудратчи қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун ишлар (хизматлар) қийматининг камида 30 фоизини ўз кучи билан бажариш шарти билан субпудрат ташкилотларини жалб қилиши мумкин.

Қарор билан Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом талаблари у амалга киритилгунга қадар 2020 йилда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юборилган қурилиш мажмуаларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Қарор билан, шунингдек, Қурилиш вазирлиги марказий аппаратида Улуш киритиш асосида қурилиш бозорини ривожлантириш бўлими ташкил этилди.

192

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

835
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

835

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0