Қайта молиялаш ставкаси туширилади – Марказий банк

© review.uzПредседатель Центрального банка Узбекистана Мамаризо Нурмуратов
Председатель Центрального банка Узбекистана Мамаризо Нурмуратов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир неча йил деганда илк бор - Марказий банк 2020 йилда қайта молиялаш ставкасини туширишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. 2020 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси туширилади. Бу сўнгги бир неча йил ичида биринчи марта амалга оширилади, деди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов, Sputnik мухбири хабарига асосан.

"2020 йилда президентимиз белгилаб берган инфляцияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича "Йул харитаси"даги вазифаларни амалга оширадиган бўлсак, мен ўйлайман, 6 ойдан кейин асосий фоиз ставкамиз пасаяди. Бу кредитлар бўйича ҳам, депозитлар бўйича хам, албатта ўзини ижобий таъсирини кўрсатади. Мақсадимиз ҳам шу. Иқтисодиётни ривожланиши учун, муқобил бозор нархларида маблағ етказиб бериш, маблағ билан таъминлаш", - деди Марказий банк раиси.

Маълумот учун айни дамда Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси 16 %ни ташкил қилмоқда. 2015 йилдан буён Ўзбекистонда ушбу кўрсатгич фақат ошириб келинаётган эди.

Қайта молиялаш ставкаси давлат молия тизимини бошқаришда кучли восита ҳисобланади. Унинг ёрдамида иқтисоддаги пул миқдорини камайтириш ёки кўпайтириш мумкин. Шунингдек инфляцияни жиловлаш ёки аҳоли харид қилиш имкониятини ошириш ҳам мумкин.

Янгиликлар лентаси
0