Афғонистон Ўзбекистон орқали навбатдаги юк поездини ўтказди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВокзал "Ташкент-Южный" после реконструкции
Вокзал Ташкент-Южный после реконструкции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча, 6 декабрь куни Афғонистондаги Ҳайратон станциясидан иккита вагондан иборат, 100 тонна мандарин ортилган иккита вагонли юк поезди белгиланган манзил - Чимкент (Қозоғистон) шаҳрига қараб йўл олди.

ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Марказий аппаратида Афғонистон Халқаро савдо палатаси раиси Мэйл Ага Хайр Хва ҳамда Афғонистон Савдо-инвестиция палатаси раиси Тавакул Шоҳ Аҳмад Ёр бошчилигидаги афғон ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказилган.

Президент Афганистана Ашраф Гани  - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон-Хитой темир йўли: Ашраф Ғани Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди

"Меҳмонлар Ўзбекистон ҳукумати томонидан Афғонистон учун нафақат ижтимоий-гуманитар, балки савдо-иқтисодий соҳаларда тараққий этиши учун яратилаётган шарт-шароитлардан тўлиқ қониқиш ҳосил қилганликларини изҳор қилдилар. Мамлакатлар ўртасида транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди", - дейилади хабарда.

Хусусан, меҳмонлар, Хайратон станцияси ёрдамида Ўзбекистон орқали олиб ўтиладиган юклар ҳажмини кўпайтиришга катта қизиқиш билдирганлар. Бу орқали Афғонистон шимолий қисмини ривожлантиришга умид билдирилган.

Шу билан бирга, Афғонистон бизнес-жамияти хусусан, нефть ва нефт маҳсулотларидан иборат юкларни ташишни ривожлантиришга тайёрлигини айтган.

Поезд - Sputnik Ўзбекистон
Хитой Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида темир йўл барпо этади

 

Афғонистондан Ўзбекистон орқали транзит темир йўли орқали навбатдаги юкларнинг юбориши ҳамкорликнинг амалий натижаси бўлди, дейилади хабарда.

Куни кеча, 6 декабрь куни Афғонистондаги Ҳайратон станциясидан иккита вагондан иборат, 100 тонна мандарин ортилган иккита вагонли юк поезди белгиланган манзил - Чимкент (Қозоғистон) шаҳрига қараб йўл олди.

2019 йилда шу кунга қадар Афғонистондан (Ўзбекистон орқали) Россия Федерациясига 252 тонна кишмиш, Қозоғистонга 130 тонна ва Хитойга 1066 тонна тальк олиб ўтилган. Жами 1628 тоннага яқин халқ хўжалиги товарлари транзит қилинган.

Афғонистонга 20дан зиёд контейнерли поездлар олиб ўтилган. Бундан ташқари, жорий йил сентябрь ойида Афғонистондан Хитойга биринчи контейнерли поезд юборилган эди. Айни вақтда навбатдаги контейнер-поездини юборишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0