Государственные флаги стран ЕАЭС

Жамшид Қўчқоров ЕОИИ ҳақида: агар фойдали бўлса, қўшиламиз

1302
(Янгиланган 12:11 10.12.2019)
Жорий йилнинг куз ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республиканинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ҳозирда Тошкент Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) салоҳиятини батафсил ўрганмоқда. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Жамшид Қўчқоров Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.

“Ўзбекистон ЕОИИ доирасидаги интеграцион жараёнларнинг ижобий ва салбий томонларига баҳо бермоқда, - деди Қўчқоров. – Менимча, ижобий томонлари кўпроқ. Қарор қабул қилиш бир кунлик ёки бир ойлик иш эмас. Агар бу бизга фойдали бўлса, албатта, қўшиламиз”.

Вазирнинг сўзларига кўра, республика халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрдир.

“Ҳар бир мамлакат, Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас, жаҳон иқтисодиёти, савдо муносабатлари, айрим инфратузилма жараёнларига интеграциялашишга интилади, - деб таъкидлади у. – Атрофимизда рўй бераётган жараёнлар, албатта, эътиборимиздан четда қолмайди”.

Ўзбекистонда мамлакатнинг минтақавий ва халқаро тузилмаларга қўшилиши хусусида жамоатчилик ва эксперт муҳокамалар давом этмоқда.  Хусусан, Президент администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва изланишлар марказида “Амалий умумий мувозанат моделлари ва Ўзбекистоннинг ЖСТ ва ЕОИИга қўшилиши таъсирини баҳолаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласини ишлаб чиқишни жорий йилнинг куз ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топширган эди. Ҳозирда ЕООИга Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва Арманистон аъзодир.

1302
Теглар:
ЕОИИ, Ўзбекистон
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (74)
Движения грузовых поездов

Транс-афғон темир йўли: ЕОИИ Ўзбекистонга ёрдам берадими?

87
(Янгиланган 16:51 03.03.2021)
Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раисининг ёрдамчиси Ия Малкина Транс-афғон темир йўлини қурилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Транспорт-логистика салоҳиятини амалга ошириш - иштирок этувчи мамлакатларнинг географик жойлашуви билан боғлиқ ҳолда, иттифоқнинг устувор вазифаси ҳисобланади. Транспорт ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ва механизмлар 2025 йил стратегиясига киритилган.

Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раисининг ёрдамчиси Ия Малкина брифинг пайтида Sputnik Ўзбекистон мухбирининг саволига жавоб берди.

"2020 йилда иттифоқ давлатлари орқали Осиёдан Европага (ва аксинча) йўналтирилган темир йўл транзити ҳажми 60 фоизга кўпайди, юк-ташиш самарадорлиги сезиларли даражада ошди. Бу йўналиш истиқболлари ва тартибли саъй-ҳаракатлар зарурлигидан далолат беради" - деди Малкина.

Шу сабабли Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг таклифи ЕИКнинг вазифаларига тўлиқ мос келади. Катта Евросиёда транспорт алоқаси концепциясини шакллантириш нуқтаи назаридан.

Ия Малкинанинг сўзларига кўра, ЕОИИ ва Ўзбекистон учун Транс-афғон темир йўлини қуриш лойиҳаси корхоналарнинг рақобатдошлиги ва савдо самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Бундан ташқари, янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Комиссия бу таклифни албатта Ўзбекистон томони билан ишлаб чиқади, уни аъзо-давлатлар билан амалий ишлаб чиқишда керакли ёрдамни беради.

Малкина Ўзбекистоннинг ташаббусини мамнуният билан қайд этиб, кузатувчи-давлат сифатида республика биринчи кунларданоқ аниқ лойиҳаларни таклиф қилган ҳолда интеграция кун тартибида фаол иштирок этамоқда, деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилишида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ЕОИИ давлатларига Транс-афғон темир йўли қурилишига қўшилишни таклиф қилганди.

2018 йил декабрда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Афғонистон ва Покистон темирйўл компаниялари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтган эди. Унда “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темир йўли қурилиши бўйича қўшма ишчи гуруҳ ва молиявий консорциум ташкил қилиш ҳақида келишиб олинганди. Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, лойиҳа - 5 миллиард доллар. Темир йўли узунлиги 573 километрни ташкил қилади. Янги темир йўлдан йилига 20 миллион тоннагача юк ташиш мумкин бўлади.

Келажакда темир йўли Жанубий Шарқий Осиё давлатларидан бошланиб, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Европагача бўлган глобал транспорт коридорига айланиши мумкин.

87
Теглар:
Россия, Ўзбекистон, Афғонистон, Қозоғистон, Покистон, Ҳиндистон, Европа, ЕОИИ, Абдулла Арипов, темир йўл
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (74)
Сотрудники автозаправочной станции берут пробу бензина

Қирғизистон нефть ва нефть маҳсулотларини четга олиб чиқишни вақтинча тақиқлади

42
Нефть ва нефть маҳсулотлари ички бозорида кескин етишмасликка йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган қарорни мамлакат бош вазири Улукбек Марипов имзолаган.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси нефть ва нефть маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) чегарасидан ташқарига олиб чиқишни тақиқлади. Бу ҳақда республика ҳукумати матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Нефть ва нефть маҳсулотларини Қирғиз Республикасидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи чегарасидан ташқарига олиб чиқишга (экспорт қилиш) вақтинча тақиқ жорий этилган”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, ушбу қарор нефть ва нефть маҳсулотлари ички бозорида кескин етишмасликка йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган ва уни мамлакат бош вазири Улукбек Марипов имзолаган.

Тегишли мутасаддиларга нефть маҳсулотларининг ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олиш масъуляти юклатилган.

Қарор жисмоний шахслар Қирғизистон ҳудудидан шахсий фойдаланиш учун транспорт воситасида бакида олиб чиқаётган нефть маҳсулотларига амал қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон ЕОИИга аъзодир. Ўзбекистон, Молдова ва Куба эса кузатувчи.

42

Турналарнинг Африкадан Европага учиб ўтиши - видео

0
Исроил шимолидаги Хула кўли яқинида камера объективига ўн минглаб турналар тушди. Қушларнинг уялаш учун Африкадан Европага кўчиб кетиши бошланмоқда.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, ҳар баҳор 400 қушлар турининг ярим миллиардга яқини ушбу ҳудуд орқали ўзларининг уялаш жойларига учиб кетади.  

Турналарни ҳар куни маҳаллий фермерлар ва Яҳудий миллий жамғармаси озиқлантиради. Бу қушларнинг қишлоқ хўжалиги майдонларидаги экинларни пайҳон қилмасликлари учун қилинади.

0