Автомобили в тоннеле

Ўзбекистонда янги пуллик тоннеллар ва автомобил йўллари қурилиши режалаштирилмоқда

222
(Янгиланган 14:17 11.12.2019)
Ўзбекистонда “Қамчиқ” ва “Тахтақорача” довонларида янги пуллик тоннеллар ҳамда янги пуллик йўллар қурилиши режалаштирилмоқда – президент қарори.

ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Ўзбекистонда  янги пуллик тоннеллар ва автомобил йўллари қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида 9 декабрь куни имзоланган 4545-сонли президент қарорида айтиб ўтилган.

Қарорда хусусан, давлат-хусусий шерикчилик шартларида қуйидаги пуллик автомобил йўллари ва тоннеллари лойиҳаларини айтиб ўтилган:

  • “Қамчик” довонида янги пуллик тоннел қуриш, Жаҳон банки билан ҳамкорликда;  
  • “Тахтақорача”довонида янги пуллик тоннел қуриш, ЕТТБ билан ҳамкорликда;
  • “Сирдарё – Бахт” шаҳарларини айланиб ўтувчи пуллик автомобил йўли қурилиши;
  • “Тошкент – Самарқанд”  пуллик автомобил йўли қурилиши;
  • “Тошкент – Андижон” пуллик автомобил йўли қурилиши;  

Юқоридаги янги лойиҳалар 2020 йил давомида ўрганиб чиқилиб, уни ижро этувчи ташкилотлар тендер асосида танлаб олинади. Тендер ғолиби билан шартнома 2021 йилнинг май ойида имзоланиши режалаштирилган.

Лойиҳа мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда – у белгиланган тартибда тўхтатилади, дейилган қарорда.

222

Ҳокимларни халқ сайлаши керак - президент

56
(Янгиланган 10:37 25.09.2020)
Тадбиркорлик ривожланиши қониқарсиз деб топилган туманларга истаган киши раҳбарликка даъво қилиши мумкин. Бунинг учун у ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиб, халқ вакилларини ишонтириши керак.

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 24 сентябр куни бўлиб ўтган йиғилишда Республика туман ва шаҳарларидаги тадбиркорлик муҳити муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистонда илк бор туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилди. Таҳлиллар асосида ҳар бир туманга тадбиркорлик ривожи ҳолати “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” деб бҳо берилди. Якуний ҳисоботга кўра, 48 та туманда ва шаҳарда тадбиркорлик ҳолати “яхши”, 119 тасида - “ўрта” ҳамда 33 тасида - “қониқарсиз”, деб баҳоланди.

Тадбиркорлик кўрсаткичлари бўйича энг салбий натижа Нукус, Балиқчи, Бекобод, Ховос, Бахмал, Мирзачўл, Янгиқўрғон, Шовот, Касби, Қумқўрғон, Учтепа каби туманларда аниқланган.

Президент ушбу туманлар раҳбарларини кескин танқид қилиб, келажакда туман ҳокимларини халқ сайлаши тартиби жорий этилишини айтиб ўтди. 

"Одамларимиз турмушини яхшилашга ҳаракат қилмаган раҳбар бир кун ҳам ишламайди <...> Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз, – дея таъкидлади Президент.

“Қониқарсиз” ҳамда “ўрта” деб баҳоланган туман ва шаҳарларда инқирозга қарши бошқарув тизими жорий этилиши белгиланди. Яъни, уларга раҳбарлик қилиш истагини билдирган ҳар қандай талабгор ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиши мумкин. Халқ вакилларини ишонтира олган салоҳиятли кишилар бутун жамоаси билан туманга раҳбар этиб тайинланади.

Ушбу туманларда муҳандислик коммуникацияларини яхшилаб, кичик саноат зонаси ташкил этиш, яйловларда чорвачилик, қоракўлчилик, йилқичиликни ривожлантириш, чегараолди савдо ва хизматларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.  

Яхши кўрсаткичларга эришган туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари маошига 30 % устама тайинланиб, аҳвол қониқарсиз бўлган ҳудудлар раҳбарларига жарима қўлланиши айтиб ўтилди.

 

56
Линии электропередачи

Хитой компанияси Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги электр узатиш тармоғини тиклайди

114
Хабарда ёзилишича, лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистон ва Тожикистон энергия тизимларининг паралелл ишлаши вақтида электр энергияси ишончлилигини таъминлашга хизмат қилади.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Хитойнинг “Shanghai Electric Power Transmission & Distribution” компанияси 500 кВли Ғузор – Регар (Л-507) электр узатиш тармоғини тиклаш халқаро тендер танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Лойиҳа доирасида 500 кВли Ғузор – Регар (Л-507) электр узатиш тармоғининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги 63 километр узунликдаги қисми қайта қурилади”, - дейилган хабарда.

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 25 миллион долларни ташкил этади.

Таъкидланишича, лойиҳа Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси баённомаси асосида амалга оширилмоқда.

114
Магнитная буря. Вспышки на солнце

Дам олиш кунлари магнит бўронлари кузатилади

46
Дам олиш кунлари, 26-27 сентябрда Ерда магнит бўронлари бошланиши мумкин. Кейинги ҳафтанинг ўрталарида тинчланади.

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. 26-27 сентябрь кунлари Ерда магнит бўронлари бошланиши мумкин, бу ҳақда “Фобос” маркази хабар қилди.

“Шанба куни Ер магнитосфераси бироз безовталанади, фаоллик чўққиси якшанба кунига тўғри келади, унда маълум соатларда G1 даражадаги кучсиз магнит бўронлар пайдо бўлиши мумкин", - дейилган хабарда.

Душанба кунданоқ геомагнит майдон тинчлана бошлайди ва ҳафтанинг ўрталарига келиб тинчланади.

46