Эрон компаниялари Тошкентда ўз маҳсулотларини намойиш қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПодсолнечное масло из Ирана
Подсолнечное масло из Ирана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Тошкентда Эрон Ислом Республикаси ихтисослашган кўргазма ярмаркаси очилди. Унда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Фурқат Раҳимов ва Эрон Ислом Республикаси саноат, савдо ва конлар вазир ўринбосари Ҳамид Зодбум иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Бугун Тошкентда Эрон Ислом Республикаси ихтисослашган кўргазма ярмаркаси очилиш маросими ўтказилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тадбирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Фурқат Раҳимов нутқ сўзлади.

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗаместитель министра инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан Фуркат Рахимов
Эрон компаниялари Тошкентда ўз маҳсулотларини намойиш қилди - Sputnik Ўзбекистон
Заместитель министра инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан Фуркат Рахимов

Раҳимов Ўзбекистонга ташриф буюрган Ҳамид Зодбум – саноат, савдо ва конлар вазир ўринбосари бошчилигидаги Эрон Ислом Республикаси делегацияси Ўзбекистонда қутлашдан жуда мамнун эканлигини билдирди.

“Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонларидан Эрон Ислом Республикаси билан ҳамкорлик ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунга келиб Ўзбекистон билан Эрон Ислом Республикаси ўртасидаги савдо ташқи айланмаси таҳлилларга кўра, 340 млн долларлик маҳсулотлар айланмаси ташкил этди”, - деб таъкидлади вазир ўринбосари.

© Sputnik / Рамиз БахтияровНапитки на выставке производителей из Ирана
Эрон компаниялари Тошкентда ўз маҳсулотларини намойиш қилди - Sputnik Ўзбекистон
Напитки на выставке производителей из Ирана

Раҳимов таъкидлашича, ҳукуматлар даражасидаги алоқалар янада фаоллашмоқда. Ўтган йили ҳукуматлараро комиссиялар йиғилиши Теҳронда бўлиб ўтган бўлса, эртага эса Тошкентда ушбу йиғилишнинг навбатдаги 13-чи учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистонга Эрондан ташриф буюрган ҳукумат аъзолари ва кўплаб ишбилармонлар давлатлар ўртасида ҳар томонлама муносабатларни бугунги ҳолати, шу жумладан, долзарб савдо иқтисодий масалалар муҳокама қилиниши ва сермаҳсул келишувларга эришиш кутилмоқда.

© Sputnik / Рамиз БахтияровПрутья строительной арматуры на выставке производителей из Ирана
Эрон компаниялари Тошкентда ўз маҳсулотларини намойиш қилди - Sputnik Ўзбекистон
Прутья строительной арматуры на выставке производителей из Ирана

“Бугунги кундан ўз ишини бошлайдиган Эрон Ислом Республикаси ихтисослашган кўргазма ярмаркаси мамлакатларимиз ўртасида савдо иқтисодий ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши йўлидаги яна бир ишончли қадам бўлиб хизмат қилади.

Ушбу кўргазма Эрон тадбиркорларни ўзбек бозорига, ўзбек-эрон халқларининг икки томонлама фойдали савдо алоқаларини ўрнатишга бўлган қизиқиши ва интилиши натижаси улароқ ташкил этилган тадбир сифатида ифодаланади.

© Sputnik / Рамиз БахтияровМакеты рудных заводов
Эрон компаниялари Тошкентда ўз маҳсулотларини намойиш қилди - Sputnik Ўзбекистон
Макеты рудных заводов

Вазир ўринбосари кўргазмада 100 дан ортиқ Эрон корхоналари ва тадбиркорларни ўзларининг турли хилдаги маҳсулотлари билан иштирок этаётганини айтди.

“Ўйлайманки, ўзбек-эрон бизнес форуми ва Эрон Ислом Республикаси ихтисослашган кўргазма ярмаркаси натижалари бўйича имзоланадиган келишувлар ва шартномалар яқин келажакдаги кутилаётган олий даражадаги учрашувлар давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги анъанавий яқин ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилади”, - деди Раҳимов.

© Sputnik / Рамиз БахтияровВыставка производителей Исламской Республики Иран
Эрон компаниялари Тошкентда ўз маҳсулотларини намойиш қилди - Sputnik Ўзбекистон
Выставка производителей Исламской Республики Иран
Янгиликлар лентаси
0