Доллар тушди валюта курслари

604
(Янгиланган 11:33 16.12.2019)
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра доллар курси тушган. Евро эса кескин кўтарилишда давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 17 декабрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Кетма-кет кўтарилиб келаётган доллар 5,15 сўмга арзонлашган. 1 АҚШ доллари 9532,40 сўмни ташкил этмоқда.

Валюта курслари 17.12.2019 дан
Пресс-служба ЦБ РУз
Валюта курслари 17.12.2019 дан

Евро курсида ҳам кетма-кет кўтарилиш кузатилмоқда. Ўтган ҳафта қимматлашган евро бу ҳафта ҳам бирданига 53,41 сўмга қимматлашган. 1 евро 10 599,08 сўмни ташкил қилмоқда.

Рубль ҳам қимматлашишда давом этмоқда. Бу ҳафта 1,69 сўмга қимматлашди. 1 рубль 151,57 сўмни ташкил қилмоқда.

604
Теглар:
валюта курслари, доллар, Марказий банк
Железнодорожный узел

Рефрижератор вагонлар ёрдамида Ўзбекистон меваларини Россияга олиб келиш ўрганилмоқда

362
(Янгиланган 19:07 05.03.2021)
Ўзбекистон ва Россия орасида совуқ ҳароратни сақлаб турувчи контейнерларда юк ташиш амалиётини самарали йўлга қўйиш учун Россиядан Ўзбекистонга тенг ҳажмдаги юк жўнатиш амалиётини йўлга қўйиш керак.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Ўзбекистон мева-сабзавот ва тез бузиладиган маҳсулотларини рефрижератор-вагонларда Россияга экспорт қилиш мумкин деб ҳисоблайди Озиқ-овқат сектори корхоналари ассоциацияси  (АСОРПС) президенти Михаил Синев.

“Буни амалга оширса бўлади. Россия рефрижератор контейнер операторлари ушбу йўналишни ривожлантиришга тайёр. Лекин муаммо шундаки - Ўзбекистонда кичик қишлоқ хўжалик корхоналари жуда кўп. Уларнинг маҳсулотларини режалаштирилган вақтда бир жойга жамлайдиган йирик консолидатор керак, камида 1000 тонна. Ушбу масала ҳал бўлганидан сўнг биз ишлашни бошлаймиз”, - деди Михаил Синев.

Ташкиллаштириш босқичида Ўзбекистонда мева сабзавотлар учун 2тадан 5тагача рефрижератор контейнерлар  олиб келиниши кутилмоқда. Лойиҳа муваффақиятли бошланганидан сўнг бундай ташув усуби доимий амалиётга айланади. Транспортировка қилинадиган асосий маҳсулотлар  -  узум, хурмо, анор ва сабзавотлар.

Бундай юк ташиш амалитётини ривожлантириш учун Россиядан Ўзбекистонга ҳам паст ҳароратда сақланувчи тенг ҳажмдаги юк жўнатиш амалиётини йўлга қўйиш керак. Лекин ҳозирча бундай талаблар йўқ.

Россиянинг Озиқ-овқат сектори корхоналари ассоциацияси  (АСОРПС) делегацияси феврал ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида делегация аъзолари Фарғона вилоятида бўлиб мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилари билан учрашишди ва маҳсулотни жамлаш, тайёрлаш ва ташиш логистикасини ўрганишди.

362

"UzAuto Motors" маҳаллийлаштиришдаги муаммоларни санаб ўтди

421
(Янгиланган 10:53 05.03.2021)
Мамлакатда керакли хом-ашё бўлмаса - маҳаллийлаштириш имконсиз. Масалан, енгил автомобиль кузовлари учун пўлат ишлаб чиқариш саноати - бизда мутлақо йўқ.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Шу кунларда "UzAuto Motors" корхонасида депутатлар ва журналистлар учун пресс-тур бўлиб ўтмоқда. Бугунги кун маҳаллийлаштириш мавзусига бағишланди.

Маҳаллийлаштиришдан кўзланган асосий мақсад – ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини ва хорижий валютага боғлиқликни камайтириш. Шунга қарамай, автомобиль саноати импорт хом ашё ва бутловчи деталларга боғлиқ бўлиб қолмоқда, бу кўпинча маҳаллийлаштиришнинг имконсиз эканлиги билан боғлиқ. 

Масалан, енгил автомобиль учун кузовлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилса-да, пўлат Россиядан келтирилади (яқинда у 35-60% қимматлашди), чунки автомобиллар учун пўлат ишлаб чиқариш саноати бизда мутлақо йўқ. 

Шунингдек, валюта курсларига боғлиқлик корхоналар олган кредитларга таъсир кўрсатади, улар бўйича фоизлар миллий валютада 20-24% ва АҚШ долларида 7-8% оралиғида белгиланган, ҳолбуки бошқа мамлакатларда бу фақат 2-3%ни ташкил этади. Фақат мана шу кредитлар фоизларини тўлашнинг ўзига 75 млрд. сўмдан ошиқ пул сарфланган.

“Ўзавтокомпонентс” АЖ директори Шафқатбек Алимов қайд этишича, бугунги кунда Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар етказиб берувчи 170 дан зиёд корхона мавжуд. Ушбу корхоналар базасида 200 дан зиёд технологиялар ўзлаштирилган ва 4 000 дан зиёд деталлар маҳаллийлаштирилган.

421

Коронавирус: 4та ҳудудда янги ҳолатлар энг кўп Тошкентда

140
Сутка давомида 43 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 219 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 43 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 219 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида, 37 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 78 915 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди.

Айни пайтда 682 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда - 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 622 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 116,5 миллиондан ошди, 2,5 миллиондан ортиқ  киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (28,9 млн), Ҳиндистонда (11,2 млн), Бразилияда (10,9 млн).

140
Теглар:
коронавирус пандемияси, коронавирус, Тошкент, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси