Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс

UzAuto Motors автомобилларини Саудия Арабистонига экспорт қилиши мумкин

522
(Янгиланган 17:18 17.12.2019)
Cаудияликлар UzAuto Motors маҳсулотларини ўз мамлакатлари бозорида илгари суришга қизиқиш билдиришмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. “Ўзавтосаноат“ АЖда Саудия Арабистони Қироллиги компанияси вакиллари билан амалий учрашув ўтказилди.

UzAuto Motors​ матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув давомида саудияликлар UzAuto Motors маҳсулотларини ўз мамлакатлари бозорида илгари суришга қизиқиш билдиришган.

Қайд этилишича, музокаралар асосида компания раҳбари ҳамкорлик шартларини муҳокама қилишга ва келгусида дилерлик келишувини имзолашга тайёр эканлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беларусда Ravon автомобиллари сотилиши бошлангани хабар қилинган эди.

522
Теглар:
экспорт, Саудия Арабистони, UzAuto Motors

"UzAuto Motors" маҳаллийлаштиришдаги муаммоларни санаб ўтди

244
(Янгиланган 10:53 05.03.2021)
Мамлакатда керакли хом-ашё бўлмаса - маҳаллийлаштириш имконсиз. Масалан, енгил автомобиль кузовлари учун пўлат ишлаб чиқариш саноати - бизда мутлақо йўқ.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Шу кунларда "UzAuto Motors" корхонасида депутатлар ва журналистлар учун пресс-тур бўлиб ўтмоқда. Бугунги кун маҳаллийлаштириш мавзусига бағишланди.

Маҳаллийлаштиришдан кўзланган асосий мақсад – ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини ва хорижий валютага боғлиқликни камайтириш. Шунга қарамай, автомобиль саноати импорт хом ашё ва бутловчи деталларга боғлиқ бўлиб қолмоқда, бу кўпинча маҳаллийлаштиришнинг имконсиз эканлиги билан боғлиқ. 

Масалан, енгил автомобиль учун кузовлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилса-да, пўлат Россиядан келтирилади (яқинда у 35-60% қимматлашди), чунки автомобиллар учун пўлат ишлаб чиқариш саноати бизда мутлақо йўқ. 

Шунингдек, валюта курсларига боғлиқлик корхоналар олган кредитларга таъсир кўрсатади, улар бўйича фоизлар миллий валютада 20-24% ва АҚШ долларида 7-8% оралиғида белгиланган, ҳолбуки бошқа мамлакатларда бу фақат 2-3%ни ташкил этади. Фақат мана шу кредитлар фоизларини тўлашнинг ўзига 75 млрд. сўмдан ошиқ пул сарфланган.

“Ўзавтокомпонентс” АЖ директори Шафқатбек Алимов қайд этишича, бугунги кунда Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар етказиб берувчи 170 дан зиёд корхона мавжуд. Ушбу корхоналар базасида 200 дан зиёд технологиялар ўзлаштирилган ва 4 000 дан зиёд деталлар маҳаллийлаштирилган.

244
Электроскутер

Фарғона вилоятида электроскутер ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

226
Яқин икки йилларда Фарғона вилоятида тўртта заводда электроскутер, электромотороллер, электр мотор ва скутер ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. 2021-2022 йилларда Фарғона вилоятида тўртта заводда электроскутер ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу президентнинг “Электротехника саноатини янада ривожлантиришва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган.

Барча лойиҳалар хусусий ва ташаббускорлар маблағи эвазига амалга оширилади. Лойиҳалардан учтаси “Қўқон”эркин иқтисодий зонасида бўлади.

  • “Bicycle Tranding Invest” йилига 4,5 минг дона электроскутер ишлаб чиқарилишига 1,5 млн доллар сармоя киритади. Ишга тушириш муддати 2021 йил ноябрь ойига мўлжалланган.
  • “Stroy Plast” йилига 1,5 минг дона электроскутер, 1,5 минг дона электромотороллер ва 500 дона велосипед ишлаб чиқаришга 505 минг доллар сармоя киритади. Ишга тушириш муддати 2022 йил март ойига режалаштирилган.
  • “Веломакс” йилига 20 минг дона электроскутер ишлаб чиқаришга 4 млн доллар сармоя киритади. Ишга тушириш муддати 2021 йил ноябрь ойига мўлжалланган.

Яна бир лойиҳа Учкўприк туманида режалаштирилган. “Technoworld” 2 минг дона электр мотор ва скутер ишлаб чиқаришга 2,2 млн доллар сармоя киритади. Ишга тушириш муддати 2022 йил июнь ойига режалаштирилган.

226
Казахстанская авиакомпания SCAT получила разрешение на выполнение полетов по маршруту Актау-Ургенч-Актау.

Қозоғистон авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни бошлайди

31
(Янгиланган 14:52 05.03.2021)
Қозоғистон парвозлар барча санитария-эпидемиология талабларини ҳисобга олган ҳолда ва авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилишини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг фуқаролик авиацияси қўмитаси матбуот хизмати келаси душанба, 8 мартдан бошлаб маҳаллий SCAT авиакомпанияси самолётлари “Актау-Урганч” йўналишида ҳафтасига икки маротаба парвозларни йўлга қўйишини маълум қилди.

Рейслар душанба ва чоршанба кунлари Боинг-737 самолётларида амалга оширилади.

Шу билан бирга, парвозлар барча санитария-эпидемиология талабларини ҳисобга олган ҳолда ва авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилишини таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Транспорт вазири – “Uzbekistan airways” АЖ бошқарув раиси Илхом Маҳкамов Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантриш вазири Бейбут Атамкулов билан телефон орқали мулоқот ўтказганди.

Унда эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи автобуслари қатновларини тезроқ тиклаш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиапарвозлар сонини ошириш, янги қатнов йўналишларини очиш масалалари муҳокама этилди. 

31
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси