МАГАТЭ

МАГАТЭ Ўзбекистон учун тўртта лойиҳани тасдиқлади

242
Дастурлар техник имкониятларни ва инсон ресурсларини ошириш, ядровий инфратузилмани ривожлантириш, Ўзбекистонда атом энергиясидан тинч фойдаланиш шароитида ядро/радиацион хавфсизликни кучайтиришга йўналтирилган.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бошқарув кенгаши Ўзбекистон учун тўртта лойиҳани тасдиқлади. Бу ҳақда Энергетка вазирлиги хабар қилди.

Келишув Ўзбекистон ва МАГАТЭ ўртасидаги Техник ҳамкорлик дастури доирасида амалга оширилган бўлиб, улар техник имкониятларни ва инсон ресурсларини ошириш, ядровий инфратузилмани ривожлантириш, Ўзбекистонда атом энергиясидан тинч фойдаланиш шароитида ядро/радиацион хавфсизликни кучайтиришга йўналтирилган.

Ўзбекистонда лойиҳа ижрочилари “Ўзатом”, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ядро физикаси институти, Ўзбекистон миллий университети, Самарқанд давлат университети ва Тошкент шаҳар онкология диспансери ҳисобланади.

Дастур Ўзбекистондаги ядровий объектларни эксплуатация қилишда ядровий ва радиацион хавфсизликни кучайтириш, тиббиётда ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида замонавий ядро технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек, ядро энергетикаси тўғрисидаги билимларни тарқатишни ўз ичига олади.

“Ўзатом” меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш борасида МАГАТЭ билан янада яқин ҳамкорлик қилишга умид қилмоқда. “Ўзатом” бошқарув органи қанчалик кучли бўлса, дастур шунчалик хавфсиз ва муваффақиятли бўлади деб ҳисоблайди.

Россия Ўзбекистонга АЭС қурилиши учун кредит бериши мумкин

“Биз ўз ядро энергетика дастуримизни амалга ошириш йўлида МАГАТЭ билан ёнма-ён бормоқдамиз. Энг юқори даражадаги хавфсизликни таъминлаш билан бирга Ўзбекистондаги ядро энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасидаги билимларни такомиллаштириш бизнинг устувор вазифаларимиздир”, - деди Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари ва “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ агентликнинг янги бош директори Рафаэл Гросси Ўзбекистонга атом электр станциясини қуриш жараёнида кўмаклашишн давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлагани хабар қилинган эди.

242
Теглар:
ХАЭА, АЭС, Ўзбекистон
Олег Буклемишев

“Жуда муҳим қадам”: Буклемишев Ўзбекистонда банк тизимини ислоҳ қилиш ҳақида

184
Янги ёндашув ёрдамида республика иқтисодиёти янги ўсиш ва ривожланиш нуқталарини топиши мумкин, деб ҳисоблайди Олег Буклемишев, иқтисод фанлари номзоди, МДУ Иқтисодиёт факультети, Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тижорат банкларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Хусусий секторнинг банк активларидаги улушини 15 фоиздан 60 фоизгача ошириш режалаштирилмоқда.

МДУ Иқтисодиёт факультети, Иқтисодий сиёсат тадқиқотлар маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистонда банк тизимини ислоҳ қилиш ва уни давлат тизимидан хусусийга ўтказиш жуда муҳим қадам эканлигини таъкидлади. Мутахассиснинг фикрига кўра, бу, ҳукумат капитални жойлаштириш бўйича аввалги ҳаракатлар натижаларидан қониқмаганлигидан далолат беради.

“Ахир, миллий банк тизимининг асосий моҳияти кредит ресурслари, депозитларни жалб қилиш ва уларни миллий иқтисодиётни ривожлантириш нуқтаи назаридан энг самарали бўлган соҳаларга жойлаштиришдан иборат”, - деди Буклемишев.

Унинг фикрига кўра, хусусий ёндашув ёрдамида иқтисодиёт ўсишнинг ва ривожланишнинг янги нуқталарини топиши, шунингдек, давлат тизими ҳал қила олмаган муаммоларини ҳал қилиши мумкин.

“Ўзбекистонда тадбиркорларнинг келажакдаги ташаббуслари даромадлилиги, самарадорлиги ва тижорат муваффақиятини баҳолашга ўтиш жуда муҳим деб ўйлайман. Биз бошқа мамлакатларда банк тизими миллийлашётганини ёки банк тизими капитал жойлашувини тақсимланишининг бошқа механизмлари билан алмаштирилаётганини кузатмоқдамиз. Ўзбекистонда, бир томондан, эскича усулни қўллаш қарори қабул қилинди, иккинчи томондан эса, хусусий капиталга, у давлат банк тизимига қараганда самаралироқ амалга оширувчи функция ишониб топширилди”, - дейди эксперт.

Тўлиқ шарҳни Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида тингланг.

"Очень важный шаг": Буклемишев о реформировании банковской системы в Узбекистане
184
Аппарат ИВЛ

Россия хорижга 600 та СНО аппаратини, жумладан, Ўзбекистонга етказиб берди

207
Россия хорижий давлатларга 600 донадан зиёд сунъий нафас олдириш (СНО) аппаратини етказиб берди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Россия хорижий давлатларга 600 донадан зиёд сунъий нафас олдириш (СНО) аппаратини етказиб берди. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров маълум қилди.

“600 донадан зиёд сунъий нафас олдириш (СНО) аппаратлари аллақачон Ўзбекистон, Сербия, Италия ва Беларусга юклаб жўнатилган”, - деди Мантуров Федерация кенгашидаги ҳукумат соати давомида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Шунингдек, у АҚШга ҳароратни ўлчайдиган терминал сотиш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилган.

207
Теглар:
Ўзбекистон, Россия
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев аҳолини ишга жойлашда фаол бўлмаган 6 раҳбарни ишдан олди

500
(Янгиланган 22:53 08.07.2020)
Фарғона тумани ҳокими, Яккабоғ тумани прокурори, Ғузор ва Чортоқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари, Муборак тумани ва Қўқон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш давомида эҳтиёжманд аҳолини ишга жойламаган 6 раҳбарни ишдан олди. Бу ҳақда АОКА тегерам-каналида хабар берилди.

Президент камида 257 минг нафар муҳтож оилалар вакилларини ишга жойлаштириш, 37 мингта хонадонга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратиш зарурлигини қайд этди.

Эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш кўрсаткичи энг паст секторларнинг 6 нафар раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. Булар – Фарғона тумани ҳокими Носиров, Яккабоғ тумани прокурори Мустафаев, Ғузор ва Чортоқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари Рахмонов ва Абдурайимов, Муборак тумани ва Қўқон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари Темиров ва Турдиқулов.

Етти нафар раҳбарга нисбатан охирги огоҳлантириш сифатида "ҳайфсан" эълон қилинди. Булар – Шўрчи тумани ҳокими Худайберганов, Каттақўрғон, Косон ва Пайариқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари Отамуродов, Отакулов ва Шермухамедов, Нарпай, Ғаллаорол туманлари ва Гулистон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари Деҳқонов, Мамаев ва Раджабов.

500