Доллар курси учинчи ҳафта ҳам тушди валюта курслари

229
(Янгиланган 11:39 30.12.2019)
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра доллар кетма-кет уч ҳафта давомида арзонлашмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 30 декабрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Икки ҳафта давомида арзонлашиб келаётган доллар бу ҳафта ҳам 8,81 сўмга арзонлашган. 1 АҚШ доллари 9507,56 сўмни ташкил этмоқда.

Валюта курслари 31.12.2019 дан
Пресс-служба ЦБ РУз
Валюта курслари 31.12.2019 дан

Ўтган ҳафта арзонлашган евро бу ҳафта бирданига 82,47 сўмга қимматлашди. 1 евро 10 624,70 сўмни ташкил қилмоқда.

Рубль эса қимматлашишда давом этмоқда. Бу ҳафта 0,23 сўмга қимматлашди. 1 рубль 153,17 сўмни ташкил қилмоқда.

229