Центральный банк Узбекистана

Декабрдан бошлаб пул-кредит статистикаси янги кенгайтирилган шаклда эълон қилинади

338
Халқаро валюта жамғармаси талабларига биноан Ўзбекистон пул-кредит ва молиявий статистикаси янги шаклда чоп этиб борилади.

ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Ўзбекистон пул-кредит статистикаси маълумотлари 2019 йилнинг декабр ойидан бошлаб кенгайтирилган шаклда эълон қилинади. Бу ҳақида Марказий банк хабарида айтиб ўтилган.

Янги маълумотлар Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) пул-кредит ва молиявий статистика бўйича техник кўмак миссияси билан ҳамкорликда ХВЖнинг янги таҳрирдаги “Пул-кредит ва молиявий статистикасини шакллантириш бўйича қўлланмаси” талабларидан келиб чиққан ҳолда тарқатилади. 

Хусусан, янги статистик маълумотлар таркибида қуйидаги ўзгаришлар бўлади:

  • тижорат банкларининг Марказий банкдаги чет эл валютасидаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар пул базаси таркибига киритилди;
  • фуқароларнинг акциядорлик тижорат Халқ банкида очилган шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлар, улардан маблағ эгаларининг исталган вақтда фойдаланиш имконияти чегараланганлиги сабабли, пул массаси таркибидан чиқарилди;
  • Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банкларига берилган кредит маблағлари тижорат банкларининг Ҳукумат олдидаги мажбуриятлари сифатида қайта таснифланди;

Шунингдек, Марказий банк веб-сайти, ХВЖнинг кенгайтирилган Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизими (к-МТУТ) ҳамда бошқа статистик ахборот тизимларида жойлаштирилган пул-кредит статистикаси бўйича тарихий маълумотлар ҳам янгиланган шаклда қайта жойлаштирилиши маълум қилинади.

338