Клиент Сбербанка вносит наличные деньги в банкомат

Россияда телефон рақами бўйича пул ўтказишда энди ҳақ ундирилади

485
Марказий Банк кредит ташкилотлари мижозлардан оладиган комиссия миқдорини чеклаш имкониятига эга бўлади.

ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. 2020 йил 1 январь санасидан бошлаб Россия Марказий банки тезкор пул ўтказиш тизимидан фойдаланганлик учун банклардан комиссия ола бошлайди, деб хабар қилмоқда RT ТАССга таянган ҳолда.

"Россия банки пул жўнатмаси суммасига қараб ўтказувчи-банк ҳамда қабул қилувчи-банкдан бирдек 5 тийиндан 3 рублга қадар комиссия олади", - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, эндиликда Марказий Банк кредит ташкилотлари мижозлардан оладиган комиссия миқдорини чеклаш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, тезкор пул жўнатмалари тизими ўтган йил январ ойи охирида йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда унинг иштирокчилари сони 30дан ошган. Ушбу тизим ёрдамида одамлар (пул юборувчи ва олувчининг ҳисоб рақами қайси банкда очилганлигидан қатъи назар) бир-бирларига телефон рақами орқали пул ўтказиш, товарлар ва хизматлар учун QR-код орқали тўловни амалга ошириш имконига эга бўладилар.

Тезкор пул жўнатмалари тизими ҳисоб клиринг маркази, тўлов карталари миллий тизими тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, ушбу тизимдан фойдаланувчилар сони 1,3 миллиондан ошиб кетган, у ишга туширилган вақтдан бошлаб эса жами 48 миллиард рублдан ортиқ суммага 5,5 миллиондан кўп операциялар амалга оширилган.

485