Ўзбекистон Японияга 1 миллиард долларлик уран етказиб беради

© Sputnik / Евгений ЕпанчинцевДобыча природного урана на месторождении Хиагдинского рудного поля
Добыча природного урана на месторождении Хиагдинского рудного поля - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Япония орасида имзоланган шартномаларга кўра, 2023 - 2030 йилларда Ўзбекистон Японияга қиймати $ 1 млрд. бўлган уран етказиб беради.

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Японияга бўлган ташрифи давомида Ўзбекистон уран экспорти ҳақида йирик шартномалар имзолади, деб хабар қилмоқда Spot.uz.

Хусусан, Япониянинг Itochu ва Marubeni корпорациялари билан қиймати 510 млн ва 636 млн доллар бўлган шартномалар имзоланган. Шартномалар ижрочиси сифатида Ўзбекистон томонидан Навоий тоғ-металлургия комбинати кўрсатилган.

Япония корпорацияларига уран хом ашёсини 2023 – 2030 йилларда етказиб бериш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон дунёда уран конларига бой бўлган давлатлар ўнталигига киради. Ўзбекистон уранининг (U3O8) нархи 2018 йилда бир фунтига 37,7 долларни ташкил қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0