Россияда меҳнат мигрантлари ишлаши мумкин бўлган соҳалар яна чекланди

© Министерство занятости и трудовых отношений УзбекистанаТрудовые мигранты возвращаются домой
Трудовые мигранты возвращаются домой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда 2020 йилда савдо-сотиқ, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида ишлаётган меҳнат мигрантлари миқдори яна чекланди.  

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Россия Ҳукумати меҳнат мигрантлари ишлаши мумкин бўлган соҳаларда уларнинг улушини чеклашга қаратилган қонун қабул қилди, деб ёзмоқда "Российская газета".

Работа маршрутных такси в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Россияда 1 июлдан мигрант ҳайдовчиларга йўловчи ташиш тақиқланади

Хусусан, 2020 йилда мигрантларга доимий бўлмаган савдо нуқталарида, бозорларда, аптекаларда ишлаш, магазинлардан ташқарида савдо қилиш таъқиқланади.

Алкоголь, тамаки савдоси билан шуғулланувчи магазинларда чет эллик ишчилар сони корхона умумий ишчилари сонининг 15 %идан ошмаслиги керак.

Спорт соҳасида хирижий ишчилар сони 25%дан, автомобил, юк ва йўловчи транспортида – 26%дан ошмаслиги керак.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарида мигрантлар сони 80%дан ошмаслиги керак. Бурятия, Амур ва Москва вилоятларида ушбу соҳаларда мигрнатлар сони бўйича чеклов йўқ, лекин Доғистонда – 50%ли чеклов ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг айрим ҳудудларида мигрантлар жамоат транспортида ҳайдовчи бўлиб ишлаши таъқиқланган: масалан Ёқутистон ўлкаси ва Челябинск вилоятида.

Янгиликлар лентаси
0