Ўзбек компанияси Тожикистонда завод қуради

© Sputnik / Александр Поготов / Медиабанкка ўтишПроизводство подсолнечного масла
Производство подсолнечного масла - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчи корхонани Тожикистоннинг Суғд вилоятида ишга тушириш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Ўзбекистоннинг “Прогресс бизнесиндастр” компанияси Тожикистонда ўсимлиқ ёғи ишлаб чиқариш завод қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон “Ховар” нашрига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Производство растительного масла  - Sputnik Ўзбекистон
Дарё-дарё ёғ: эксперт ЕОИИга аъзолик Ўзбекистонга нима беришини айтди

“Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхонасини Суғд вилоятида очиш режалаштирилмоқда”,  - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ушбу масала минтақа раҳбари Ражаббой Аҳмадзоданинг “Прогресс бизнесиндастр” раҳбари Шуҳрат Тошев билан учрашуви давомида муҳокама қилинган.

Бундан ташқари, томонлар иқтисодий муносабатлар ва уларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашишган.

“Прогресс бизнесиндастр” компанияси Ўзбекистоннинг етакчи корхоналаридан биридир. Ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчи завод Тошкент вилоятида жойлашган. Корхона маҳсулотлари асосан ички бозор ҳамда Афғонистон ва Қирғизистонда сотилади.

Янгиликлар лентаси
0