Текстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане

Ўзбекистонда 1 мартдан тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо берилади

152
(Янгиланган 16:56 09.01.2020)
2020 йил 1 мартга қадар тадбиркорликни ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича “BUSINESS INDICATOR” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишга туширилади.

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йил 1 мартдан тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизими жорий этилади. Бу ҳақда тегишли Ҳукумат қарори 8 январь куни қабул қилинди.

2020 йил 1 мартга қадар тадбиркорликни ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича “BUSINESS INDICATOR” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишга туширилади.

Ушбу тизимни ишлаб чиқиш, унга техник хизмат кўрсатиш юзасидан, истисно тариқасида, тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан энг яхши таклифларни саралаб олиш йўли билан шартнома тузилади.

Қарор билан Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, баҳолаш ярим йиллик ва йил якуни бўйича ўтказилади.

Баҳолаш натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туман ва шаҳарлар рейтинги тузилади, рейтингда юқори кўрсаткичларга эга ҳудуддаги ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарув ходимлари моддий рағбатлантирилади.

Баҳолаш Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

152