Австрия “Шимолий оқим-2” санкцияларига қарши чиқди

206
Австрия ташқи ишлар вазири қувур Европани энергия билан таъминлашнинг диверсификация қилишга ёрдам бериши ва Украина манфаатини чеклаб қўймаслигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Австрия ТИВ раҳбари Александер Шалленберг Американинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларини танқид қилди.  

Унинг сўзларига кўра, Австрия экстерриториал чекловчи чораларни қабул қилмайди.

“Бу номаъқбул”, - дея маълум қилган у “Die Presse” газетасига берган интервьюсида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Вазир қувур Европани энергия билан таъминлашнинг диверсификация қилишга ёрдам бериши ва Украина манфаатини чеклаб қўймаслигини таъкидлади.

Шалленберг Вашингтон унинг лойиҳага қаратилган танқиди иқтисодий нуқтаи назарга асосланишини яширмаётганлигини эслатиб ўтган.

АҚШ президенти Дональд Трамп “Шимолий оқим-2” ва “Турк оқими” қувурларига қарши санкцияларни назарда тутадиган мудофаа бюджетини 2020 йил декабрь ойида имзолади. Америка Қўшма Штатлари бу қувурларни қўйишда иштирок этган компаниялардан зудлик билан қурилишни тўхтатишни талаб қилди.

Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига қараганда, “Шимолий оқим – 2” газ қувурини қуриш ва ишга тушириш бўйича ишлар 2020 йилнинг охирига қадар ёки келгуси йилнинг биринчи кварталигача якунига етказилиши лозим. У Москва гуз қувурни хорижлик ҳамкорларни жалб қилмаган ҳолда мустақил равишда қуриб битказинини таъкидлади.

206