НКМК 2030 йилга қадар Японияга 1 млрд долларлик уран экспорт қилади

199
Таъкидланишича, “Itochu” компанияси билан 636,4 млн ва “Marubeni” компанияси билан эса 510,1 млн долларлик шартномалар имзоланган.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. 2023-2030 йилларда Навоий-кон металлургия комбинати (НКМК) Япония компанияларига умумий қиймати 1 млрд доллардан ортиқ бўлган уран етказиб беради. Бу ҳақда НКМК матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, “Itochu” компанияси билан 636,4 млн АҚШ долларлик ва “Marubeni” компанияси билан 510,1 млн АҚШ долларлик шартномалар имзоланган. Ҳозирда тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ, уранни ўз вақтида етказиб бериш бўйича тармоқ жадвали тузилган.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи амалга оширилди. Мазкур ташриф якунлари бўйича “Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Қарорга асосан инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини ўз вақтида ижро этиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Ушбу амалий ҳаракатлар режасининг бандларидан бири бу – Навоий кон-металлургия комбинати томонидан узоқ муддатли экспорт шартномаларини амалга ошириш бўйича лойиҳалардир.

Навоий кон-металлургия комбинати республикада экспортга мўлжалланган табиий уранни ягона ишлаб чиқарувчисидир. Комбинат экспортининг асосий қисми (90 фоиздан кўпроғи) табиий ураннинг ҳиссасига тўғри келади. Уран Япония, АҚШ, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Корея каби давлатларга экспорт қилинади. Бугунги кунда комбинат томонидан қазиб олинадиган ураннинг асосий харидорлари бу – Япониянинг “Itochu” ва “Marubeni” компанияларидир.

199

Доллар кўтарилди, евро эса кескин пасайди

187
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 5,59 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 29 сентябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 5,59 сўмга кўтарилиб, 10 321,21 сўм ташкил қилди.

Евро эса 207,03 сўмга ошди ва 12 003,57 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ҳам 4,21 сўмга пасайиб, 132,07 cўмни ташкил қилди.

187

Жисмоний шахсларга ўлчовли ёмбилар ва қимматбаҳо тангаларни олиб чиқишга рухсат берилди

128
Жисмоний шахслар қимматбаҳо ёмбилар ва тангаларни Ўзбекистон ташқарисига чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Жисмоний шахслар қимматбаҳо ёмбилар ва тангаларни Ўзбекистон ташқарисига чекловларсиз олиб чиқиши мумкин. Бу ҳақда президент имзолаган “Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда кўзда тутилган.

Фармонга мувофиқ, жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда, қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини республика ҳудудидан ташқарига божхона декларациясини тўлдирган ҳолда чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

Фармонга кўра, Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тугатилиб, Марказий банкда Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати ташкил этилди.

Шунингдек, биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни республика ҳудудларига етказиб бериш механизми жорий этилади.

128
Евро. Иллюстративное фото.

Россияда евро курси кескин кўтарилди

240
Москва биржаси маълумотларига кўра, Россияда евро курси 2016 йилдан бўён биринчи марта 92 рублдан ошди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Москва биржаси маълумотларига кўра, рубл асосий хорижий валюталарга нисбатан пасайишни тезлаштирди.

Хусусан, евро курси 2016 йил январидан бери биринчи марта 92 рублдан ошди. Москва вақти билан соат 16: 01дан бошлаб "эртага" ҳисоб-китоби билан доллар курси 53 копейкага ошиб, 78,74 рублни ташкил қилди.

Шу ўринда, Brent маркали нефтнинг бир баррели 0,92 фоизга ўсиб, 42,8 долларни ташкил этди.

Бундан аввал экспертлар ташқи сиёсий вазият, жумладан янги санкциялар таҳдиди, Алексей Навальний билан боғлиқ вазият, шунингдек, COVID-19 пандемиясининг иккинчи тўлқини рублга қўшимча босим ўтказаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу нефт ва газга бўлган талабга зарба бериш хавфи мавжуд ва бу ўз навбатида Россияда валюта тушумини камайтиради.

240