Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития электроэнергетики.

Жорий йилда қарийб 1300 мегаватт қувватлар ишга туширилиши режалаштирилган

379
(Янгиланган 18:18 13.01.2020)
2020 йилда электр энергияси истеъмоли 71 миллиард киловатт-соатни ташкил этади ва бу ўтган йилгига нисбатан ўртача 9 фоизга кўпроқ. Иқтисодиёт тармоқлари талаби 10, аҳолиники эса 8,5 фоизга ошиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 январь куни электр энергетикаси соҳасини янада ривожлантириш бўйича жорий йилга асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Ўтган йили мамлакатда 6 та йирик лойиҳа доирасида жами 1076 мегаватт электр энергия қувватлари ишга туширилди.

Жорий йилда электр энергияси истеъмоли 71 миллиард киловатт-соатни ташкил этиб, ўтган йилгига нисбатан ўртача 9 фоизга, яъни, иқтисодиёт тармоқлари талаби 10, аҳолиники эса 8,5 фоизга ошиши кутилмоқда. 

Йиғилишда ушбу эҳтиёж қайси манбалар ҳисобидан қопланиши муҳокама қилинди. Президент 2020 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва етказиб бериш бўйича белгиланган чора-тадбирларни тўлиқ, сифатли амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

“Жорий йилда иссиқлик электр станцияларида 1177 мегаватт, гидро электр станцияларида 120 мегаватт қувватлар ишга туширилиши режалаштирилган. Шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига 3 минг 500 мегаваттли буғ-газ қурилмалари, 400 мегаваттли шамол ва шундай қувватга эга қуёш электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳалар шакллантирилган”,  - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Йиғилишда электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими бу борада яхши самара бераётгани қайд этилди. “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига йил якунигача яна 4,5 миллион дона замонавий ҳисоблагичлар ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Соҳадаги ислоҳотларнинг кейинги босқичида электр энергиясининг рақобатли улгуржи бозорини шакллантириш, генерация жараёнига давлат-хусусий шериклик тамойили асосида инвесторларни жалб қилиш ва бунда давлат кафолатини босқичма-босқич камайтириш муҳимлиги таъкидланди. 

Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилга бориб мамлакатда электр энергияси истеъмоли ҳозиргига нисбатан 2 баробар кўп бўлиши кутилмоқда. Шу боис президент Энергетика вазирлигига кейинги ўн йилда умумий қуввати 7900 мегаваттни ташкил этадиган янги иссиқлик электр станцияларини ишга тушириш бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек, инвесторларни жалб қилган ҳолда, 8000 мегаватт қувватга эга қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш, гидро электр станциялари қувватини 1 минг 935 мегаваттга ошириш, кичик гидро электр станциялар барпо этишни хусусий секторга бериш юзасидан вазифалар белгиланди.  

Мутасадди ташкилотларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда электр энергияси соҳасида замонавий технологиялар билан бевосита ишлайдиган ўрта ва кичик бўғин мутахассисларини тайёрлаш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. 

379

Доллар кўтарилди, евро эса кескин пасайди

184
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 5,59 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 29 сентябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 5,59 сўмга кўтарилиб, 10 321,21 сўм ташкил қилди.

Евро эса 207,03 сўмга ошди ва 12 003,57 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ҳам 4,21 сўмга пасайиб, 132,07 cўмни ташкил қилди.

184

Жисмоний шахсларга ўлчовли ёмбилар ва қимматбаҳо тангаларни олиб чиқишга рухсат берилди

128
Жисмоний шахслар қимматбаҳо ёмбилар ва тангаларни Ўзбекистон ташқарисига чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Жисмоний шахслар қимматбаҳо ёмбилар ва тангаларни Ўзбекистон ташқарисига чекловларсиз олиб чиқиши мумкин. Бу ҳақда президент имзолаган “Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда кўзда тутилган.

Фармонга мувофиқ, жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда, қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини республика ҳудудидан ташқарига божхона декларациясини тўлдирган ҳолда чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

Фармонга кўра, Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тугатилиб, Марказий банкда Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати ташкил этилди.

Шунингдек, биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни республика ҳудудларига етказиб бериш механизми жорий этилади.

128
Евро. Иллюстративное фото.

Россияда евро курси кескин кўтарилди

216
Москва биржаси маълумотларига кўра, Россияда евро курси 2016 йилдан бўён биринчи марта 92 рублдан ошди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Москва биржаси маълумотларига кўра, рубл асосий хорижий валюталарга нисбатан пасайишни тезлаштирди.

Хусусан, евро курси 2016 йил январидан бери биринчи марта 92 рублдан ошди. Москва вақти билан соат 16: 01дан бошлаб "эртага" ҳисоб-китоби билан доллар курси 53 копейкага ошиб, 78,74 рублни ташкил қилди.

Шу ўринда, Brent маркали нефтнинг бир баррели 0,92 фоизга ўсиб, 42,8 долларни ташкил этди.

Бундан аввал экспертлар ташқи сиёсий вазият, жумладан янги санкциялар таҳдиди, Алексей Навальний билан боғлиқ вазият, шунингдек, COVID-19 пандемиясининг иккинчи тўлқини рублга қўшимча босим ўтказаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу нефт ва газга бўлган талабга зарба бериш хавфи мавжуд ва бу ўз навбатида Россияда валюта тушумини камайтиради.

216