Россиядаги энг оммабоп автомобиллар маълум қилинди

697
Ўтган йилда россияликлар ушбу модель автомобилидан 135 831 дона харид қилишган ва бу талаб ўтган йилга қараганда 28 фоизга ўсганини англатади.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. 2019 йилда Lada Granta Россия бозорида энг сотилган машина бўлди. “Автостат” таҳлилий агентлиги экспертлари шундай хулосага келишди

Ўтган йилда россияликлар ушбу модель автобилларидан 135 831 дона харид қилишган. Бу 2018 йилдаги муқобил кўрсатгичга қараганда 28 фоизга кўпроқдир.

Кейинги ўринларда Lada Vesta (111 459 дона) ва Kia Rio (92 475 дона) қайд этилган.

Шунингдек, рейтингга Hyundai Creta, Hyundai Solaris, Volkswagen Polo, Lada Largus, Renault Duster, Volkswagen Tiguan ҳамда Renault Logan автомобиллари киритилган.

697
узбекский региональный аэропорт

Аэропортлар “пакет принципи” асосида шерикликка берилади

105
(Янгиланган 09:31 06.08.2020)
Тошкент, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларини “пакет принципи” (зарар билан ишлаётган ҳаво портларини фойда келтираётганлари билан шерикликка бериш) асосида шерикликка бериш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларини “пакет принципи” (зарар билан ишлаётган ҳаво портларини фойда келтираётганлари билан шерикликка бериш) асосида шерикликка бериш бўйича техник топшириқлар ишлаб чиқиш вазифасини топширди.

Бу ҳақда президент энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимотда маълум қилди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур аэропортларни шерикликка бериш бўйича техник топшириқлар ишлаб чиқиш Жаҳон банки билан биргаликда амалга оширилади.

Халқаро экспертларнинг таҳлилига кўра, Ўзбекистондаги мавжуд аэропортларни модернизация қилиш учун ўртача 800 миллион доллар талаб этилади.

105
Перевал Камчик

Қамчиқ довонида янги тоннел қурилади

158
(Янгиланган 09:32 06.08.2020)
Шавкат Мирзиёев Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш бўйича тендер-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер эълон қилиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik.  Шавкат Мирзиёев энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди. Унда Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш вазифаси топширилди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, транспорт ва логистика тармоғи соҳасида амалга оширилаётган ишлар умуман қониқарли эмас.

Соҳани ривожлантиришнинг кейинги даврида 27 миллиард доллар талаб этилиши маълум қилинди.

Мисол учун, бугунги кунда Қамчиқ довони орқали Тошкентдан Андижонга бориш учун тирбандликлар сабабли 5-6 соат вақт сарфланади, 22 минг автомобиль ўтади.

Бу кўрсаткич келгуси 5 йилда 40 мингга етади. “Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли ишга тушган тақдирда масофани босиб ўтиш 3 соатгача қисқаради, транспорт ҳаракати эса 70 фоизгача ошади.

“Шу боис давлатимиз раҳбари Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш бўйича тендер-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер эълон қилиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчиқ довонида муқобил тоннел қурилиши муҳокама қилингани хабар қилинган эди.

158

Кимларга қовун ейиш мумкин эмас?

21
Қовун - калий, магний, темир, С ва Р витаминларига бой, чанқовни қондиради, қонда холестерин даражасини пасайтиради.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Қовунни совуқ сув, сут ёки спиртли ичимликлар билан аралаштириб, истеъмол қилиш мумкин эмас. Бунинг оқибатида ошқозон бузилиши ҳеч гап эмас. Бу ҳақда Роспотребнадзор РИА Новостига маълумот берди.

Қовун –  ҳазми ниҳоятда оғир бўлган маҳсулот ҳисобланади, шунинг учун уни оч қоринга ёки овқатдан кейин ейиш мумкин эмас. Қовунни овқатланиш оралиғида тановул қилиш керак, агар таркибида зарарли моддалар бўлса, улар пўчоқ яқинида бўлади, бунга эътибор бериш зарур.

Роспотребнадзор диабет, ошқозон яра касаллиги билан оғриган беморлар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қовун ейиш ман этилади.

Қовун - калий, магний, темир, С ва Р витаминларига бой, чанқоқни босади, қонда холестерин даражасини пасайтиради ва асабни тинчлантирувчи омил сифатида қўлланилади.

21