Логотип Сбербанка России на офисе

Ўзбекистон Россиянинг Сбербанк ва ВТБ банкларидан кредит олмоқчи

559
(Янгиланган 17:50 15.01.2020)
Ўзбекистон Навоий кон-металлургия комбинатини ривожлантириш учун Россиядан катта кредит олишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Ўзбекистон Навоий кон метаталлургия комбинати замонавийлаштириш мақсадида Россиянинг Сбербанк ва ВТБ банкларидан 3,9 миллиард долларга яқин миқдорда кредит олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев имзолаган янги қарорда айтиб ўтилган, РИА Новости хабарига асосан.

Президент қарорига мувофиқ НКМК Ўзбекистон инвестицион дастурининг 2020-2022 йиллардаги режасига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, олдин НКМК 2017-2026 йиллар ичида умумий қиймати 27та лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганини хабар қилган эди. Уларни амалга ошириш мажмуанинг ишлаб чиқариш қувватини 30 %га ошириш ҳамда қўшимча 31 мингта иш ўринлари яратиш имконини берэди.

Навоий кон метаталлургия комбинати Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчиларидан биридир. Қимматбаҳо металл ишлаб чиқариш ҳажми корхонада йилига 70 тоннани ташкил қилади. Умумий қазиб олиш миқдори 100 тоннага яқин.

Бугунги кунда комбинат 4та металлургия заводларидан иборат. Навоийда (КМЗ-1), Зарафшонда (КМЗ-2), Учқудуқда (КМЗ-3) ва Зарметанда (КМЗ-4). 2018 йилнинг март ойида комбинат Марказий қизилқумлик ҳудудида Ауминза-Амантай олтин конлари асосида бешинчи КМЗни қуришга киришган эди.

Ундан ташқари НКМК Ўзбекистон яна бир экспорт маҳсулоти бўлган табиий уран ишлаб чиқарувчи ягона корхонадир.

559