Государственные флаги России и Беларуси

Россия ва Беларусда ягона валюта қачон жорий этилиши маълум бўлди

1495
(Янгиланган 14:45 23.01.2020)
Дума депутати Россия ва Беларус орасида ягона валюта неча йилдан кейин жорий этилишига ойдинлик киритди.

ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Россия ва Белоруссияда ягона валюта 2030 йилдан кейин киритилади деб ҳисоблайди, Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Виктор Водолацкий.

Россия ва Беларусда ягона валюта жорий этиш бундан 20 йил олдин, 2000 йилнинг 26 январида  имзоланган Иттифоқчилик шартномасида айтиб ўтилган. Бу масала узоқ вақтдан бери муҳокама қилиб келинмоқда. 2019 йил давомида Москва ҳам Минск ҳам ягона валюта жорий этиш тарафдори эканликларини билдиришди.

“Айни дамда ушбу масалага доир ҳужжатларнинг 90 % имзоланган. Лекин айрим масалалар ҳалигача муҳокама қилинмоқда. Менимча ягона валюта 2030 йилдан сўнг киритилиши мумкин. келишувлар шунчалик секин кетмоқда”, - деди Водолацкий РИА Новостига.

Россия Думасининг яна бир вакили, Халқаро ишлар қўмитаси раҳбари ўринбосари Андрей Климов айтишига қараганда Россия ва Белоруссия иттифоқи собиқ СССР ҳудудида ташкил этилган энг муваффақиятли уюшма. Ўтган йиллар мобайнида икки давлат барча соҳаларда имкон қадар яқинлашишга муваффақ бўлишган. 

"Россия ва Беларус интеграция жараёнини бошлаган биринчи  давлатлар бўлгани туфайли турли қийинчиликларга дуч келаётгани табиий ҳол. Ягона валюта яратиш - ана шундай қийин масалалардан биридир. Асосий муаммо икки давлат иқтисодининг ҳажми турлича эканлигида", - дейди сенатор.

Климов айтишига қараганда, агар Россия ва Беларус ягона валюта жорий этса, икки давлат иқтисоди масштабларини ҳисобга олган ҳолда, иттифоқ молия тизимида Россиянинг роли кучаяди. Буни Минск яхши тушунади.

"Бошқа томондан олганда, иқтисодимиз ҳажми энг катта бўла туриб, рублдан бошқа ягона валюта жорий этиш - бу Россия молия тизимини ушбу интеграцион лойиҳага "қарам" қилиб қўйиши мумкин. Агар бизнинг иқтисодимиз тенг ҳажмли бўлганда - бошқа гап эди", - дейди сенатор. 

Шу билан бирга Халқаро қўмита вакили, самарасиз интеграция мисоли сифатида Европага қўшилган айрим собиқ СССР республикаларини келтирди.

"Ўз вақтида Болтиқбўйи давлатларини Европага шоша-пиша қўшилиб олди. Оқибатда эса, ушбу давлатларда ишлаб чиқариш камайиб кетди, ЕИдан молиявий ёрдам чекланган миқдорда олинмоқда, улар аҳолисининг учдан бири иш излаб чет элга чиқиб кетган", - деди Климов.

Сенатор айтишига қараганда, умумий ҳисобда Россия ва Беларус интеграциясида ижобий томонлар жуда кўп. Хусусан, Россия ва Беларус Иттифоқчилик шартномаси асосида мудофаа, саноат, тиббиёт ва маданият ва бошқа кўплаб соҳаларида самарали ҳамкорлик қилишмоқда.

1495