ISUZU пикапларининг биринчи партияси харидорларга етказиб берилди

© SamAutoСтартовали продажи первых в Узбекистане пикапов ISUZU D-Max от SamAuto
Стартовали продажи первых в Узбекистане пикапов ISUZU D-Max от SamAuto - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ISUZU D-Max пикапларининг биринчи партияси харидорларга етказиб берилди - қайси модификацияга энг кўп талаб тушмоқда?

ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. 2020 йилнинг январ ойида Ўзбекистонда биринчи ISUZU D-Max пикаплари сотуви бошланди, деб хабар қилмоқда  SamAuto матбуот хизмати.

“Жорий йилнинг 20 январидан 24 январига қадар SamAuto заводи янги автомобилларни биринчи марта юклаб жўнатди. Биринчи туркум 9 та пикапдан иборат бўлди” – дейилган хабарда.  

Харидорлар автомобилнинг икки қаторли кабина, 4 та йўловчилар ўриндиғи, ҳажми 3 литрлик двигатель ва автоматик узатиш қутиси билан жиҳозланган D-MAX IRBIS модификациясини афзал кўрдилар.

D-MAX IRBIS 4та йўловчи ўриндиғига эга бўлиб 865 килограм юк кўтариши мумкин.

Ўзбекистонда пикаплар реализацияси билан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида жойлашган 8 та дилерлик марказлари шуғулланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ISUZU D-Max пикаплари тақдимоти 2019 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган эди. Ўшанда автомобиллар 3 та модификация ва 7 та рангда тақдим этилган эди. Уларнинг нархи 270 миллиондан 380 миллионгача сўмни ташкил этади.

 

 

Янгиликлар лентаси
0