Коронавирус туфайли Ўзбекистонда ниқоблар дефицити юзага келди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишУсиление санитарно-карантинного контроля в аэропортах
Усиление санитарно-карантинного контроля в аэропортах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика вилоятларидаги 70% дорихоналарда аллақачон ниқоб қолмаган. Тошкент шаҳрида ниқоблар нархи 1000 сўмдан 5000 сўмгача эканлиги қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 8 фев - Sputnik. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси республика ҳудудларидаги дорихоналарда сотилаётган ниқоблар нархини ўрганди.

Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус туфайли кузатувга олинган кишилар сони маълум бўлди  

"Дорихоналар одамларнинг соғлиғи учун эмас, балки аллақачон мўмайгина даромад кўрадиган шахсий бизнесга айланиб улгурган. Бунинг ёрқин далили эса, дунёда коронавирус эпидемияси ҳақидаги хабарлар тарқалганидан сўнг ниқоблар нархи автоматик тарзда кўтарилганидан кўриш мумкин", - дейилади хабарда.

Хабарда қайд этилишича, Республика маркази Тошкент шаҳрида аллақачон ниқоблар дефицити юзага келган (60% дорихоналар). Ниқоблар нархи 1000 сўмдан 5000 сўмгача.

Тошкент вилоятининг 60 % дорихоналарида ниқоблар 1500-2000 сўмгача сотилмоқда.

Наманган вилоятининг тенг ярим дорихоналарида ниқоблар нархи 2000 сўмни ташкил қилса, Фарғона вилоятидаги 50% дорихоналарда 1000 сўмни, Aндижон вилоятининг деярли барча дорихоналарида эса 1000-1500 сўмни ташкил қилмоқда.

Хоразм вилоятида ўртача кўрсаткич 1500 сўм бўлса-да, аммо 70% дорихоналарда ниқоб етишмовчилиги мавжуд.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрининг 90%, Навоий вилоятининг 70 %, Сирадрё вилоятининг 85-90% дорихоналарида ниқоб тугаган ёки умуман йўқ.

Бухоро вилоятидаги 70% дорихоналарда ниқоб 1500-2000 сўмгача сотилмоқда.

Жиззах вилоятидаги дорихоналарда ниқоблар нархи 500 сўмдан 5000 сўмгача қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0