Ветряные электростанции

Саудия Арабистони компанияси шамол электр станцияларини қуради

438
Учрашувда ДХШ асосида Сирдарё ИЭСни модернизация қилиш лойиҳаси бўйича Халқаро молиявий корпорация билан ҳамкорликдаги тендерда иштироки юзасидан режалар ҳам билдирилди.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Молия вазирлигида ACWA Power (Саудия Арабистони) компанияси бошқарув раиси Муҳаммад Абунаян бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди

Вазирлик хабарига кўра, учрашув давомида хорижлик ҳамкор Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги савдо ва иқтисодий, сармоявий алоқалар изчил ривожланиб бораётганини, шунингдек, Саудия Арабистони компанияларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқишларига ижобий таъсир кўрсатадиган сиёсий алоқалар мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

Хусусан, 2019 йилнинг 26 сентябрида ойида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва ACWA Power томонидан Ўзбекистонда қуввати 1300-1500 МВт бўлган буғ-газ турбинали ҳамда қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияларни қуриш бўйича асосий шартлар тўғрисидаги битимлар имзоланди.

Ушбу лойиҳалар бўйича шартномани жорий йилнинг 5 мартида имзолашга келишиб олинди.

Муҳаммад Абунаян компаниянинг ДХШ асосида Сирдарё ИЭСни модернизация қилиш лойиҳаси бўйича Халқаро молиявий корпорация билан ҳамкорликдаги тендерда иштироки юзасидан режаларини ҳам билдирди.

Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик ва янги электр станцияларидаги иш ўринларинига илғор халқаро тажриба асосида маҳаллий кадрларни тайёрлашга катта эътибор берилиши таъкидлади.

БАА Ўзбекистонда шамол электр станциясини қуришга 600 млн $ инвестиция киритади

ACWA Power бу, инвестор, электр энергияси ва тоза ичимлик суви ишлаб чиқарувчи 56 та корхоналар портфелининг эгаси ва операторидир. Компания 12 мамлакатда, шу жумладан Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, Жанубий Африка ва Жануби-Шарқий Осиёда фаолият юритади. Компаниянинг инвестиция портфели 47 миллиард доллардан ошади ва умумий 31 ГВт электр энергияси ва 5,3 миллион кубометрга ишлаб чиқариш қувватига эга.

438

Ўзбекистоннинг 26та стандарти ЕОИИга мувофиқлаштирилади

286
Асосий мақсад - Евроосиё иқтисодий иттифоқи бозорида Ўзбекистон маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистонда қабул қилинган 52та техник регламентларнинг 26таси ЕОИИ техник регламентларига мувофиқлаштирилади. Бу ҳақида "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги департамент бошлиғи Зоиржон Омонов Кун.узга хабар қилди.

Хабарда айтилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон техник регламентлари Евроосий иттифоқи регламентларига мослиги солиштириб чиқилиб, улардан 26тасини қайта ишлаб чиқиш бўйича қарор қабул қилинган. 

Мутахассис айтишига қараганда, бундан асосий мақсад - Ўзбекистон маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш.

"Чунки республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қўйиладиган талаблар ЕОИИ нормативларидан паст бўлса, эртага бизнинг маҳсулотларимиз ЕОИИ бозорида рақобатбардошлигини йўқотиб қўяди", - деди департамент бошлиғи.

Омонов айтишига қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида 52та техник регламентлар қабул қилинган бўлиб, улардан 12таси - махсус регламент ҳисобланади. ЕОИИда эса 48та регламент мавжуд.

286
Логотип Сбербанка на здании центрального офиса в Москве

Сбербанк рақамли технологиялари Ўзбекистонда татбиқ этилади

167
(Янгиланган 09:58 26.02.2021)
"Рақамли Ўзбекистон 2030" дастури доирасида Сбербанк экотизимини Ўзбекистоннинг турли соҳаларига татбиқ этиш борасида ҳамкорлик имкониятлари намойиш этилди.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистон молия вазирлиги рақамли технологияларни жорий этиш борасда Россиянинг Сбербанки билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Кеча 25 феврал куни Ўзбекистон молия вазири Тимур Ишметов ва Сбербанк аиси ўринбосари Анатолий Поповлар Тошкентда икки томонлма ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди. Учрашувда Сбербанк экотизими тақдим этилди ва "Рақамли Ўзбекистон 2030" дастури доирасида ҳамкорлик имкониятлари намойиш этилди. 

ПАО "Сбербанк" вакиллари Ўзбекистон муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтиришга, жумладан "Сбер" экотизимидан фойдаланиш мумкин бўлган соҳаларни ўрганиш борасида ҳам ҳамкорлик қилишга  тайёр эканликларини билдиришди, - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон ҳукумати "Сбер" компаниялар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган сунъий онг тизимини татбиқ этишга тайёр эканликларини маълум қилишган эди. Шавкат Мирзиёев бир ой ичида пилот лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг таалуқли йўналишларини белгилаш ва мутахассисларни ўқитиш вазифасини белгилаб берган эди. 

 

167
Председатель объединения VETERAN Талъат Мурадов

Муродов афғон урушида бедарак кетган яна олти аскар қабрлари топилганини маълум қилди

199
VETERAN бирлашмаси раиси Талъат Муродов Афғонистонда жанг қилган ветеранлар коронавирус пандемияси вақтида қандай қўллаб-қувватлангани, Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида уруш вақтида бедарак йўқолган жангчиларни қидириш ишлари қандай кечаётгани ҳақида гапирди

Талъат Муродовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси вақтида VETERAN бирлашмаси ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш учун бир қанча чоралар кўрган.

"Биргаликда биз кучмиз!" жамғармаси билан биргаликда бирлашма пандемия давомида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон жангчиларига ёрдам бериб келган.

"Ўтган йилнинг май ойида республикамизда рўй берган фожиа - Сардоба сув омборида юз берган ўпирилиш вақтида бизнинг 18 нафар ходимимиз ҳам жабр чеккан. Бирлашмамиз томонидан уларга янги буюмлар: пойабзал, иссиқ кийим-кечак, ёпинчиқлар етказиб берилди, сабаби, улар бошпанасиз қолишган эди", — деб ҳикоя қилди Талъат Муродов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

Афғонистондаги урушда Ўзбекистондан 65 000 нафар ветеранлар иштирок этган, улардан 2000 нафари ногирон бўлиб қайтишган, кейинчалик ногиронлар сони 5000 нафарга етган, 1 565 минг ўзбек ўғлонлари бу урушда ҳалок бўлишган, 33 нафари бедарак кетган. Мустақиллик йилларида бедарак кетган ҳисобланган аскарларнинг тўрт нафари тирик топилган ва ватанга қайтарилган. Аммо 29 нафар аскар топилган эмас, уларни ота-оналари, яқинлари ҳалигача кутишади. Ўтган йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон ҳукумати афғон урушида бедарак кетган аскарларни қидириш ишларини молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилган.

Муродовнинг айтишича, жорий йил февраль ойининг бошида байналминал жангчилар қўмитаси вакилларидан иборат делегация Афғонистонга учган. Афғонистонда ташкил этилган учрашувлар натижасида делегация аъзоларига тўртта қабр кўрсатилган. Шунингдек, татар диаспораси томонидан яна иккита қабр аниқлангани маълум қилинган.

"Бедарак йўқолган аскарларни қидириш ишлари олиб бориляпти ва сўнгги аскарни топгунга қадар давом эттирилади", - деди Муродов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида афғон уруши ветеранлари "Байналминал-жангчи" орденлари билан тақдирландилар.

199
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида