Яндекс Google устидан Монополияга қарши кураш қўмитасига шикоят қилди

© Sputnik / Валерий МельниковОфис компании "Яндекс"
Офис компании Яндекс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яндекс ва Google рақобати Ўзбекистонга ҳам етиб келди. Россия компанияси Гуглнинг ишлаб чиқарувчилар олдига қўяётган чекловларига эътибор қаратди.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Ўзбекистон Монополияга Қарши курашиш қўмитасида Россиянинг “Яндекс” компанияси вакиллари билан учрашув  бўлиб ўтди. Учрашувда иккала томон ҳам ўзларига муҳим бўлган масалалар юзасидан фикр алмашишди.

“Яндекс” Ўзбекистон Монополияга Қарши курашиш қўмитасига Google корпорацияси томонидан соғлом рақобат қоидалари бузилаётганига шикоят қилди.

Россия компанияси фикрига, Android операцион тизими, Google Play ва Youtube видеохостинги яратувчиси бўлган Google корпорацияси, смартфон ишлаб чиқарувчиларини,  заводдан смартфонларда ўрнатиладиган дастурлар танлашда чеклаб қўйиб, носоғлом рақобат қилаётганига эътибор қаратди.

Монополияга Қарши курашиш қўмитаси эса Яндекс Тахi  онлайн хизматининг Ўзбекистондаги фаолиятида мавжуд бўлган камчиликлар ҳақида хабар қилди. Хусусан, истеъмолчилар учун ягона  колл-центр йўқлиги, компанияга мурожаат қилиш ва электрон почта орқали амалга оширилаётгани - ўзбекистонлик истеъмолчилар ҳуқуқларини бузаётгани айтиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Яндекс, МДҲ ҳудудида энг йирик қидирув тизимидир. Компания 50дан ортиқ онлайн хизматлар ҳам таклиф қилади. Улардан 27 таси Ўзбекистонда ҳам  таклиф қилинмоқда. “Яндекс.Такси” – хизматлар орасида энг оммавийси.

Янгиликлар лентаси
0