Коронавирус туфайли ички туризмни ривожлантириш таклиф қилинди

© Foto : Ольга ТальскаяТуристы в Узбекистане
Туристы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлар Маҳкамасида ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча имтиёзлар ҳамда коронавирус қайд этилмаган давлатлардан сайёҳларни жалб қилишга оид қўшимча чоралар кўриш ҳақида келишиб олинди.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирокида Республикага коронавируснинг туризм соҳаси ривожига салбий таъсирини камайтиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда, мутасадди ташкилотлар томонидан туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ташқи таъсир омилини пасайтириш мақсадида ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш таклиф қилинди ва бу борада тезкор чора тадбирлар режаси қабул қилишга келишиб олинди, дейилган хабарда. 

Ундан ташқари, коронавирус қайд этилмаган давлатлардан сайёҳларни жалб қилишга оид қўшимча чоралар кўриш, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш кўзда тутилади. Шунингдек, сайёҳларнинг юртимизга келиши жараёнида санитария талабларига тўлиқ риоя қилиш ва турли касалликлардан эҳтиёт чораларини кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Видеоселектор йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташқилоти экспертлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари хокимларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари ва ушбу ҳудудлардаги соҳа тадбиркорлари, хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, Отельерлар ассоциацияси, Ошпазлар, Рестораторлар уюшмалари раҳбарлари ва аъзолари қатнашди.

Янгиликлар лентаси
0