2021 йилдан ғаллага давлат хариди нархини белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишУборка урожая зерновых.
Уборка урожая зерновых. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2021 йил ҳосилидан бошлаб давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечилади.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев  “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра Ўзбекистонда ғалла етиштиришда давлат буюртмаси ва давлат харид нархларини белгилаш амалиётини тўлиқ бекор қилиш белгиланмоқда.

Белгиланишича, 2020 йил ҳосилидан бошлаб давлат буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиёти босқичма-босқич бекор қилинади.

“Ўзбекистонда 2021 йил ҳосилидан бошлаб давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечилади. Давлат хариди тўлиқ бекор қилинади”, - дейилган ҳужжатда.

Фермерлар ва бошқа корхоналар томонидан етиштириладиган ғалла барча истеъмолчиларга, шу жумладан, донни қайта ишловчи корхоналар, ғаллачилик кластерлари ва трейдерларга биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар (фьючерс, форвард ва бошқалар) асосида эркин нархларда сотилади.

Президент России Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Путин олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилишди

Ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун зарур миқдордаги дон Жамғарма томонидан фьючерс, форвард шартномалари асосида ёки биржа савдолари орқали эркин нархларда харид қилинади.

Шу билан бирга, дон етиштирувчи хўжаликларни сифатли уруғлик билан таъминлаш мақсадида сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизими сақлаб қолинади.

Ҳар йили 1 августга қадар келгуси йил ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нархларни эълон қилинади. Бозорлардаги нархлардан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритиб, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда пахтани давлатга сотиш амалиёти расман бекор қилиниши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0