Добыча нефти

Bloomberg Россиянинг нефть урушидаги асосий кузирини айтди

927
(Янгиланган 17:54 12.03.2020)
Россия баррели учун 15-20 доллар бўлган вақтда ҳам ишлашга қодир ягона нефть ишлаб чиқарувчи бўла олиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Россия баррели учун 15-20 доллар бўлган вақтда ҳам ишлашга қодир ягона нефть ишлаб чиқарувчи бўла олиши мумкин, дея ёзади Bloomberg.

Bank of America и Raiffeisenbank таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, Москванинг устунлиги ишлаб чиқаришнинг паст нархи, ривожланган инфратузилма, керак томонга ўзгара оладиган солиқ тизими ва ўзгарувчан рубль курсидир.

Агентликнинг таъкидлашича, россиялик ишлаб чиқарувчилар даромадларининг бир қисмини долларда олиб, рублда сарфлашди. Шунинг тариқа улар рақобатчилар ушбу харажатни қисқартиришга мажбур бўлишганда, ишлаб чиқаришга инвестиция кирита оладилар.

927
Рабочий демонстрирует продукцию завода

Иккита цемент заводида газ босимининг пасайиши сабаб ишлаб чиқариш тўхтатилди

61
“Қувасойцемент” АЖ ва “Оҳангаронцемент” АЖ газ босимининг пасайиши сабаб цемент ишлаб чиқаришни тўхтатди. Улар маҳсулоти ўтган ҳафтада фонд биржа рўйхатига олинмади.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. “Қувасойцемент” ва “Оҳангаронцемент” компаниялари газ босимининг пасайиши сабаб цемент ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу ҳақда Мополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, газ босимининг пасайишига ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва аҳолининг газга бўлган эҳтиёжининг ошиши сабаб бўлган. Бунинг оқибатида эса  “Қувасойцемент” АЖ ва “Оҳангаронцемент” АЖ томонидан цемент ишлаб чиқарилиши тўхтатилган. Шу боисдан иккала ишлаб чиқарувчининг цемент маҳсулоти ўтган ҳафтада фонд биржа рўйхатига олинмаган.

Хабарда ёзилишича, бўлиб ўтган савдоларнинг ўртача кунлик ҳажми 30 минг тоннани ташкил этган бўлса, бу аввалги савдолар нисбатан 46 минг тоннани белгилаган бўлиб, бу фоиз кўрсаткичида 34 % камайганлигини кўрсатмоқда.

Сотилган цемент ҳажми 141 минг 919 тоннани ташкил этган бўлиб, бу аввалги ким ошди савдосида сотилган цемент ҳажмидан 68 минг 456 минг тоннага камдир.

Савдо ҳажмининг ҳам пасайиши, унинг нархининг ошишига олиб келган. Ҳафта бошида 1 кг цемент 512 сўм бўлган бўлса, ҳафта охирида у 539,1 сўмгача (ёки 5% га) кўтарилган.

“Мазкур ҳолат савдо иштирокчиларнинг камайишига ҳам ўз таъсирини аямади: яъни улар 1054 дан 817 нафарга камайган бўлса, харидорлар ҳам 556 нафардан 373 нафаргача камайганини кузатиш мумкин”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков экспортчи корхоналарга газ ва электр энергияси узлуксиз етказилиши бўйича топшириқ бергани хабар қилинган эди.

61
Флаги Евросоюза у здания штаб-квартиры Европейской комиссии в Брюсселе

Европа комиссияси Ўзбекистонга муддатидан олдин “GSP+” мақомини берди

95
(Янгиланган 16:18 01.12.2020)
Қарор тасдиқланиши билан Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ЕИ мамлакатларига экспорт қилишлари мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200 гача ошади.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Европа комиссияси Ўзбекистонга “GSP+” Преференциялар бош тизими бенефициари мақомини бериш тўғрисида муддатидан олдин қарор қабул қилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилмоқда.

Тегишли ҳужжат ЕИ Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен томонидан имзоланди.

Таъкидланишича, қарор Европа комиссияси мониторинг гуруҳларининг Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат стандартларига риоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарув соҳасидаги 27 халқаро конвенция талабларини бажараётгани тўғрисидаги ҳисоботлари асосида қабул қилинди.

“Ўтказилган таҳлилларга асосланиб, Европа комиссияси Республикамиз “GSP+”да иштирок этиш мезонларига мувофиқ келиши тўғрисидаги хулосага келди ва уни ушбу тизимнинг бенефициарлари рўйхатига киритишни таклиф қилди”, - дейилган хабарда.

Мазкур қарор энди кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Европа Кенгаши ва Европа парламентига ҳавола этилади. Қарор тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари ўз маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилишда бир томонлама тариф имтиёзларидан фойдаланишни бошлашлари мумкин бўлади. Шунда, Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ЕИ мамлакатларига экспорт қилишлари мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200 гача ошади.

Вазирлик мамлакатнинг “GSP+” бенефициари мақомини олиш экспортнинг барқарор ўсиши ва диверсификацияси учун мустаҳкам пойдевор яратиши, ЕВ  мамлакатлари билан ўзаро манфаатли савдо муносабатларининг тез суръатлар билан ривожланишига хизмат қилишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида президент Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи бозорлари учун “GSP+” мақомини олиш вазифасини қўйган эди. Ўзбекистон июнь ойида бенефициар мамлакат мақомини олиш учун расмий талабнома юборган эди.

95
Теглар:
экспорт, Европа Иттифоқи, Еврокомиссия, Ўзбекистон
Во Франции 300-килограммового мужчину вытащили из дома

Францияда 300 кг вазнли эркак кран ёрдамида уйдан олиб чиқилди

22
Францияда қутқарувчилар квартирадан 300 килограмм вазнли эркакни олиб чиқиш учун қурилиш кранидан фойдаланишди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Франциянинг жанубидаги Перпиньян шаҳрида қутқарувчилар қурилиш крани ёрдамида квартирадан 300 килограмм вазнли эркакни олиб чиқишди, деб хабар берди France3 Occitanie телеканали.

Октябр ойи охирида, ортиқча вазнга эга бўлган фуқаро бир йилдан буён ўз хонадонидан чиқа олмаётгани, унинг адвокати ички ишлар вазири Жералд Дарманенга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ален исмли киши 2019 йил июлидан бери шаҳар мэриясидан ёрдам кутмоқда. Ўша вақтда эркак йиқилиб, тос суягини синдириб олган эди.

Сешанба куни қутқарув операциясига 50 га яқин одам - полиция ходимлари, ўт ўчирувчилар, шифокорлар ва шаҳар мэрияси вакиллари жалб қилинди. Алена уйи жойлашган тор кўчада жойлашгани туфайли операцияни мураккаблашди. Фасадни қисман олиб ташлаши эвазига квартиранинг деразаси кенгайтирилди. Уйда истиқомат қилувчилар вақтинча эвакуация қилинди.

Деразагача кўтарилган кран ёрдамида Ален махсус контейнерга жойлаштирилди. Ерда эса контейнер тез ёрдам машинасига жойлаштирилди. Эркак Монпельедаги касалхонага олиб келинди.

Тиббий кўрик ва керакли даволанишдан сўнг, Ален ортиқча вазнга эга одамлар учун Тулузадаги ихтисослаштирилган марказга жойлаштирилади.

22