Иқтисодчи келгуси икки йилда доллар-рубл курси қандай бўлишини башорат қилди

1011
Келгусида рубл аста-секин олдинги курсга қайтиб, ўз позицияларини қайтаришни бошлайди, аммо бу фақат 2,5 йилдан кейин амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Рубл Brent маркали нефтнинг динамикасига қараб боради, кескин пасайиш  - доллар 75 рублдан олдинги 61 рубл курсига қайтади.

Goldman Sachs таҳлилчиси Клемент Граф РИА Новостига маълум қилишича, икки йилдан сўнг рубл барқарорлашиши мумкин.

Прогнозга кўра, ОПЕК+ шартномаси барбод бўлгандан сўнг Brent нефт нархи яқин 6 ой ичида бир баррел учун 30 доллар атрофида бўлади. Олти ойдан сўнг нарх аста-секин бир баррел 60 доллар даражасига қайтишни бошлайди. Ўша вақтда рубл ўз позицияларини қайтаришни бошлайди.

Шу йилнинг II ва III чорак давоми доллар 75 рубл курсида бўлади, кейинги йилда эса доллар курси 68 рубл атрофида бўлади. 2,5 йилдан cўнг доллар курси 61 рубл бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 6 март куни ОПЕК+ шартномаси барбод бўлгандан сўнг 9 март савдоларида Brent нефти 30 фоизга пасайди ва бир баррел 31 долларни ташкил қилди. Келаси кун нефт нархи бир баррел 35 долларга етди. Айни дамда нефт баррел нархи 32,7 долларни ташкил қилмоқда. Пайшанба куни Москва биржа савдоларида доллар 75,39 рублни ташкил қилди.  

1011
Флаги стран-участниц ЕАЭС

Хитой ЕОИИ билан савдони кенгайтиришга тайёр

193
Хитойнинг тижорат вазири раҳбари ўринбосари ўзаро инвестициялар ҳажмини ошириб, бизнес муҳитини яхшилаш, ишлаб-чиқариш, қурилиш, инфратузилма, хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамкорликни фаол тарзда яхшилашга чақирди

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Хитой ЕОИИ билан савдони кенгайтиришга тайёр, деб хабар қилди ХХР тижорат вазири ўринбосари Ван Шоувэнь.

У "Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Хитойнинг "Бир камар, бир йўл" ташаббусига бағишланган видеофорумда чиқиш қилди.

Вазир ўринбосари чиқишидан форум Telegram-канали иқтибос келтирган.

"Хитой Иттифоқ мамлакатлари билан ишлашга, иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга, ХХР улкан бозорга эгалигини ҳисобга олган ҳолда иккиёқлама савдони кенгайтиришга тайёр. Шунингдек, ўзаро инвестицияларни ошириш, бизнес муҳитни фаол яхшилаш, ишлаб-чиқариш, қурилиш, инфратузилма, хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳим", - деган Шоувень.

Унинг фикрича, бу Хитой - Европа камари ролини кучайтиради. Хитой - Европа темирйўл камари институционал механизмлари киритилишини муҳокама қилиш, бир-бирларининг истагини ҳисобга олган ҳолда бозорлар очиқлигини кенгайтириш лозим.

Хитой Евроосий минтақасининг гуллаб-яшнаши ва энг яхши келажаги учун, қолаверса барча чақириқларни енгиб ўтиш мақсадида Иттифоқнинг барча мамлакатлари билан ишлашга тайёр.

193

Газ таъминотидаги ислоҳотлар соҳа самарадорлигини оширади - вазир ўринбосари

74
(Янгиланган 12:26 27.10.2020)
Газ таъминоти соҳасида чуқур ислоҳотлар бўлади: автоматик ҳисобга олиш тизимидан бошлаб соҳага инвесторларни жалб қилишга қадар.

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Ўзбекистон газ таъминоти соҳасидаги ислоҳотлар соҳада рақобат ривожланиши, давлат субсидиялари камайиши ва умумий самарадорлик ошишига олиб келади, деди Sputnik мухбирига Ўзбекистон Энергетика вазири ўринбосари Нарматов Беҳзод Рахматуллаевич. 

Вазир ўринбосри айтишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон газ таъминоти тизимида муаммолар бор. Уларнинг асосийлари сифатида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:

  • Молиявий тизимнинг барқарор эмаслиги  
  • Газ етказиб беришда бозор механизмларининг йўқлиги
  • Етказиб беришда йўқотишлар миқдори юқори
  • Корпоратив бошқарув даражаси талабга жавоб бермайди

Нарматов айтишига кўра ушбу муаммолар орасида энг муҳимларидан бири бу – газ таминоти соҳасидаги йўқотишлардир.

"Бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи орасида йўқотилаётган газ миқдори ўртача 5%ни ташкил қилмоқда. Бу дегани  йилига 3 млрд. куб/м газ ёки 10 трлн сўм", - дейди вази ўринбосари.  

Вазир ўринбосари ушбу муаммони ҳал қилиш борасида Ўзбекистонда илғор ҳисоб-китоб тизимлари жорий этилиши режалаштирилаётганини айтиб ўтди.

"Биз автоматлашган ҳисобга олиш тизими (АСГУ) тизимини жорий этамиз. Газ етказиб бериш тизимининг ҳар бир бўғинда телеметрия ўрнатилади ва бир жойда йўқотиш бўлса бу - дарҳол аниқланади. Кейинчалик мутахассислар у ерда газ оқиб чиқиб кетаётганини ёки рухсатсиз фойдаланилаётганини аниқлашади", - деди Нарматов.

Соҳада рақобатни таъминлаш ва самарадорликни ошириш мақсадида бир қатор янги қонунлар қабул қилинмоқда. Ушбу қонунлар газ таъминотининг ҳар бир бўғинини шаффоф қилишга ёрдам беради, газ қазиб олувчидан бошлаб ташувчи, етказиб берувчи ва истеъмолчининг ҳам жавобгарлик даражасини белгилайди.

Шунингдек, хорижий инвесторлрни жалб қилиш, хусусийлаштириш ва рақобатни ошириш ҳам режалаштирилган. 

Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, бугунги кунда газ таъминоти соҳасида жуда кўп давлат субсидияси ажратилмоқда. Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда газ таъминоти соҳаси учун йилига – 4,5 млн долларга яқин субсидиялар ажратилмоқда.

"Бизнингча бу жуда кўп, келажакда ана шундай субсидиялар миқдори камайиши керак. Субсидиялар фақат кам таъминланган истеъмолчиларга ажратилса мақсадга мувофиқ бўлар эди", - деди вазир ўринбосари.  

Хусусийлаштириш борасида 

Газ таъминотининг айрим бўлимлари хусусийлаштирилиши - бу келажакда рақобат пайдо бўлишига, аҳоли учун қўшимча қулайлик ва танлов имкони яратилишига олиб келади, лекин ҳар бир бўғинниг ижтимоий жавобгарлиги таалуқли қонунлар асосида сақлаб қолинади.

Хусусийлаштириш ўз навбатида - рақобат пайдо бўлишига, истеъмолчида танлов имконияти пайдо бўлишига олиб келади. Хизмат кўрсатиш сифати ошади.  

Инвестор танлаш борасида - маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун бир хил имкон берилади. Ким яхши таклиф берса - ўша сармоядор танлаб олинади. 

Шу билан бирга стратегик муҳим объектлар - барибир давлат ихтиёрида қолади. Масалан магистрал етказиб бериш қисмлари.

Қайд этилган ислоҳотлар натижасида келажакда қуйидаги мақсадларга эришиш кутилмоқда:

  • Эркин бозор рақобати 
  • Харажатларга мос нархлар 
  • Давлат ташкилотлари самарали ишлаши 

Вазир ўринбосари шунингдек, Ўзбекистон келажакда фақат газ экспортига боғлиқ бўлиб қолмаслигини ва газни фақат хом ашё сифатида сотиш ўрнига уни чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш режалаштирилаётганинни ҳам айтиб ўтди.

74

Эртага Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ антициклон киради

523
Илиқ ва совуқ ҳаво оқимларининг босимлари тафовути республика ҳудуди бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайишига олиб келади

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Эртага республика шимолига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ антициклон кира бошлайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Эртага, 28 октябрда совуқ ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади, ҳарорат фони 8-10 даража пасаяди.

Аксарият вилоятларда кундузги ҳаво ҳарорати 10-13 даража атрофида бўлади. Кучсиз, асосан қор кўринишидаги ёғинлар мамлакатнинг тоғли ва баланд тоғли ҳудудларида кузатилиши мумкин.

Илиқ ва совуқ ҳаво оқимларининг босимлари тафовути республика ҳудуди бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайишига олиб келади.

Совуқ ҳаво оқимининг таъсири 29 октябрда ва 30 октябрда кечаси сақланиб туради, 30 октябрда кундузи антициклон шимоли-шарққа чекина бошлайди ва ҳаво аста-секин исийди.

29 ва 30 октябрь кунлари тунги ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиққача тушади, айрим жойларда ҳавода биринчи аёз кузатилади — ҳарорат 1-2 даража совуқ бўлади. 29 октябрда кундузи 10-13 даража илиқ атрофида бўлади, 30 октябрда эса бироз — 13-16 даражагача исийди. Бу кунларнинг ҳарорати октябрь ойи учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 7-9 даражага паст бўлади.

31 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Эрон томондан иссиқ ҳаво кира бошлайди. Тунги аёз тўхтайди, кундузи эса ҳарорат 18 даража, айрим жойларда ундан ҳам юқори бўлади.

523