Рейтинг стран

Ўзбекистон “Иқтисодий эркинлик” индексида юқорилади

169
“Иқтисодий эркинлик” индексининг 2020 йил учун ҳисоботида Ўзбекистон 57,2 балл билан 114-ўринни эгаллади

ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. АҚШнинг The Heritage Foundation тадқиқот маркази 2020 йил учун эркин иқтисодиётга эга давлатлар рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 57,2 балл билан 114-ўринни эгаллади (2019 йилда 53,3 балл билан 140-ўрин). Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, мазкур индекс хорижий инвесторлар томонидан доимий равишда кузатилиб борилади ва республиканинг индексдаги ўрни юқорилаши тадбиркорлик муҳитига ижобий таъсир кўрсатиб, тўғридан-тўғри инвестицияларнинг оқимини ошишига хизмат қилади.

“Иқтисодий эркинлик” индекси тўртта асосий йўналиш бўйича 12та таркибий кўрсаткичдан ташкил топган бўлиб, мулкчилик ҳуқуқи, суд фаолияти самарадорлиги, давлатнинг яхлитлиги, солиқ юки, давлат харажатлари, фискал саломатлик, бизнес эркинлиги, меҳнат бозори эркинлиги, монетар эркинлик, савдо эркинлиги, инвестициялар эркинлиги ва молиявий эркинлик каби соҳаларда жаҳон мамлакатларини 0 дан (энг паст) 100 гача (энг юқори) бўлган шкалада баҳолайди.

Мамлакат мазкур индекснинг қуйидаги таркибий кўрсаткичларида энг юқори ўсишга эришди:

инвестициялар эркинлиги – 20,0 балл (+10 балл);

молиявий эркинлик – 20,0 балл (+10 балл);

мулкчилик ҳуқуқи – 59,1 балл (+9.3 балл).

“Иқтисодий эркинлик” индексининг таркибий кўрсаткичлари бўйича республиканинг натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган:

Шунингдек, Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан 26 поғонага юқорилаб, МДҲга аъзо мамлакатлар орасида энг жадал ўсишни қайд этди.

169

Доллар, евро яна кўтарилди

64
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,85 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 11 августдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,85 сўмга кўтарилиб, 10 231,71 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 38,00 сўмга ошди ва 12 059,09 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,19 сўмга юқорилаб, 138,65 cўмни ташкил қилди.

64

Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

546
Сўхликлар учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг 5 та туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Ер вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида ажратилади.

Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек, саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш белгиланган.

Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Шунингдек, президент туманнинг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолисининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилиш вазифасини топширди.

546
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Абдулазиз Камилов “Марказий Осиё + Япония” видеоконференциясида иштирок этади

2
Марказий Осиё мамлакатлари ва Япония ТИВ раҳбарлари мажлисда чоғида коронавирус қарши биргаликда курашишда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов видеоконференция шаклида “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этади.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, мажлис 2020 йил 11 август куни бўлиб ўтади.

Тадбирда, шунингдек, Япония ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги, Қирғизистон Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари қатнашади.

Мажлисда чоғида жорий эпидемиологик ҳолат, коронавирус инфекцияси ва унинг оқибатларига қарши биргаликда курашиш масалалари ҳамда пандемия шароитида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

2