Логотип Google

Google Ўзбекистонда солиқ тўлашни бошлади

342
Google 2020 йилнинг I-чораги якунларига кўра давлат бюджетига 85 минг евро миқдорида маблағ тўлаган.

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Дунёдаги йирик компанияларидан бири Google Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлашни бошлади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар қилмоқда.

“ҚҚС бўйича биринчи тўлов “Google Commerce Limited” компанияси томонидан амалга оширилди. Компания жорий йилнинг I-чораги якунларига кўра давлат бюджетига 85 минг евро миқдорида маблағ тўлади”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, мамлакатимда махсус хизмат – Интернет-компанияларнинг ҚҚС-офиси –  http://tax.uz яратилган.

Бугунги кунга қадар ҚҚС-офис орқали Ўзбекистонда Google Commerce Limited, Google Ireland Limited, Google Voice Inc, Apple Distribution International Limited, Netflix International B.V., Samsung Electronics Co., Ltd., Сleverbridge AG, Xsolla (USA), Inc., Activision Blizzard International BV хорижий компаниялар ихтиёрий солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Солиқ кодекси билан 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хорижий компаниялари учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш жорий этилган.

342
Текстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане

Ўзбекистонда карантин вақтида қанча саноат корхонаси ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган

37
Ҳудудлар кесимида фаолияти тўхтаб қолган корхоналарнинг энг кўпи Тошкент (4455), Наманган вилояти (2847), Тошкент вилояти (2283) ва Андижон вилояти (2048) ҳисобига тўғри келмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 1 март ҳолатига кўра, 72 524 та саноат корхонаси фаолият юритган. Мамлакатда қаттиқ карантин чоралари жорий этилишни бошлагач, уларнинг 16 670 таси вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатган. Ўзбекистонда 1 март ҳолатига кўра, 72 524 та саноат корхонаси фаолият юритган.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотларига қараганда, фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган корхоналарнинг 20,3 фоизи текстиль соҳасига тегишли, қурилиш материлларини ишлаб чиқариш соҳасида ҳам худди шундай кўрсаткич қайд этилган, озиқ-овқат маҳсулотлари — 18,6 фоиз, чарм, ёғоч ва мебель — 10,5 фоиз, металлургия — 6 фоиз, машинасозлик — 2,6 фоиз, электротехника — 1,4 фоиз, ёқилғи-энергетика соҳаси — 0,5 фоиз ва бошқа соҳалар 19,8 фоизни ташкил этган.

Мазкур корхоналар фаолияти қуйидаги сабабларга кўра тўхтаб қолган: 4754 таси (28,5 фоизи) ходимларга нисбатан карантин талаблари сабаб, 3722 таси (22,3 фоизи) транспорт ҳаракатига ўрнатилган чекловлар натижасида, 2342 таси (14 фоизи) маҳсулотга бўлган талабнинг тушиб кетиши оқибатида, 1400 таси (8,4 фоиз) хом ашё етказиб беришдаги узилишлар, 84 таси (0,5 фоиз) Ўзбекистонга кела олмаган хорижлик мутахассислар ва 4368 таси (26,2 фоизи) бошқа сабабларга кўра ёпилган.

Ҳудудлар кесимида фаолияти тўхтаб қолган корхоналарнинг энг кўпи Тошкент (4455), Наманган вилояти (2847), Тошкент вилояти (2283) ва Андижон вилояти (2048) ҳисобига тўғри келмоқда. Энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистонда кузатилган — 37.

1 июль ҳолатига кўра, 16 657 та корхона, яъни уларнинг қарийб 100 фоизи тўлиқ қайта очилишга муваффақ бўлган ва 137,5 минг ходим ўз ишига қайтган.

Апрель ойида ушбу 16 657 та корхона умумий қиймати 893 миллиард сўмга тенг маҳсулот ишлаб чиқарган бўлса, май ойида ушбу кўрсаткич 1,4 триллион сўмни, июнда эса 1,8 триллион сўмни ташкил этган.

37
Скорая помощь, архивное фото

Ўзбекистонда янги тез ёрдам машиналари пайдо бўлади

481
Таъкидланишича, ушбу автомобиллар юқори ўтувчанликка, ишончлилиги ва тежамкорлиги билан ажралиб туради.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ISUZU D-Max негизидаги янги тез тиббий ёрдам автомобиллари ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда SamAvto матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Ушбу автомобиль мазкур муҳим фаолият учун айни муддао, юқори ўтувчанликка, манёврликка эга ҳамда ишончлилиги ва тежамкорлиги билан ажралиб туради”, - дейилган хабарда.

Мазкур автомобиль тиббиётнинг айнан зарур бўлган йўналишига қараб, талаб ва кўрсатмаларга мувофиқ қўшимча ускуналар билан жиҳозланиши мумкин.

481