Новый сорт картофеля.

Жаҳонда озиқ-овқат товарлари нархи ошиб бораётган бир вақтда Ўзбекистон қандай йўл тутади?

562
(Янгиланган 07:38 30.04.2020)
Жаҳон бозорида нефть, пахта, газ ва электр энергияси нархи пасайиб, озиқ-овқат товарларининг нархи ошиб бормоқда. Кўплаб давлатлар ун, дон, гуруч, ёғ, картошка каби маҳсулотлар экспортига чеклов ўрнатди. Бу шароитда деҳқон бозорларидаги камчиликлар яққол аён бўлди

ТОШКЕНТ, 30 апр - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида куни кеча пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Нефт нархи тушиб, озиқ-овқат нархи ошмоқда

Жаҳон бозорида нефть, пахта, газ ва электр энергияси нархи пасайиб, озиқ-овқат товарларининг нархи ошиб бормоқда. Кўплаб давлатлар ун, дон, гуруч, ёғ, картошка каби маҳсулотларни экспорт қилишга чекловлар ўрнатди.

Шу боис қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бугунги кундаги энг муҳим масала ҳисобланади. Бу борада суғориладиган майдонларда 2-3 мартадан ҳосил олиш,  фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш чоралари кўрилмоқда. Ишлаб чиқариш ва сақлаш қувватлари кенгайтирилмоқда.

Йиғилишда маҳсулот етиштиришни ошириш, стратегик захираларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси, ҳар бир вилоят ва туман раҳбарида жорий йил 1 июндан 2021 йил 1 июнгача аҳоли эҳтиёжини таъминлаш бўйича аниқ ҳисоб-китоб бўлиши кераклиги таъкидланди.

Туманларда маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш имкониятлари, оборотдан чиққан ерларни ўзлаштириш, мева-сабзавотчилик ва чорвачиликдаги резервлар аниқ белгилаб берилган. Энди шу бўйича ишни ташкил этиб, етишмайдиган маҳсулотни бошқа туманлардан олиш ёки ортиқчасини сотиш лозимлиги қайд этилди.

Картошка ва шоли майдонлари кескин оширилади

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун Ўзбекистонда етарли ҳажмда етиштирилмайдиган маҳсулотлар майдонини кенгайтириш ғоят муҳим, дея таъкидланди йиғилишда.

Масалан, 2019 йилда қарийб 60 минг тонна гуруч импорт қилинган. Ёки етарли ер майдонлари бўла туриб, 150 минг тонна картошка четдан олиб келинган.

Шулардан келиб чиқиб, жорий йилда қўшимча 10 минг гектар ерларда, жумладан, Хоразмда 6 минг, Қорақалпоғистонда 3 минг, Сирдарёда 1 минг гектарда кўчат усулида шоли экиш бўйича топшириқ берилди. Картошка экиладиган майдонларни камида 50 минг гектарга етказиш ва ҳосилдорликни 2 баробарга ошириш вазифаси қўйилди.

Ёғ-мой саноати тизимидаги қувватлардан атиги 46% фойдаланилмоқда. Хомашёнинг 90%ни чигит ташкил қилади. Шу боис 22 та йирик ёғ-мой корхонасига оборотдан чиққан 50 минг гектар ерни бириктириб, соя, махсар, кунгабоқар каби мойли экинлар етиштиришни йўлга қўйиш, улардан маҳсулот ишлаб чиқаришни 40 минг тоннага етказиш зарурлиги таъкидланди.

Бу йил ғалла ҳосилидан 735 минг тонна буғдой фермерлар ихтиёрида қолиши эълон қилинган, ҳосилдорликни 20 центнерга ошириш режалаштирилган. Бу ишлар фермерларнинг манфаатдорлигини ошириш, аҳолини дон ва ун маҳсулотлари билан етарли миқдорда таъминлаш учун қилинмоқда.

Мутасаддиларга донни бозор нархида сотиб олиш, донни қайта ишловчи хусусий корхоналарни жалб қилган ҳолда сақлаш ва қайта ишлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

"Томорқа тизими" такомиллаштирилади

Ички бозорни маҳсулот билан тўлдиришда томорқа, экспорт учун дала деҳқончилиги катта захира ҳисобланади.

Икки йил олдин ташкил этилган “Томорқа хизмати” тизимидаги 244 та корхонанинг 65 таси экспорт қилмоқда. Бироқ, кўп жойларда бу хизмат тўлиқ ишламаяпти. Шу боис мазкур тизимни такомиллаштириш, корхоналарга кўчат етиштириш учун ер ажратиш, уларни техника ва ускуналар билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига хонадонларда маҳсулотларни сақлаш учун 20-30 тонналик кичик ҳажмли музлаткичлар қурилишини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Қайта ишлаш масалалари

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлашни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, сут маҳсулотлари импорти ҳажми 70 миллион доллардан ошгани, Ўзбекистонда тўлиқ ишлаб чиқариш имкони бўлган майонез, томат, консерваланган маккажўхори ва нўхат ҳам четдан келтирилаётгани кўрсатиб ўтилди. Сутни қайта ишлаш даражаси Хоразм, Наманган, Сурхондарё вилоятларида 10 %га ҳам етмайди.

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" компаниясига импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қайта ишланган мева экспорти ҳажмини ошириш вазифаси қўйилди. Шунингдек, ички истеъмол талабидан ортиқча мева-сабзавотларни нобуд қилмай, ташқи бозорларга сотиш бўйича топшириқлар берилди.

Коронавирус пандемияси кўп масалалардаги хатоларни, жумладан,  деҳқон бозорларидаги камчиликларни яққол кўрсатди. Шу боис ҳозиргача бўлган стандартларни қайта кўриб чиқиш, деҳқон бозорларида давлат иштироки талабини бекор қилиб, хусусий сектор иштирокида замонавий деҳқон бозорлари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Стратегик захираларни шакллантириш борасида ҳам жиддий камчиликлар борлиги маълум бўлди. Масалан, 6 турдаги маҳсулот бўйича захира шакллантирилмаган. Буғдой эса, аксинча, заруратга нисбатан 5 баробар кўп ғамланган.

Шу боис Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига стратегик захиралар номенклатураси ва ҳажмларини танқидий кўриб чиқиб, бу борада янги тизим яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

562
Автомобильное движение в Ташкенте

Энг кўп автотранспорт воситалари қайси ҳудуд аҳолисига тегишли

143
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республика ҳудудларида энг кўп автомобиль Тошкент шаҳрида (417 646 та).

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 580 133 тани ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур автотранспорт воситаларидан:

Енгил автомобиллар – 2 410 421 та

Юк автомобиллари – 150 294 та

Автобуслар – 5 072 та

Микроавтобуслар – 10 590 та

Махсус  транспортлар – 3 756 та

2020 йил 1 январь ҳолатига республика ҳудудларида энг кўп Тошкент шаҳри (417 646 та), Самарқанд (311 997 та), Тошкент (253 073 та) ва Фарғона (243 230 та ) вилоятлари аҳолисида автотранспорт воситалари мавжуд.

143
Денежные купюры США.

Ўзбекистон ташқи қарзи нега ошди - МБ рақамлари

211
(Янгиланган 18:32 23.09.2020)
Ўзбекистон ташқи қарзи 2020 йилнинг 1 ярим йиллигида 12,7% ошди. Бунга сабаб - COVID-19 сабаб юзага келган кризиснинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини камайтириш харажатлари, деб тушинтирди МБ.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон  умумий ташқи қарзи миқдори 2020 йилнинг январь - июн ойларида ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 12,7%га ошиб 27,6 миллиарда долларни ташкил қилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Марказий банки. 

Ушбу қарзнинг катта қисми давлат ҳисобига тўғри келмоқда. Умумий қарзнинг давлат улуши 17,48 млрд.$ (+10,7%)  ва хусусий компаниялар улуши эса 10,127 млрд. $ ни ташкил қилди (+16,2%).

Давлат қарзи таркибида 10 йил ва ундан ортиқ муддатга олинган қарзлар 20,3 миллиард долларни (73,5%) ташкил қилади. 1 йилдан 5 йилгача олинган қарзлар эса 3,395 миллиард долларни (12,3%) ташкил қилмоқда.

Марказий банк хабарига кўра, ташқи қарзнинг ошиши COVID-19 тарқалиши туфайли юзага келган кризиснинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини бартараф этиш учун олинган ташқи қарзлар туфайли содир бўлган. 

Ўзбекистон президенти март ойида COVID-19 оқибатларига қарши кураш учун капитали миқдори 1 миллиард бўлган Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил қилишни буюрган ва ҳукуматга давлат бюджетини молиялаштириш учун ташқи манбаалар қидириш топширилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Инқирозга қарши курашиш жамғармасига, жумладан Халқаро валюта жамғармасидан - 375 миллион доллар, Жаҳон банкидан - 295 миллион доллар ва Осиё Тараққиёт банкидан – 600 миллион доллар қарзлар жалб этилган эди. 

Маълумот учун, 2019 йилда Ўзбекистон ЯИМи 57,9 млрд. долларни ташкил қилган эди. Нуфузли Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ЯИМи 2020 йилда  5,0-5,8 %га ўсишини башорат қилишган эди. Лекин COVID-19 умумжаҳон эпидемияси туфайли ушбу прогнозлар 1,0-1,8% даржасигача қисқартирилди. 

211
Президент Европейской комиссии Урсула фон дер Ляйен

Европа либерал маслакдошлик ва демократик тоталитаризм учун курашмоқда

0
Ғарб томонидан аллақачон амалда эълон қилинган Янги совуқ уруш ўзининг мутлақо янги босқичига ўтмоқда, бунда Россияга қарши сафсата ортидан ўз юртида бўлиб расмий мафкурага зид фикрлайдиганларни таъқиб қилишга чорловлар янграмоқда

Владимир Корнилов

Воқеа ривожи давомида, Россияга қарши қаратилган ушбу ҳамла ва санкцияларнинг асосий нишони аслида биз эмаслигимиз ойдинлашмоқда.

Европа парламентининг Россия ва рус сиёсатига оид, ҳатто бизнинг Конституциямизни ўзгартириш талабини ўз ичига олган охирги резолюциялари кескиндек кўринарди. Аммо Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ўша муассаса минбаридан нутқ сўзлади — унинг расмий нутқида мамлакатимиз фақатгина бир марта тилга олинди. Аммо қандай денг!? У "Россия билан янада яқинроқ муносабатлар учун овоз бераётганларга" очиқчасига таҳдид қилди. Яъни, бу аслида Москвага эмас, балки Брюссел ташқи сиёсатда соғломроқ ёндашувлар бўлади дея умид қилишга журъат этган Европа иттифоқидаги давлатлар ва айниқса, иттифоқ ичидаги сиёсий гуруҳларга қаратилган мурожаат эди. Германия собиқ мудофаа вазири бу нутқи орқали Европа муҳолифатини "Биз сизнинг ортингиздан тушдик", дея огоҳлантирганди.

Ғарб матбуоти ушбу кенг қамровли "шоҳона" нутқда Россия ҳақида янграган қисқагина эслатмани асосий ишора сифатида ажратиб кўрсатди. Айнан Россия ҳақидаги эслатмалар: "Евроиттифоқ етакчиси Россия билан алоқалардан тийилишдан огоҳлантирмоқда" деган мазмунда нашрларнинг олд саҳифаларида чоп этилди. Яъни бу тезис кенг оммага етказилиши ва матбуот томонидан "Кремлнинг фойдали аҳмоқлари" дея лақаб қўйилган одамлар томонидан эшитилиши даркор.

Испытательный запуск ракеты Trident II D5 с подводной лодки Небраска у побережья Калифорнии
U.S. Navy photo by Mass Communication Specialist 1st Class Ronald Gutridge

Шунга шубҳа йўқки, ички муҳолифатга бўлган муносабатнинг кескин қатъийлаштирилиши - бу айрим европалик сиёсатчилар таъкидлаётгани сингари "берлинлик бемор" атрофидаги жанжалларга бўлган реакция эмас.

Бу кўпроқ Берлиндаги Россия элчихонаси деворлари остида "Путин! Путин!" дея бақирганларга жавоб эди. Бу - Германиянинг ўзида катта ҳурмат билан қараладиган ҳақ сўзни эшитишдан қўрқиш эди.

Шу кунларда германиянинг Süddeutsche Zeitung нашри ушбу "муаммога" очиқчасига ишора қилди. Сўзма-сўз иқтибос келтирамиз: "Россия давлат ОАВларининг таъсири Германияда жуда кучли, бу ерда Навальнийнинг заҳарланиши кўплаб баҳсларни келтириб чиқарди. RT Deutsch - Россия давлат телевидениесининг немис бўлими мақолалари жуда оммабоп: ЕСВС (Европа ташқи алоқалари хизмати) маълумотларига кўра, улар ҳозир Германия ижтимоий тармоқларида иқтибос келтириш бўйича иккинчи ўринни эгаллайди.

Нега бу рўй бермоқда, нега сўнгги йилларда немис газеталари оммабоплигига путур етмоқда, Süddeutsche Zeitung бу борада фикрлашга қодир эмас. Улар фикрича, Россия ОАВларининг Европадаги асосий мақсади — бу европа жамиятининг текис сафларига "шубҳа сиздиришдан" иборат. Қизиқ, ғарб журналистлари қайси даврдан бошлаб шубҳалар мавжудлиги - бу ёмон ва ўта хунук бир иш дея ҳисоблашмоқда? Агар янглишмасак, демократик Европа (камида сўзларда) тоталитаризм ва расмий маслакдошликни қоралаб келган. Энди эса ғарб журналистлари ва сиёсатчилари ўз ватандошларининг "заҳарлаш" ва "аралашув" ҳақидаги хабарларда қандайдир маъно топишга уриниб, юқоридан узатилган "ягона тўғри" версияни ҳеч қандай танқидий таҳлилларсиз чоп этадиган маҳаллий нашрлар ва янгиликлар каналларига соғлом альтернатива излашаётганларидан самимий ҳайратларини яширолмаяпти.

Россияпараст кайфиятлар Шарқий Европада тобора оммалашмоқда. Брюссель, сиёсатчилар интилишларига қарши бу ҳолатда "Москва қўлини" кўришга мойил экан, ўз омадсизликларида ўзини айбламоғи лозим.

Бу нафақат Германияга тегишли. Европанинг қайси мамлакатини олиб қараманг, нега "россияпараст" қарашлар тизимли бўлмаган ОАВ ва ижтимоий тармоқларда бу қадар машҳурлиги ҳақида мунозарага дуч келишингиз аниқ.

Масалан, чехиялик эксперт Ян Шир, буни журналистларнинг "тайёр эмаслиги" билан изоҳлайди. Уларни шунчаки "тўғри йўналтириш" лозим: мана, мисол учун, уларни Донбасс кўнгилли жангчиларини "сепаратистлар эмас", балки "рус армияси" деб аташга мажбур этинг - дарҳол керакли натижани оламиз. Шу ўринда Донбассда шу йиллар ичида россия армиясини ҳеч ким топа олмагани билан кимнинг нима иши бор? Ахир асосийси - ўқувчиларга "хиралаштирилмаган", гумонларга олиб бормайдиган, икки хил маъноли бўлмаган картинани тиқиштириш эмасми. Бунинг учун эса, Шира фикрича, чех телевидениеси эфирига ўзига "Россия режимининг Навальнийни заҳарлашдан манфаати, ва бу "Новичок" ёрдамида амалга оширилганидан" (о, қандай кўргулик) заррача бўлсада шубҳаланишни ўзига эп кўрмайдиган "тўғри" экспертларни таклиф этиш жоиз.

Шир ва унга ўхшаш мутахассислар наҳотки ҳар қандай ақл-идрокка эга одам, рус "босқинчилари" ёки "заҳарловчи-Путин" ҳақида истисносиз барча газеталарда маълумотларни топиб, эртами-кечми ушбу шов-шувли "фактлар" нинг тасдиғини излаб топишга ҳаракат қилишларини англашмаса. Газеталарда ҳеч вақо топа олмагач эса, муқобил манбаларга албатта мурожаат этишини билишмаса? Айнан шу (аллақандай ички душманни излаш эмас) туфайли Россия ОАВлари Европада тобора оммалашмоқда аслида.

Улар у ёки бу муаммога турли нуқталардан қараб, шахсий хулоса чиқариш имконини яратишади. Россияга қарши кураш шуурини эгаллаб олган, Европада ўзгача фикрловчиларни тозалаш билан андармон ғарб экспертлари худди ана шундан қўрқишади.

Муккасидан кетганликни яна бир янги намунаси — шу ҳафтада Италиянинг қатор регионларида бўлиб ўтган маҳаллий сайловлардир. Ўнг флангга ён босувчи муҳолифат "Лигаси"нинг истиқболли ғалабасидан қўрқиб кетган мейнстрим ОАВлари яна антироссия харитасини байроқ қилиб чиқдилар ва аллақачон моғор босган "Россиядан молиялаштириш" ҳақидаги воқеани яна ёдга олдилар.

"Асосий далил" "Лига" билан қачонлардир боғлиқ бўлган электр билан шуғулланувчи фирма эгаси рус хотинга эга ва унга деб Россияга пул ўтказиб турган. Бу сингари жанжал "Лига"га қарши айбловларни рад этсада,  - ахир бундан келиб чиқяптики, пул Россияга қараб бормоқда, ундан келаётган эмас, аммо ўқувчини оппозициянинг Кремль билан алоқаларига ишонтириш керакку ҳар қандай ҳолатда ҳам - бу қанчалар мантиққа тўғри келиши эса, муҳим эмас.

"Лига" етакчиси Сальвинининг шу йиллар мобайнида ундан ҳеч ким бир сўм ёки битта матрешка ҳам топа олмагани ҳақидаги таъкидлари на либерал итальян ОАВсини ва на брюссел сиёсатчиларини қизиқтиради.

Ушбу спекуляцияларга жўр бўлган мафкурачилардан ва европа либералларининг асосий устунларидан бири бўлган Ги Верхофстадт Европарламент залида Сальвинини очиқчасига "Путиндан пул олганликда" айблаган эди. "Шахсан мен бизга ақл ўргатмоққа уринаётган одамлар Европа Иттифоқининг барҳам топтириш учун пул олаётганини жанжалли ҳолат деб биламан", - дея баёнот қилган эди Бельгиянинг собиқ бош вазири.

Аслида, бу ички мухолифатга қарши "айбловлар" нинг моҳияти шундан иборат - у ҳақиқатан ҳам россияпарастми, унинг Москва билан алоқаси бор-йўқлиги муҳим эмас. Асосийси, унинг оғзини ёпиш керак. Рақибингизнинг кўзига қараб, унинг тарафдорларидан бирининг рус рафиқаси ёки токчада матрешкаси борлигини айтсангиз, у сизга нима ҳам жавоб қайтариши мумкин? Бир узоқ вақт қатор Европа мамлакатларида синовдан ўтган усул.

Европанинг янги "темир хоними" Урсула фон дер Ляйен оғзидан оппонентлари номига янграган ошкора таҳдидларнинг маъноси ҳам шунда. Совуқ уруш "Жодугарларга овсиз" кечиши мумкин эмас. Европа бу урушда асир олмоқчи эмас ва "бешинчи устун" деб эълон қиладиганларининг ҳаммасини йўқ қилиш билан таҳдид қилмоқда. Ва бу фақат бошланиши.

0