Доцент кафедры в РАНХиГС Кира Сазонова

Эксперт Марказий Осиё иқтисодиёти тикланиши нимадан бошланишини айтди

522
(Янгиланган 14:56 06.05.2020)
РФ президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясининг доценти Кира Сазонова Марказий Осиёда пандемиядан сўнг иқтисодиётнинг қайси тармоқлари тиклана бошлаши ҳақида фикрларини билдирди.

“Металл прокат, металл ишлаб чиқариш ва эритиш, автомобил ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ соҳалар фаол равишда тикланади ва унга боғлиқ бўлган логистика яна ривожлашни бошлайди”, - деб таъкидлади эксперт.

Шунингдек, унинг фикрига кўра, аграр соҳа ҳам ривожланади.

"Пандемия туфайли мамлакатлар фойда ўсишининг маълум фоизини йўқотишлари аниқ, аммо кейинчалик, ушбу секторда, менимча, компенсацион эффект бўлади, бу 2020 йил кузида ўзини намоён қилади", - деди Сазонова.

Бундан ташқари, унинг фикрича, ИТ-технологияларга катта эътибор берилади, масофадан туриб ишлаш ва малака ошириш учун янги дастурлар пайдо бўлади.

"Бундай пандемия, мураккаб эпидемиологик вазиятда ҳамма масофадан туриб ишлаш форматига ўтказишдан бошқа чора йўқлигини тушунди", - деб қўшимча мутахассис.

Эксперт об экономике после пандемии: в аграрном секторе будет компенсационный эффект
522
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1149)
Денежные купюры России

Россия МБ рекорд ҳажмдаги пул ўтказмалари ҳақида баёнот берди - пуллар МДҲга юборилган

414
Россия Марказий банки 2018 йилдан бошлаб чет элга рекорд даражадаги пул ўтказмалари ҳақида баёнот берди

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Россия Марказий банки 2018 йилнинг октябридан бошлаб ҳозирги пайтга қадар давлатдан четга амалга оширилган рекорд даражадаги пул ўтказмаларини қайд этди. Бу ҳақда "Ведомости" нашрига таяниб Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 2020-йилнинг июл ойида россияликлар чет элга 837 миллион доллар юборганлар. Шу билан бирга, маблағларнинг каттагина қисми, 686 миллион доллари МДҲ давлатларига йўналтирилган.

Яна 152 миллион доллар Россия чегараларига яқин давлатларга йўналтирилган.

Статистикани шакллантиришда Марказий банк мутахассислари Western Union, "Золотая корона", "Юнистрим", Contact, Blizko (2020 йилнинг апрелигача бўлган давргача) ҳамда "Россия почтаси" орқали амалга оширилган ўтказмаларни ҳисобга олганлар.

Эслатиб ўтамиз, март ойидан бошлаб чет элга пул ўтказмалари ҳажми пасая бошлади ва 2020 йилнинг апрелида ўзининг минимумига етиб, 302 миллион долларгача пасайди.

Пул ўтказмаларининг камайиб кетишига жаҳондаги коронавирус пандемияси, чегаралар ёпилиши ва кўплаб корхоналарнинг ўз фаолиятини тўхтатиши таъсир кўрсатди.

Кўплаб мигрантлар бунинг оқибатида ишидан маҳрум бўлдилар.

414
Калькулятор

Япония ва Корея билан даромад солиқларига оид шартнома тасдиқланди

46
(Янгиланган 10:18 18.09.2020)
Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея билан даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортишнинг олдини олишга қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияни тасдқилади.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея билан билан икки томонлама солиққа тортишни бартараф этувчи солиқ конвенциясини тасдиқлади. Бу ҳақида Norma.uz хабар қилмоқда. 

Ўзбекистон президенти 15 сентябр куни солиққа доир ПҚ-4826 ва ПҚ-4827-сонли қарорларни имзолади. Уларда ап қуйидаги ҳужжатлар кучга кириши тасдиқланган:

  • Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида 2019 йил 19 декабрда Токио шаҳрида имзоланган Даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенция;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида 1998 йил 11 февралда имзоланган Икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2019 йил 19 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган баённома.

Ҳужжатлар 16 сентябрдан кучга кирди. Ташқи ишлар вазирлигига мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари Ўзбекистон томонидан бажарилганлиги тўғрисида бизнинг хорижий ҳамкорларимизга тегишли хабарнома йўллаш топширилди, дейилган хабарда.

46
Узбекские милиционеры рядом с патрульной машиной

Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилди. У вафотидан олдин хат ёзиб қолдирган

595
Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бош прокуратура матбуот-хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятида мактаб директори ўз жонига қасд қилганлиги, вафотидан олдин хат ёзиб қолдирганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Мактубда келтирилишича, директор суиқасд олдидан хат ёзган ва унда барча ҳамкасбларидан коррупцияга йўл қўймасликни ўтиниб сўраган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

595