Авто китайского бренда Oshan

Ўзбекистонда Хитойнинг Oshan автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

923
Дастлаб ички бозор учун замонавий йўл танламас, пикап, минивен каби кузовли автомобилларни йиғиш йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Хитойнинг Oshan бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомобилларни Навоийда ҳам йиғиш ва ички бозорга чиқариш режалаштирилмоқда.

ЎзА хабарига кўра, “Навоий” эркин иқтисодий зонасида яқин кунларда “Navoiy – motors” Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонаси барпо этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 12 миллион долларга тенг.

“Дастлаб, ички бозор учун замонавий йўл танламас, пикап, минивен каби кузовли автомобиллар йиғишни йўлга қўямиз”, – дейди корхона бош технологи Афшин Шакери. 

Таъкидланишича, йилига 30 минг дона автоулов ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 200 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Ҳозирда мазкур корхонанинг қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилда Ўзбекистонда Volkswagen Caddy автомобили ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.

923
Черешня

Жанубий Кореяга ўзбек гилосининг навбатдаги партияси етказилди

210
Ўзбекистонда етиштирилган 17,8 тонна гилос Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали тарқатилади.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрига Ўзбекистонда етиштирилган 17,8 тонна миқдоридаги гилоснинг навбатдаги партияси етказилди.

“Дунё” АА хабарига кўра, Gold Dried Fruits Export компанияси томонидан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ташкил этилган юк Жанубий Кореядаги ҳамкор – NK GlobalNet Co., Ltd.компаниясига етказилган.

Ўзбек гилослари Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали тарқатилади. Дастлабки жўнатма Корея Республикасига жорий йил 15 май куни олиб борилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек гилосининг илк партияси Россияга муваффақиятли экспорт қилингани ва у Россия бозорларида сотила бошлангани хабар қилинган эди.

210
Теглар:
Корея, Ўзбекистон
Денежные купюры и монеты разных стран

Ўзбекистонда доллар ва евро курси кўтарилди

163
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси бу ҳафта 9,74 сўмга қимматлашди

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 26 майдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 9,74 сўмга қимматлашиб, 10 139,3 сўм ташкил қилди.

Валюта курслари 26.05.2020 дан
Марказий банк матбуот хизмати
Валюта курслари 26.05.2020 дан

Евро эса бирданига 96,72 сўмга кўтарилди ва 11 051,84 сўмни ташкил қилди.

Россия рублида ҳам кўтарилиш кузатилган. Рубль 3,81 сўмга қимматлашиб, 141,35 cўмни ташкил қилди.

163

Гўзал сув парилари янги мавсумни очиб беришди фото

0
Исроилда сув парилари жамияти аъзолари 23 май куни Тель-авив шаҳридаги Бат Ям пляжида сузиш мавсумини бошлаб беришди.

Денгиз, қум, жазирама ва кўп сонли дам олувчилар - Исроил карантиндан кейин нормал ҳаётга қайтмоқда.

20 майда Исроил пойтахти яқинидаги  пляжлар очилди, маҳаллий аҳоли кафе ва ресторанларнинг тез орада ўз ишини бошлашини кутмоқда. Шанба куни сув парилар жамияти сузиш мавсумини бошлаб беришди.

Пляжда санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилмоқда: ижтимоий масофа, жамоат жойлари доимий дезинфекция қилинмоқда.

Исроилда янги мавсумнинг бошланишида тасвирга олинган энг қизиқарли суратларни Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

0
  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил, пляжда қиз сув париси либосида, 23.05.20

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Сув парисининг думи, Исроилда сузиш мавсуми очилди. 23.05.20

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил сув парилари жамияти, Бат Ям пляжи.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Қиз сув париси либосида. 23.05.20.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Қиз сув париси либосида. 23.05.20

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Сув парилари янги мавсумни очиб беришди. Тель-авив яқинидаги пляж.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил сув парилари дунё жамоатчилик эътиборини океанлардаги экологик муаммоларига қаратишади.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    20 майда пляжлар очилди, маҳаллий аҳоли кафе ва ресторанларнинг тез орада ўз ишини бошлашини кутмоқда.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Исроил сув парилари дунё жамоатчилик эътиборини океанлардаги экологик муаммоларига қаратишади.

  • © AP Photo / Oded Balilty

    Сув париси жамияти аъзоси.