Солнечные панели

Самарқандда қуёш электр станцияси қуриш учун президент қарори имзоланди

265
(Янгиланган 15:59 15.05.2020)
Франциянинг TOTAL Eren компанияси Ўзбекистондаги биринчи қуёш электр станциясини лойиҳалаштириш, қуриш ва 25 йил давомида эксплуатация қилиш билан шуғулланади.

ТОШКЕНТ, 15 май - Sputnik. Франция корхонаси Самарқандда қуёш электр станцияси қуради. Бу ҳақида президент қарори имзоланди. 

Умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрстанция Франциянинг TOTAL Eren SA компанияси томнидан лойиҳалаштирилади, қурилади ва 25 йил давомида эксплуатация қилинади. Ўзбекистон Ҳукумати номидан ушбу лойиҳада Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлиги иштрок этади.

Хорижий инвестор томонидан лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонда Tutly Solar МЧЖ аллақачон ташкил қилинган. Ушбу корхона дастлабки босқичда қуёш электр станцияси лойиҳасини ишлаб чиқади. 

Президент қарорида айтилишига кўра, қуёш электр станцияси томонидан ишлаб чиқилган энергия тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон "Миллий электр тармоқлари" томонидан харид қилинади.

Эслатиб ўтамиз, қуёш электр станцияси қуриш ҳақидаги шартнома Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевинг 2019 йил кузида Францияга бўлган ташрифи давомида имзоланган эди. TOTAL Eren Ўзбекистондаги биринчи ФЭС лойиҳасига 150 млн евро инвестиция киритади.

 

265
Счетчики холодной воды

Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади

35
Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади - ҳукумат қарори.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплаш сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига қўшиш орқали амалга оширилади.

Қарор билан Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни “онлайн” режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилади.

Жумладан, сув омборлари ва ирригация тизимларида жами 18 576 та қурилма ўрнатилади.

Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги жами 1687 та насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишда “онлайн” режимида назорат қилиш жорий этилади.

2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойлари сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозланади.

35
Черешня

Жанубий Кореяга ўзбек гилосининг навбатдаги партияси етказилди

236
Ўзбекистонда етиштирилган 17,8 тонна гилос Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали тарқатилади.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрига Ўзбекистонда етиштирилган 17,8 тонна миқдоридаги гилоснинг навбатдаги партияси етказилди.

“Дунё” АА хабарига кўра, Gold Dried Fruits Export компанияси томонидан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ташкил этилган юк Жанубий Кореядаги ҳамкор – NK GlobalNet Co., Ltd.компаниясига етказилган.

Ўзбек гилослари Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали тарқатилади. Дастлабки жўнатма Корея Республикасига жорий йил 15 май куни олиб борилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек гилосининг илк партияси Россияга муваффақиятли экспорт қилингани ва у Россия бозорларида сотила бошлангани хабар қилинган эди.

236
Теглар:
Корея, Ўзбекистон
Крупные платежные системы ограничили переводы в страны ЦА

БМТ мигрантлар учун пул ўтказмаларни бепул қилишни қилишни таклиф қилди

0
Ташкилот коронавирус пандемияси вақтида меҳнат мигрантлари учун молиявий юкламани камайтириш ва улар учун ватанига пул жўнатишни бепул қилиш зарур деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Бирлашган миллатлар ташкилоти қатор ташкилотга аъзо мамлакатларнинг пандемия даврида мигрантлар учун пул жўнатиш шароитларини енгиллаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Ташкилот меҳнат мигрантлари учун молиявий юкламани камайтириш ва улар учун ватанига пул жўнатишни бепул қилиш зарур деб ҳисоблайди. Зеро, улар транзакция учун тўлаётган фоизлари, айниқса, пандемия шароитида оғирлик қилади.

БМТ пўл ўтказмалари ҳажмининг камайиши қашшоқ давлатлар иқтисодётига катта таъсир кўрсатишидан хавотир олмоқда. Улар шундоқ ҳам пандемиядан зарар кўрмоқда.

БМТнинг Инвестициялар ва ривожланиш жамғармаси ижрочи котиби Жудит Карл коронавирус пандемияси туфайли кўплаб мигрантлар ишсиз қолганини таъкидлаган. Ишлаётган мигрантлар эса уйларига пул жўнатишга қийналмоқда, чунки карантин чекловлари натижасида аксарият хизматлар тўлиқ фаолият юритмаяпти. У ҳозир меҳнат бозорига таъсир ўтказиш қийин, лекин пул ўтказиш шароитларини яхшиласа бўлади деб ҳисоблайди.

Аввалига ушбу ташаббус Британия ва Швейцариядан чиқди, кейин уни халқаро ташкилотлар, жумладан, Жаҳон банки ва БМТ таркибидаги бир қатор муассасалар қўллаб-қувватлади. Асосий мақсад – ривожланаётган мамлакатларга молиявий оқим йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш.

0