Женщина считает банкноты после обмена валюты в филиале Национального банка Узбекистана в Ташкенте

Ўзбекистонда қонуний маошлар миқдори 37 фоизга ошди

1159
(Янгиланган 19:30 19.05.2020)
Молия вазирлиг хабарига кўра, солиқ ставкасининг ўзгартирилиши қонуний маошлар миқдори ошишига олиб келган.

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил бошида қонуний маошлар миқдори сезиларли даражада ошган. Бунга ўтган йили солиқ қонунчилигига киритилган бир қатор ўзгаришлар сабаб бўлган. 

"Солиқ солишнинг ясси ставкасининг жорий этилиши, давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар учун ижтимоий солиқнинг 25 фоиздан 12 фоизга пасайтирилиши, шунингдек энг кам иш ҳақининг оширилиши легал сектордаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондини 37 фоизга оширишга туртки бўлди", - дейилган вазирлик хабарида. 

Хабарда айтилишига кўра, 2019 йилнинг феврал ойида Республика меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 5857 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, 2020 йил февралида ушбу кўрсатгич 8041 млрд. сўмни ташкил қилган.

Молия вазирлиги шунингдек, Ўзбекистонда нафақат қонуний маошлар сони балким уларнинг миқдори ҳам ошганини қайд этган. Хусусан, 2-4 млн. сўм маош олувчилар миқдори 18% дан 21% гача ошган, 4 -5,5 млн. сўм маош олувчилар миқдори 3,5 %дан 4,7 %гача ошган. 1 млн. сўмгача маош олувчилар миқдори эса 47% дан 41% гача камайган. 

1159
Черешня

Жанубий Кореяга ўзбек гилосининг навбатдаги партияси етказилди

182
Ўзбекистонда етиштирилган 17,8 тонна гилос Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали тарқатилади.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрига Ўзбекистонда етиштирилган 17,8 тонна миқдоридаги гилоснинг навбатдаги партияси етказилди.

“Дунё” АА хабарига кўра, Gold Dried Fruits Export компанияси томонидан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ташкил этилган юк Жанубий Кореядаги ҳамкор – NK GlobalNet Co., Ltd.компаниясига етказилган.

Ўзбек гилослари Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали тарқатилади. Дастлабки жўнатма Корея Республикасига жорий йил 15 май куни олиб борилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек гилосининг илк партияси Россияга муваффақиятли экспорт қилингани ва у Россия бозорларида сотила бошлангани хабар қилинган эди.

182
Теглар:
Корея, Ўзбекистон
Денежные купюры и монеты разных стран

Ўзбекистонда доллар ва евро курси кўтарилди

143
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси бу ҳафта 9,74 сўмга қимматлашди

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 26 майдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 9,74 сўмга қимматлашиб, 10 139,3 сўм ташкил қилди.

Валюта курслари 26.05.2020 дан
Марказий банк матбуот хизмати
Валюта курслари 26.05.2020 дан

Евро эса бирданига 96,72 сўмга кўтарилди ва 11 051,84 сўмни ташкил қилди.

Россия рублида ҳам кўтарилиш кузатилган. Рубль 3,81 сўмга қимматлашиб, 141,35 cўмни ташкил қилди.

143
Врач Клинического медицинского центра подписывает пробирки с образцами биоматериалов

Тошкентдаги “Ипотека банк” ходимида коронавирус аниқланди

4
Ходим билан яқин алоқада бўлган 25 нафар ҳамкасби карантинга олинган. Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинган.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. 24 май куни Тошкендаги “Ипотека банк” бош бошқармаси ходимида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди.

Банк хабарига кўра, ходим билан яқин алоқада бўлган 25 нафар ходимлар карантинга олинган.

Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди. Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатория таҳлил учун намуналар олинган.

4