Железнодорожные составы на станции

“Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўли қурилишига оид таклифлар муҳокама қилинди

248
Темир йўл қурилиши маршрутлари бўйича ягона тўхтамга келиш, лойиҳалаш ва қурилиш ишларида қўлланилаётган техник стандартлар, лойиҳани молиялаштириш манбалари ва бошқа ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистон транспорт вазири Элёр Ғаниев, Қирғизистон транспорт ва йўл вазири Жанат Бейшенов, Хитойнинг ислоҳотлар ва ривожланиш бўйича давлат қўмитасининг чет эл капитали ва хорижий инвестициялар департаменти бош директори ўринбосари Чжэн Чипин бошчилигида видеоконференция алоқа шаклида учрашув ўтказилди.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон томони ташаббуси билан ташкил этилган онлайн учрашувда томонлар “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича келгуси амалий чораларни муҳокама қилишди.

Хусусан, ушбу лойиҳа юзасидан томонлар тақдим этилган темир йўл қурилиши маршрутлари бўйича ягона тўхтамга келиш, лойиҳалаш ва қурилиш ишларида қўлланилаётган техник стандартлар, лойиҳани молиялаштириш манбалари ва бошқа ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

“Санитария-эпидемиология стандартлари шартларига мувофиқ деярли барча транспорт турларида юк ташувларига чекловлар қўйилмоқда. Карантин чоралари туфайли давлатларимиз ўртасида автомобилда юк ташувлари чекланган ҳолда амалга оширилмоқда. Мазкур жараёнлар фонида энг хавфсиз, ишончли транспорт воситаси эса темир йўл бўлиб қолмоқда. Айнан шу жиҳатнинг ўзи ҳам мазкур лойиҳани ҳаётга тезроқ тадбиқ этиш зарурлиги кўрсатмоқда”, - деди Ғаниев.

Учрашувда Хитой ва Қирғизистон томони мазкур темир йўл линияси ўтиши мумкин бўлган ҳудудлар бўйича берган таклифлари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар тақдим этилган темир йўл қурилиши маршрутлари бўйича ягона тўхтамга келиш юзасидан, ҳар бир йўналиш бўйича лойиҳанинг техник ва иқтисодий жиҳатларини яна бир карра кўриб чиқишга ва келаси ҳафтада ҳудди шу форматда учрашув ўтказишга келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишга 200 миллион рубль ажратгани хабар қилинган эди.

248
Счетчики холодной воды

Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади

27
Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади - ҳукумат қарори.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплаш сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига қўшиш орқали амалга оширилади.

Қарор билан Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни “онлайн” режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилади.

Жумладан, сув омборлари ва ирригация тизимларида жами 18 576 та қурилма ўрнатилади.

Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги жами 1687 та насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишда “онлайн” режимида назорат қилиш жорий этилади.

2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойлари сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозланади.

27
Черешня

Жанубий Кореяга ўзбек гилосининг навбатдаги партияси етказилди

233
Ўзбекистонда етиштирилган 17,8 тонна гилос Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали тарқатилади.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрига Ўзбекистонда етиштирилган 17,8 тонна миқдоридаги гилоснинг навбатдаги партияси етказилди.

“Дунё” АА хабарига кўра, Gold Dried Fruits Export компанияси томонидан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ташкил этилган юк Жанубий Кореядаги ҳамкор – NK GlobalNet Co., Ltd.компаниясига етказилган.

Ўзбек гилослари Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали тарқатилади. Дастлабки жўнатма Корея Республикасига жорий йил 15 май куни олиб борилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек гилосининг илк партияси Россияга муваффақиятли экспорт қилингани ва у Россия бозорларида сотила бошлангани хабар қилинган эди.

233
Теглар:
Корея, Ўзбекистон