UzAuto Motors Беларусда Chevrolet бренди остида автомобиллар сотишни бошлади

390
Chevrolet бренди остида Беларусь Республикаси автомобил бозорида намойиш этилган биринчи моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлди.

ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. UzAuto Motors компанияси Chevrolet бренди остида Беларусда автомобиллар сотишни бошлади, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

“Беларусь автомобил бозорида таклиф этилаётган Chevrolet бренди остидаги биринчи моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлди”, - дейилади хабарда.

Автомобилларнинг биринчи партияси Chevrolet бренди қимматбаҳо автомобилларининг расмий дилери бўлган "Мультимоторс" автомарказига етказиб берилди ва ҳозирда UzAuto Motors компанияси билан Chevrolet русумидаги автомобилларни етказиб бериш бўйича янги дилерлик шартномаси тузилди.

Таъкидланишича, ушбу машиналарнинг асосий афзаллиги пул/нархнинг мақбул нисбати, шу жумладан жиҳозланиши.

Ташқи бозорларда Chevrolet брендидан фойдаланиш ҳуқуқи UzAuto Motors компаниясига жаҳон автомобилсозлик саноатининг етакчиларидан бири бўлган General Motors томонидан автомобилларнинг юқори сифати таллуқли стандартларга тўлиқ жавоб берганлиги туфайли тақдим қилинган.

Февраль ойида UzAuto Motors 2020 йил март ойидан Chevrolet бренди остида ишлаб чиқариладиган автомобилларни Россия, Қозоғистон ва Беларусга етказиб бериш бошланиши ҳақида хабар берган.

390
Денежные купюры России и США

Валюта: доллар яна кўтарилди, рубл эса пастлади

4
(Янгиланган 12:29 21.09.2020)
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 20,28 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 22 сентябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 20,28 сўмга кўтарилиб, 10 315,62 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 15,78 сўмга ошди ва 12 210,60 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли эса 1,37 сўмга пасайиб, 136,28 cўмни ташкил қилди.

4
Золотой слиток из коллекции

Ўзбекистон 8 ойда 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди

44
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига қараганда, 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Маълум қилинишича, 2019 йил январь-август ойларига нисбатан ўсиш 147,2 фоизни ташкил этди.

2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 50 фоизга тенг бўлди.

2020 йилнинг январь-август ойлари якуни бўйича республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 24,5 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд АҚШ долларига ёки 12,7 фоизга камайган.

44