Ўзбекистон статистикаси кўрсатгичларни янада яхшироқ акс этадиган бўлади

Oбуна бўлиш
Жаҳон банки мутахассислари ёрдамида Ўзбекистон статистистика тизими халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади.

ТОШКЕНТ, 2 июн - Sputnik. Ўзбекистон статистика тизими халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида 1 июнь куни бўлиб ўтган миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилишда айтиб ўтилди.

"Статистика тизими қанчалик ҳаққоний ва очиқ бўлса, ислоҳотлар шунчалик тўғри ва натижадор бўлади", - дейилган президент нутқида.

Ушбу соҳада Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда қатор ижобий ўзгаришлар юз берди. Хусусан, инфляцияни ҳисоблаш усули халыаро стандартларга мослаштирилди, кузатувдаги товарлар таркиби кенгайтирилди, давлат бюджети, ташқи қарз, олтин захираси ва табиий бойликлар ҳақидаги молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар очиқ эълон қилиш бошланди.

Лекин иқтисоднинг айрим соҳалари кўрстагичлари янада такомиллаштиришни талаб қилади:

  • ишсизликни аниқлашда, сўров ўтказиш тартибини такомиллаштириш ва қамровни кенгайтириш;
  • соғлиқни сақлаш тизимида касалликларни даволаш харажатларини ҳисоб механизми жорий этиши белгиланди. Бусиз тиббий суғуртани амалиётга киритиб бўлмайди;
  • солиқ ва статистика идоралари ўртасида автоматлашган ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали инфляцияни ҳисоблаш харажатларини кескин қисқартириш мумкин;
  • Марказий банк, Молия вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар статистик кўрсаткичларини мувофиқлаштириш.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат статистика қўмитасига таълим, қишлоқ хўжалиги, ташқи савдо, транспорт, қурилиш, экология, туризм ва яна қатор соҳалар статистикасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Давлат идораларининг статистикани шакллантириш жараёнини аудит қилиш бўйича ҳам кўрсатма берилди.

Ундан ташқари 2022 йилда бўлиб ўтадиган аҳолини рўйхатга олиш жараёни ҳозирдан пухта тайёргарлик кўриш кераклиги таъкидланди. Ушбу соҳага хорижлик мутахассисларни жалб этиш, кадарлар малакасини ошириш вазифаси қўйилди. 

Янгиликлар лентаси
0