Ўзбекистонда сув танқислиги юзага келиши мумкин

Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Андижон, Каркидон, Оҳангарон, Талимаржон, Арнасой ва Чорвоқ сув омборларида захиралар аввалги йилларга нисбатан 20-30 %га кам.

ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. Ўзбекистонда сув танқислиги вужудга келиши мумкин - ҳукумат бунинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. 

Вазирлар Маҳкамаси "2020 йил ёзги суғориш мавсумида экин майдонларини сув билан ишончли таъминлаш ва сув танқислигининг олдини олиш бўйича шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида" қарорини қабул қилди.

Счетчики холодной воды - Sputnik Ўзбекистон
Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади

Ўзгидромет маълумотларига кўра, керакли меъёрларга нисбатан сув ресурсларининг етарли даражада таъминланмаслиги кутилмоқда. Хусусан, Қашқадарё, Оҳангарон ва Фарғона водийсининг шимолий қисмидаги сув ҳавзаларида - 70 фоиз, Сурхондарё ва Чирчиқда - 75 фоиз, Қорадарё - 80 фоиз, Вахш, Зарафшон ва Норинда - 85 фоиз, Фарғона водийсининг жанубида - 90 фоиз.

Бугунги кунда Андижон, Каркидон, Оҳангарон, Талимаржон, Арнасой ва Чорвоқ сув омборларида захиралар аввалги йилларга нисбатан 20-30 фоизга кам.

Сув танқислиги  олдини олиш ва ресурслардан самарали фойдаланиш учун Ўзбекистон ҳукумати суғориш учун сув етказиб берилишини тўлиқ назорат қиладиган ишчи гуруҳни тузди. Ҳар бир канал ва суғориш тармоғи бўйича ўн кун ичида сув олиш лимитларини тасдиқлаш топширилди.

Июн ойида барча суғориш тизимлари, насос қурилмалари, шу жумладан кўчма қурилмалар ва вертикал суғоришга мўлжалланган қудуқлар таъмирланади. Сувни тежайдиган самарали суғориш технологияларини жорий қилиш давом эттирилиши режалаштирилмоқда.

2020 йил учинчи ва тўртинчи чоракларида кўчма насос ускуналарини сотиб олишга режалаштирилган 31 миллиард сўм миқдорида бюджет ажратмалари иккинчи чоракка кўчирилади.

Сбор урожая риса - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда сув танқислиги сабабли шоли экиладиган майдонлар камайтирилади

2019 йил октябр ойида президент Шавкат Мирзиёев сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи кенг кўламли ҳужжатни имзолади. Сув хўжалиги бошқаруви соҳасида бозор тамойиллари ва механизмларини, давлат-хусусий шерикликни жорий этиш, шунингдек, ушбу йўналишда илм-фанни ривожлантириш чоралари кўрилди.

Сув тежайдиган технологиялар ёрдамида суғориладиган ерларнинг улуши умумий суғориладиган ерларнинг камида ўн фоизига етказилади. Сув ҳужалигининг 300 иншооти ва гидроузелларида сувни бошқариш ва ҳисобга олиш тизимини автоматлаштириш кўзда тутилган.

Сув ҳўжалиги вазирлиги қошида сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Агентлик ташкил этилди.

Янгиликлар лентаси
0