Навоийда йирик шамол электр станцияси қурилади

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишВетровые электростанции в поселке Мирный в Крыму
Ветровые электростанции в поселке Мирный в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бирлашган Араб Амирликларининг "Masdar Energy" компанияси Ўзбекистонда йирик шамол электр станцияси қуради.

ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik. Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида 500 Мвт қувватга эга бўлган шамол электр станцияси қурилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий Электр тармоқлари хабар қилмоқда. 

"Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида "Қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қуриш" лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг "Masdar Energy" компанияси ўртасида битим имзоланди", - дейилган хабарда.  

Мамлакатимиздаги карантин тадбирларига мувофиқ мазкур битим имзолаш маросими тўғридан-тўғри видеомулоқот орқали онлайн шаклидан ўтказилди.

Ушбу инвестицион лойиҳанинг умумий қиймати 825 млн. АҚШ доллари ҳисобида баҳоланган бўлиб, у Инвестор томонидан 100% тўғридан-тўғри молиялаштирилиши назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, имзоланган битимнинг "Электр энергиясини сотиб олиш шартномаси" шартларига кўра ишлаб чиқариладиган қайта тикланувчи энергия ресурслари "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти томонидан ягона харидор сифатида қабул қилиниб, Ўзбекистон электр энергетика умумтизими орқали истеъмолчиларга етказиб берилади.

Янгиликлар лентаси
0