Хитой - Европа транзит йўли ҳам Ўзбекистон ҳам Россия учун фойдали - мутахассис

© Sputnik / Рамиз БахтияровВокзал "Ташкент-Южный" после реконструкции
Вокзал Ташкент-Южный после реконструкции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойдан Европага Ўзбекистон орқали ўтган транзит темир йўли савдо алоқаларини ривожлантиришга ва инвестициялар оқимининг ўсишига кучли туртки бўлади деб ҳисоблайди мутахассис.

ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik. Хитой юкларни Европа бозорларига етказиб бериш учун Ўзбекистон орқали иккинчи транзит темир йўл коридорини ишга туширди. Россия экспорт маркази (РЭЦ) экспорт логистикасини ривожлантириш бўйича лойиҳа раҳбари Алевтина Кириллова бу минтақа иқтисодиётига қандай таъсир қилишини тушунтириб ўтди.

Подвижной состав на путях сортировочной станции - Sputnik Ўзбекистон
Хитой Ўзбекистон орқали Европага чиқадиган янги транспорт коридорини ишга туширди

Мутахассиснинг фикрига кўра, Хитой доим ҳам Европага энг тез ва энг арзон транспорт йўллари қизиқиш билдирган. Хитойнинг кўпроқ шимолий провинцияларига ҳизмат кўрсатган шимолий йўналиш Россия ва Қозоғистон орқали ўтган бўлиб муваффақиятли ишлаб келмоқда. Жануб йўналиш эса кўпроқ Ўрта Осиё, Каспий денгизи, Кавказ ва ундан кейин Европага қаратилган.

"Жанубий йўлак, TRACECA лойиҳаси каби, минтақавий ривожланиш ва Хитой, Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари ўртасидаги савдо ва транспорт алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Ланчжоу - Тошкент янги очилган йўли айнан жанубий коридор йўналишларига мос тушади. Айтиш жоизки, Хитойдан Ўзбекистонга Қирғизистон орқали ўтиш йўли Хоргос (Хитой ва Қозоғистон чегараси) орқали ўтадиган йўлга қараганда қисқароқ, бу беш кунгача етказиб бериш вақтини тежашга имкон беради, бу контейнерлар айланиши ва жўнатувчиларнинг пул айланмалари нуқтаи назаридан муҳимдир", - дея тушунтиради эксперт.

Унинг эслатишича, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг саъй-ҳаракатлари туфайли Туркманистон-Фароб темир йўл ва автомобил кўприклари қурилган бўлиб, улар Ўрта Осиё мамлакатларига Яқин ва Ўрта Шарқ бозорларига энг қисқа йўл билан чиқиш имконини берди. Ашхобод битими доирасида Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон-Ҳиндистон субрегионал транспорт йўлагини шакллантириш ишлари бошланди.

Министр промышленности  рудников и торговли Ирана Реза Рахмани - Sputnik Ўзбекистон
Эрон Форс кўрфазидан Ўзбекистонга транзит коридор очиб беришга тайёр

Шунингдек, Хитой ва Ўзбекистонни Қирғизистон ҳудуди орқали боғлайдиган темир йўл қурилишини лойиҳалаштирилиши бошланди. 2019 йилда Қирғизистон Россияга Хитойдан республикага жануби орқали ўтиши керак бўлган йўл лойиҳасида иштирок этишга таклиф қилди, ва кейинчалик ушбу магистрал Хитойни Ўзбекистон билан ва Афғонистон, Эрон ва Туркия орқали - Европа билан боғлаши керак, бу ТМТМга ўринбосар йўл бўлади.

"Ушбу темир йўл ўзаро савдо алоқаларини ривожлантиришга ва инвестициялар оқимининг ўсишига кучли туртки бўлади. Бунга янги, энг қисқа трансконтинентал йўлаклар: Хитой-Марказий Осиё - Кавказ - Европа ва Хитой - Марказий Осиё - Афғонистон – Эрон йўлакларини яратиш орқали эришиш мумкин ва бу йўлаклар амалдаги йўлаклардан 1000 км қисқароқ (Хоргос орқали - 1292 км, Достык орқали - 1831 кмга қисқароқ)», - дея қўшимча қилди Кириллова.

Россия аллақачон лойиҳага ўз қизиқишини билдирди. Жанубий-Шарқий Осиёдан Европа Иттифоқи мамлакатларига чиқа оладиган бундай Марказий Осиё коридорларини ривожлантиришда Россия Федерацияси логистика хизматлари ва компаниялари ривожланишида ўз истиқболларига эга. Бу транспорт хизматлари экспортини кўпайтиришни таъминлайди ва Россия компанияларининг халқаро транспорт бозорларида иштирок этиш имкониятларини оширади.

Sputnik радиоподкастида батафсил шарҳни тингланг.

Кириллова: транзитный коридор из Китая в Европу выгоден Узбекистану и РФ
Янгиликлар лентаси
0