Елена Кузьмина

Россия ва Марказий Осиё орасида савдо-сотиқ қачон тикланади - эксперт

283
(Янгиланган 16:49 26.06.2020)
“Россия ва Марказий Осиё: пандемиядан сўнгги ҳаракатлар” номли онлайн-конференция иштирокчилари эпидемиянинг иқтисодий оқибатларини бартараф этиш ҳақида ҳам тўхталишди.

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Примаков номидаги Россия Халқаро иқтисодий алоқалар ва халқаро муносабатлар институтининг собиқ Иттиифоқни ўрганиш маркази раҳбари Елена Кузмина пандемиядан сўнг Россия ва Марказий Осиё республикалари орасида муносабатларни таклашга қанча вақт керак бўлишини айтишди.

“Россия ва Марказий Осиё республикалари орасида ўзаро савдо-сотиқ (пандемия давом этишига қараб) бир йил ичида қайта тикланади”, - деди Елена Кузмина.

Мутахассис фикрига кўра, маҳсулот айирбошлаш ҳам ошади, лекин фақат алоҳида соҳаларда ва алоҳида мамлакатлар билан. Бу албатта бизнесга ўз таъсирини кўрсатади.

Кузмина айтишига қараганда, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи доирасида мавжуд бўлган интеграцион муаммолар мавжуд, лекин улар тизимли кризисдан дарак бераётгани йўқ. Пандемия мавжуд бўлган муаммоларни кўрсатди. Ундан ташқари барча олдида янги ташқи чақириқлар пайдо бўлди. Лекин давлатлар бир-бири билан ҳамкорлик қилишдан ҳали ҳам манфаатдор.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОЛий Мажлиси Қонунчилик палатаси апрел ойининг охирида Республиканинг ЕОИИга кузатувчи мақомида қўшилишини маъқуллаган эди.

283
Денежные купюры США.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим кучга кирди

102
(Янгиланган 18:02 12.07.2020)
Ушбу ҳужжат қоидаларига мувофиқ, икки мамлакат инвесторлари томонидан амалга оширилган инвестицияларга нисбатан энг кўп қулайлик яратиш тартиби қўлланилади.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим 2020 йил 9 июлдан эътиборан кучга кирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ҳужжат 2017 йил 25-октабрда, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи давомида имзоланган.

Ушбу ҳужжат қоидаларига мувофиқ, икки мамлакат инвесторлари томонидан амалга оширилган инвестицияларга нисбатан энг кўп қулайлик яратиш тартиби қўлланилади.

“Битим инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоялаш, сармоя ва технологияларнинг кириб келишини қулайлаштириш, пул ўтказмаларининг эркин бажарилиши ҳуқуқий асосларини белгилаган”, - дейилган хабарда.

Ҳужжат 1992 йил 28 апрелда имзоланган аввалги ҳукуматлараро битимни алмаштиради ҳамда замонавий воқеликни инобатга олган ҳолда инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган.

Таъкидланишича, битим икки давлат иқтисодиётига ўзаро инвестициялар оқими учун мустаҳкам асос яратади, шунингдек, салоҳиятли хорижий инвесторлар учун ҳар икки мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини оширади.

102
Теглар:
Ўзбекистон, Туркия

ЖБ Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун 500 миллион $ ажратади

198
Тегишли битимни Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директор Лилия Бурунчук имзолади.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун 500 миллион доллар ажратади. Тегишли битим Ўзбекистон бош вазирнинг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директор Лилия Бурунчук томонидан имзоланди.

Лойиҳа Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан тегишли равишда 276 млн доллар ва 224 млн доллар миқдорида молиялаштирилади.

Ушбу лойиҳа туфайли Ўзбекистоннинг барча минтақаларидаги фермерлар ва агро корхоналари вакиллари учун замонавий технологиялар, техник маслаҳатлар, ишлаб чиқариш, агрологистика, фитосанитариянинг турли босқичларида қўллаб-қувватлаш хизматларидан, шунингдек, савдо ҳажмини ошириш учун зарур ахборот манбаларидан фойдаланиш имконияти яратилади.

Лойиҳада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, иссиқхона ҳужаликларини ташкил этиш ҳамда маҳсулотларни сақлаш, қадоқлаш ва қайта ишлаш қувватларини яратиш, шунингдек, энергетик ва сувни тежайдиган технологиялар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш назарда тутилган.

Шунингдек, лойиҳа Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институтларини модернизация қилиш, амалий тадқиқотларни ўтказиш ва тармоққа илғор ишланмаларни жорий этишга ёрдам беради.

Лойиҳа тадбирлари уруғчиликни ривожлантириш, ер ва сув ресурсларини бошқариш, муайян ҳудудларга мўлжалланган агроэкологик иқлимга чидамли технологияларни жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистондаги ўсимликларнинг ноёб генетик материалларини сақлаш масалаларига қаратилган бўлади.

198
Футбол

“Бунёдкор” клуби футболчиси коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда

149
“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. “Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) расмий сайти хабар қилмоқда.

“Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, футболчи алоҳида изоляцияга олинган”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, “Бунёдкор” базаси дезинфекция қилинади ва жамоа аъзолари текширувдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлган тақдирда, футболчилар шифокорлар назорати остида машғулотларни давом эттиришга рухсат этилади.

Шунингдек, “Бунёдкор” билан 7 июль куни баҳс олиб борган “Навбаҳор” футболчилари ҳам текширувдан ўтказилади. Таъкидланишича, ҳозирда “Навбаҳор”нинг барча футболчилари ўзини яхши ҳис қилмоқда.

“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви 14 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 12 855 та ҳолат аниқланган. Шулардан 7723 нафари тузалиб кетган. Вирус қурбонлари сони 59 нафарга етган.

149
Теглар:
коронавирус, футбол