Рабочий демонстрирует продукцию завода

Ўзбекистонда цементни “яшил йўлак” орқали импорт қилиш таклиф қилинди

134
(Янгиланган 13:32 06.07.2020)
Монополияга қарши курашиш қўмитаси цементни импорт асосида республикага “яшил йўлак” тизими орқали олиб киришни таклиф қилмоқда. Бу билан тадбиркорларга қулайлик яратиш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан узлуксиз таъминлаш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Монополияга қарши курашиш қўмитаси цементни импорт асосида республикага “яшил йўлак” тизими орқали олиб киришни таклиф қилди. Тегишли президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Таъкидланишича, бу билан тадбиркорларга қулайлик яратиш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан узлуксиз таъминлаш кўзда тутилган.

Цементни “яшил йўлак” тизими орқали божхона расмийлаштируви қуйидаги тартибларнинг бирини қўллаш орқали амалга оширилиши мумкин:

  • цемент тўпи божхона чегарасига келгунига қадар импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект томонидан ихтиёрийлик асосида унинг намуналари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органига тақдим этилади, бунда маҳсулотнинг эркин муомалага чиқарилиши тегишли мувофиқлик сертификати олингандан сўнг амалга оширилади;
  • охирги 12 ой давомида берилган мувофиқлик сертифати асосида (амал қилиш муддатидан қатъий назар) цемент божхона чегарасига олиб келгандан сўнг “Ягона дарча” божхона ахборот тизимида маҳсулотни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун берилган аризанинг сертификатлаштириш органи томонидан қабул қилиниши ва синовлар ўтказиш учун шартнома тузилиши маҳсулотнинг эркин муомалага чиқарилишига асос бўлади, бунда лаборатория синовларининг натижаларига кўра синов баённомаси берилади;
  • сертификатлаштириш органи билан хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузилган шартнома доирасида цементни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги сертификатлаштириш органи томонидан даврий равишда лаборатория синовларидан ўтказилади.

Шу билан бирга, лаборатория синови натижаларига кўра цемент белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган тақдирда, бу тўғрисида бир кун муддатда сертификатлаштириш органлари томонидан хўжалик юритувчи субъект ва тегишли давлат органлари хабардор қилинади.

Бунда, белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган цемент реализация қилинган тақдирда, хўжалик юритувчи субъект томонидан маҳсулот реализациясидан тушган тушум харидорларга қайтарилади ёхуд харидорларни аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда республика бюджетига олиб қўйилиши режалаштирилган. Ушбу икки ҳолат бўйича «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти кўрсатма беради.

“Белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган цементни олиб кирган хўжалик юритувчи субъект олти ой муддат давомида ушбу маҳсулотни олиб киришда „яшил йўлак“ тизимидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди”, — дейилган ҳужжатда.

Шу билан бирга, “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти берган кўрсатмани бажармаганлик учун хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.

Производство цемента на заводе
© Sputnik / Валерий Титиевский

Қарор лойиҳасига кўра, талабларга жавоб бермайдиган цементни импорт қилгани учун тадбиркорлар қуйидаги миқдордаги жарималарга тортилиши режалаштирилмоқда:

- техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган цементни олиб кирганлик учун хўжалик субъектларга божхонада расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларда акс эттирилган маҳсулот қийматининг 25 фоизи, ушбу ҳолат такроран содир этилганда 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилади;

- маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган цементни реализация қилганлик учун сотилган цемент тўпининг қийматидан 25 фоизи, ушбу ҳолат такроран содир этилганда 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилади;

- сертификатлаштириш органи цементнинг мувофиқлигини баҳолаш қоидаларини бузганлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳолат юзасидан кўрсатилган хизмат қийматининг 5 баробари ва ушбу ҳолат такроран аниқланганида 10 баробари миқдорида ушбу сертификатлаштириш органига жарима қўлланилади, шунингдек 6 ой мобайнида цементнинг мувофиқлигини баҳолашга йўл қўйилмайди.

Қарор лойиҳаси 20 июлга қадар муҳокама қилинади.

134
Теглар:
Ўзбекистон

Монополияга қарши қўмита ОАВга босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда - UzAuto

169
(Янгиланган 17:55 21.10.2020)
ОАВ эркинлиги биз учун ҳатто у компаниямизга қарши турганда ҳам мутлақ қадрият саналади - UzAuto Motors” АЖ.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. “UzAuto Motors” АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитаси (МҚКҚ)томонидан оммавий ахборот воситалариа босим ўтказишга уринмоқда, деб хабар қилди расмий баёнотида.

"Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизматининг қатъий талабидан кейин айрим ОАВ холис маълумотларт акс этган мақолаларни ўз сайтларидан ўчириб ташлаган, бошқалари эълон қилинган матнлардан МҚКҚни қониқтирмайдиган қисмларини олиб ташлаб, ўзгартиришлар киритган", - дейилган хабарда. 

Шунингдек, UzAuto Motors компанияси учун ОАВ эркинлиги - мутлақ қадрият эканини алоҳида таъкидлаб ўтишган.     

"ОАВ эркинлиги биз учун ҳатто у компаниямизга қарши турганда ҳам мутлақ қадрият саналади, зеро бу, камида, воқелик билан алоқани йўқотиб қўймаслик ва яхши томонга ўзгаришнинг ягона йўлидир. Биз оппонентларимизга ҳам бу ёндашувимиздан фойдаланишни чин дилдан тавсия қиламиз”, - дейди “UzAuto Motors” АЖ юридик бошқармаси директори Рустам Шаймардонов. 

Эслатиб ўтамиз, Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto Motors компанияси томонидан йил бошида автомобиллар нархи ошириши асоссиз деб баҳоланган ва компанияга нархларни туширишга кўрсатма берган эди. UzAuto Motors бунга жавобан МҚКҚ талаблари асоссиз эканини қайд этишган ишни суд тартибида кўриб чиқиш учун таалуқли органларга мурожаат қилган эди. 

169
Национальная валюта Узбекистана — сум

Ишсизлик нафақаси миқдорлари оширилади

130
Қонун билан Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланиши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонун Ўзбекистон президенти томонидан имзоланди.

Аҳолининг бандлигини таъминлашга оид қатор масалалар Қонун даражасида белгиланди. Жумладан:

- аҳоли бандлигини рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидия, грант ва кредитлар ажратиш;

- ҳар йили иш ўринларини ташкил этишга доир давлат бюртмасини шакллантириш;

- маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган ва ишсиз шахсларга кўрсатиладиган хизматлар турлари;

- иш қидираёган шахсларни маҳаллий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби;

- “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини юритиш;

- меҳнат стажини электрон тарзда ҳисобга олиш.

Шунингдек, Қонун билан Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланиши белгиланди (амалда ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга 13 ҳафта, бошқа тоифадагиларга 26 ҳафта мобайнида тўланади).

Қонунга кўра, ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича оширилади:

  • ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 679 330 сўм)дан оз бўлмаган миқдорда (амалда МҲЭКМнинг 35,2 фоизидан оз бўлмаган);
  • ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида (амалда МҲЭКМнинг 26,5 ва 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорларда);
  • илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида (амалда МҲЭКМнинг камида 26,5 фоизи миқдорида).

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

130
Моряк на американской подводной лодке USS Hartford во время учений в Арктике

"Йўқ қилиш қийин бўлади": америкаликлар Шимолда бункерга қайтишмоқда

55
(Янгиланган 23:09 21.10.2020)
Олавсверн ҳарбий-денгиз базасини 1960-йилларда барпо этишган. НАТОнинг энг ҳимояланган объектларидан бири ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik, Николай Протопопов. Юзлаб метрларга чўзиладиган қоятошли тупроқ, тўғридан-тўғри ядровий ҳужумга дош бера олиш хусусияти ва ракета қуролларига эга атом сувости кемалари - АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Норвегияда Совуқ Уруш давридан қолган Олавсверн ерости ҳарбий-денгиз базасини қайта жонлантиришни режалаштирмоқда. Бу ердан бир нечта Seawolf разведкачи-субмариналари патрулга чиқиб, Шимолий флот кемалари ортидан кузатувни йўлга қўяди. НАТОнинг энг ҳимояланган объектларидан бири ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

Қоядаги шаҳар

Олавсверн базасидаги фаол ҳарбий фаолият 2000-йилларда тўхтаган, объект 2009-йилга келиб батамом музлатилган. Аммо америкаликлар яқинда бу ерга яна атом сувости кемаларини олиб келиб жойлаштиришга қарор қилишди: Ғарб баёнотларига кўра, буларнинг барчаси Россиянинг Арктикадаги фаоллашуви туфайлидир.

Олавсвернга Seawolf синфидаги субмариналарнинг барчаси олиб келинади. Август ойида улардан бири Вашингтон штатидаги Бангор ҳарбий-денгиз базасидан Норвегиядаги Тромс базасига синов ўтишни машқ қилди. Америкаликлар ушбу портдан АСК (атом сувости кемалари) оралиқ тураргоҳлари сифатида фойдаланишади: озиқ-овқат захираларини тўлдириб, таъмирлаш ишларини амалга оширадилар.

Seawolf синфидаги АСК— АҚШнинг энг махфийлаштирилган субмариналаридан биридир. Улар 1980-йилларда рақиб томонидан тўлиқ назоратда бўлган ҳудудларда ҳаракатлантириш учун махсус ишлаб чиқаришган. "Денгиз бўрилари" фавқулодда паст шовқинли ва сезилмас. Бортида - кема ва қайиқларга қарши қуролга эга. Хусусан, битта кема элликта "Томагавк" қанотли ракеталар ёки "Гарпун"ларни ёки худди шунча кемаларга қарши торпедаларни олиб юриши мумкин.

ХХ аср охирида америкаликлар бу сингари сувости кемалардан 30тача яратишни режалаштирган, аммо — СССР барҳам топиб, Варшава шартномаси ташкилоти йўқ бўлгач, бу ниятдан воз кечишганди.

Натижада АҚШ ҲДК атиги учта субмаринага эга бўлади.

Тромсдаги "Олавсверн" сувости кемалари базаси

Олавсверн ҳарбий-денгиз базасини 1960-йилларда қурилган. База Россия чегарасидан 350 километр нарида жойлашган. Яъни Шимолий флот сувости кемалари патрул маршрутлари яқинида. Совуқ уруш йилларида америкаликлар ва уларнинг иттифоқдошлари базада Шимолий Муз океани акваторияси учун масъул бўлган сувости кучларини сақлаб келганлар. НАТО субмариналари экипажлари Шимолий флотга исталган вақтда Норвегия денгизига ва ҳатто - Шимолий Атлантикага чиқишни ёпиб қўйишга тайёр туришарди.

Улкан ерости мажмуаси қоялар ичида ўйилган ва 300 метр қалинликка эга тош аралаш тупроқ билан ҳимояланган. 25 минг квадрат метрдан ортиқ майдонда — омборхоналар, қурол захиралари сақланадиган жойлар, таъмирлаш ишлари учун ҳудудлар жой эгаллаган. Лойиҳалаштириш ишлари ва ер ости йўлларини ўтказиш, шунингдек, объектни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш учун 500 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланган. Таққослаш учун, 1961-йилда сафга туширилган дунёдаги биринчи атом авиаташувчиси - USS Enterprise учун тахминан 450 миллион доллар сарфланган эди.

Арктика этакларига яқинроқ

Шимолий флотнинг собиқ қўмондони адмирал Вячеслав Поповнинг сўзларига кўра, янгиланган Олавсверн базаси Россия учун НАТО томонидан бўлаётган яна бир жиддий таҳдидга айланади.

"Seawolf музлар остида сузишга мўлжалланган, — дейди адмирал РИА Новостига берган интервьюсида. — Америкаликлар улар жойлашув ҳудудларини ҳаракат зоналарига яқинлаштиришга, яъни чегараларимизга ва атом музёрарларимиз туфайли ҳозирда етакчилик қилаётган ҳудудимиз - Арктикага янада яқин келишга интилишмоқда. Албатта, Шимолий флот Олавсвернни назорат қилишига тўғри келади — бунинг учун барча зарур куч ва воситаларга эгамиз".

Умуман олганда, экспертлар ишора қилаётганидек, америкаликларни мураккабликлар кутаётган бўлиши мумкин, чунки база юридик жиҳатдан ҳозирда алоҳида шахсга тегишли.

Икки минггинчи йиллар охирида ғарб таҳлилчилари Россия флоти НАТО учун энди хавф туғдирмайди, шу боис, Олавсверн жуда қимматга тушмоқда, деган фикрга келган эдилар. Шундан сўнг Норвегия ҳукумати базани савдога қўйди.

2011-йилда Олавсверн бир норвегиялик тадбиркор томонидан 4,5 миллион долларга сотиб олинди. У мажмуани ижарага берган, шу жумладан, Россия компанияларига ҳам. Бу ерга вақти-вақти билан "Академик Немчинов" ва "Академик Шатский" илмий-тадқиқот кемалари келиб-кетиб туришган. Ушбу битимдан сўнг кўплаб норвегиялик ҳарбий қўмондонлар мамлакат раҳбариятини қаттиқ танқид қилган эдилар. Хусусан, вице-адмирал Эйнар Скорген объект сотилишини "ғирт жиннилик", дея баҳолаган.

"Биз ўзимизни энг муҳим плацдармдан маҳрум қилдик ва субмаринларни қўшимча юзлаб миль юришга мажбур этдик. Бизнинг Россия билан Баренцев денгизида чегарамиз бир. Ҳарбий-денгиз флотимиз Арктикадаги денгиз базасида жойлашиши кераклиги ўз-ўзидан аён", - деб айтган Скорген.

Оқ айиқлар
© Sputnik / Валерий Мельников

Иккиталик стандартлар

Орадан ўн йил ўтиб НАТОдагилар ўз хатоликларини англаб етишди. Норвегиянинг NRK телеканали маълумотларига кўра, Пентагоннинг олий мартабали амалдорлари охирги ҳафталарда Олавсвернга серқатнов бўлиб қолишган. Норвегия Мудофаа вазирлиги эса мамлакат қуролли кучлари, АҚШ ва НАТО бўйича иттифоқдошларга базани яна мақсадга мувофиқ ишлатишларига имкон берувчи битимни маъқуллаган.

"Норвегия раҳбарияти, гарчи яқиндагина биз билан Баренцев денгизида майдонни чегаралаб олиш тўғрисида битимни имзолаган бўлса-да, ўзини Россияга нисбатан нодўстона тутмоқда", — дейди флотни қўллаб-қувватлаш бўйича умумроссия ҳаракати раиси  I ранг капитани Михаил Ненашев.

— Биз бунга яхши қўшничилик ва минтақада ҳамкорликни ривожлантириш сиёсатидан келиб чиқиб қадам қўйган эдик, бу билан Норвегия ҳам ўзини шунга муносиб тутади, дея умид қилгандик. Аммо вашингтон "обкоми"даги катта биродарлар туфайли Норвегия, аксинча, Россияга нисбатан Шимолий Атлантика ва Шимолий Муз океанида тажовузкорлик даражасини оширмоқда.

Эксперт фикрига кўра, буларнинг барчасига қарамай, ҳарбий нуқтаи назардан Олавсверн шимолий кенгликларда АҚШ ва НАТО позицияларини сезиларли кучайтирмайди, нега деганда, база координаталари ва имкониятлари ҳозирги кунда ҳеч ким учун сир эмас. Таҳдидлар вақтида уни сувости қайиқлари, самолётлар ёки бошқарувчисиз сувости аппаратлари ёрдамида миналар билан тезда блоклаш мумкин.

Ерости лабиринтлари

Олавсверн ерости базаси ноёб қурилма эмас. Совуқ уруш йилларида шунга ўхшаш ўнлаб объектлар қурилган. Энг йирик бункер шведлар томонидан ўтган асрнинг ўрталарида барпо қилинган. Мускё ҳарбий-денгиз базаси мармар қоятошдан йўнилган, у Стокгольм архипелаги жанубидаги алоҳида оролча мисоли. Учта док кемалар ва сувости қайиқларини қабул қилиш, казармалар, таъмирлаш заводи, омборхоналар ва госпитал учун жиҳозланган.

База минг нафаргача ҳарбий хизматчиларни оммавий ракета зарбаси ёки ҳатто ядровий бомбардировкадан пана қилиши мумкин. Оролдан объектгача денгиз тубидан уч километрли ер ости йўли олиб боради. Икки минггинчи йилларда база консерваланган, аммо 2019-йилда Швеция ҳарбий-денгиз кучлари у ерга штаб-квартирасини кўчириб олиб боришгани ҳақида хабарлар тарқалди. У ерда юзга яқин ҳарбий хизматчилар ва "Висбю" типидаги бешта корветларни жойлаштиришмоқчи.

Россияга келадиган бўлсак, энг йирик махфийликдан чиқарилган ерости базаси Қримда жойлашган. Балаклав бухтаси яқинидаги Таврос тоғида бирданига иккита объект яширилган: сувости қайиқларини пана қилиш ва таъмирлаш учун қуруқ док ҳамда торпеда ва ракеталар атом боеголовкалари сақланадиган омборхона.

Ядро уруши юз берган тақдирда, ер остида уч минг киши уч ой давомида қулайликлар билан ҳаёт кечира олиши учун - ёқилғи, маҳсулотлар ва сувлар захираси мунтазам янгиланиб туради.

СССР барҳам топганидан кейин база Украина ихтиёрига ўтган. Уни бошқа кўплаб объектлар сингари ташлаб қўйишган, талон-тарож қилишган, рангли металл овчилари эса ускуналарни ташиб кетган. Икки минггинчи йилларда Балаклавада музей ташкил этилди: сайёҳларга таъмирлаш заводининг ер остидаги қисми, арсенал, қирғоқ ва бир нечта бинолар кўрсатилган.

Экспертлар бераётган баҳоларга кўра, зарурат туғилса, базани қайта жиҳозлаб, яна сафга қайтариш мумкин, аммо у замонавий сувости кемаларини - уларнинг ўлчамлари туфайли қабул қила олмайди.

55